Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўҒрисида 1-модда. Атмосфера ҳавоси табиатни муҳофаза қилиш объекти сифатида


-модда. Ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материалларига доир талаблар


Download 33.15 Kb.
bet8/14
Sana24.03.2023
Hajmi33.15 Kb.
#1292154
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

14-модда. Ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материалларига доир талаблар
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиладиган ёқилғи ва ёнилғи-мойлаш материалларининг барча турлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган стандартлар, техник регламентлар талабларига мос бўлиши лозим.
(14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 13 мартдаги ЎРҚ-529-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 03/19/529/2765-сон — 2019 йил 15 июндан кучга киради)
15-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини олиб кириш ва уларнинг кириб келиши шартлари
Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмалари кўрсатадиган салбий таъсир ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддалар миқдорига ва улар физикавий омилларининг зарарли таъсир кўрсатишига доир Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган нормативлардан ошмаган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси ҳудудига бу воситалар ва қурилмаларни олиб киришга ва уларнинг кириб келишига йўл қўйилади.
16-модда. Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш
Ишлатилган газлар чиқариб юборилганида улардаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори ёки улар физикавий омилларининг зарарли таъсир кўрсатиши нормативлардан юқори бўлган транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларининг эгалари ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддаларнинг миқдори ва улар физикавий омилларининг зарарли таъсир кўрсатиши нормативларига риоя қилинишини таъминлашлари шарт.
17-модда. Транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини таъмирлайдиган ва уларга техник хизмат кўрсатадиган корхоналар ва ташкилотлар олдига қўйиладиган талаблар
Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатувчи транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини таъмирлайдиган ва уларга техник хизмат кўрсатадиган корхоналар ва ташкилотлар ишлатилган газлардаги ифлослантирувчи моддалар миқдорининг ҳамда улар физикавий омиллари зарарли таъсир кўрсатишининг нормативларга мувофиқлигини текшириш ва тартибга солиб туришни таъминлайдилар.

Download 33.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling