Атмосфера ҳавосини тозалаш услублари
Download 17.11 Kb.
|
1 2
Bog'liqАтмосфера ҳавосини тозалаш услублари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Атмосфера сифати
Атмосфера ҳавосини тозалаш услублари. Атмосфера табиий усулар билан ўз-ўзини тозалайди. Антропоген ифлосланишни эса технологик ва конструктив йўллар орқали ҳал қилинади. Атмосфера ҳавосини ўз-ўзини тозалаш деганда табиий жараёнлар таъсирида аралашмаларни кетказиш натижасида атмосферанинг табиий таркибини қисман ёки тўлиқ тиклаш тушунилади. Булутли туман пайдо бўлганда ва ёмғир ёғиш туфайли аралашмаларни атмосферадан кетказиш ювиш, тушиш эса гравитацион кучлар ҳаркати туфайли кетказилади. Атмосфера сифати деганда атмосфера хоссаларининг жами бўлиб, у физикавий кимёвий ва биологик омилларнинг инсонлар. ўсмиликлар ва ҳайвонлар дунёсига, шунингдек материаллар, конструкциялар ва атроф-муҳитга таъсир даражасини аниқлайди. Уни кўрсатгичларидан бири бу атмосферадаги аралашмаларнинг руҳсат этилган чегаравий жамламасидир ва руҳсат этилган чегарарвий чиқармалардир. Атмосферадаги аралашманинг РЭЧЖ бу атмосферанинг энг юқори жамланиши у муаян вақтга нисбатан ўртача олинган бўлиб, у даврий ёки бутун ҳаёт давомида инсонга таъсир этганда ҳам унга зарар келтирмайди, шунингдек атроф-муҳитга ҳам зарарли таъсир қилмайди. РЭЧЧ эса эса манба ёки уларнинг мажмуидан чиқаётган зарарли чиқарилманинг миқдори ер атрофига, аҳолии ҳаётига ва ўсимлик дунёси учун зарур бўлган сифат меъёридан ортиқ бўлмаслигини талаб этадиган илмий- техникавий мезондир. РЭЧЧнинг ўлчов бирлиги бу модда массасининг вақт бирлигидаги кўрсатгичи, яъни грамм соатда, тонна йилга ва ҳоказо олинади. Чиқарилмаларни тозалаш жараёни манбалардан чиқаётган газ ҳаволи аралашмаларнинг ифлослантирувчи моддаларни ажратиб олиш ёки уларни зарарсизлантириш ҳолатига келтиришдан иборат. Газдан ажралиб чиққан ёки зарарсизлантирилган маҳсулотни чиқитга чиқариш ёки ишлаб чиқаришга яна қайтариш мақсадида газни тозалаш услубига газни саноат йўли билан тозалаш деб қабул қилинган. Газ таркибидаги ифлослантиручи моддалардан газни тозалаш, шу туфайли аҳолии истиқомат қилувчи жойларда ёки ишлаб чиқариш жойларида ёки ишлаб чиқариш хоналарда ҳавосидаги уларга, улар учун белгиланган, руҳсат этилган чегаравий жамланиш меъёрини таъминлаш, газнинг санитария талабларига мос равишда тозалаш жарёнини ташкил этишдан иборат. Атмосферага чиқарилган винтелацион технологик чиқарилмалардаги чангни тозалаш учун мўлжаллланган мосламалар чангютгичлардир. Уларнинг иш тартбига кўра 4 гуруҳга ажратиш мумкин: гравитатцион, инертсимон, контактли ва электр. Гравитатцион чангтутгичда гравитатция йўли билан ёки оғирлик кучи туфайли чанг зарралари ҳавода ўрнашиб қолади. Инертсимон чангтутгичлар чангланган газсимон ёки ўз ҳаркат йўналишини ўзартирганда пайдо бўладиган инреция кучидан фойдаланиш тартибида ишлайди. Бундай мосламаларга турли тузилишдаги циклонлар марказдан қочма куч, ювиб туширувчи циклонлар, оқимли туридаги чангтутгичлар киради. Контактли чангтутгичлар чангланган ҳавони қуруқ ёки нам ғовак материал орқали ўтказиб чанг зарраларини тутиб қолади. Электр чанг тутгичлар ҳаводаги заррраларни электр майдонидан ўтказиб ионлаштириш йўли билан ҳавони тозалайди Чиқарилмаларни газ аралашмаларидан тозалашда ифлослантирувчи моддаларни кимёвий, физикавий хусусиятларига ва уларнинг жамланишига қараб танланилади. Бу усулларга: адсорбция, абсорция ва батамом куйдириш киради. Шунингдек, конденсатциялаш ва электрдан фойдаланиш усуллари ҳам мавжуд. Адсорбция усули газ чиқарилмаларни қаттиқ сорбентлар ёрдамида ютиб юборишга асосланган. Тозаланётган оқим адсорбент қатламига ўтказилади. Бунда ифлос газ ва буғлар адсорбент билан боғланади ва керак вақтда ундан ажратиб олиш мумкин бўлади.. Газсимон чиқарилмаларни абсорбсимон тозалаш усули суюқ реагентлар ёрдамида газлар ва буғларни сўриб олишга асосланган. Газларни батамом куйдириш усули уларни ишлаб чиқаришга қайтариш услуби йўқлигида ёки мақсадга мувофик бўлмаганда қўлланилади. Батамом куйдиришда 800-1000 градусда олиб борилади. Download 17.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling