Атмосфера ҳавосини тозалаш услублари
Озон қатламининг бузилиши
Download 17.11 Kb.
|
1 2
Bog'liqАтмосфера ҳавосини тозалаш услублари
Озон қатламининг бузилиши.
Озонни бўзувчи моддадлар бўйича Монериал протоколи ва тегишли тузатишларга биноан, озонни бўзувчи моддаларни ишлаб чиқариш, исътемол қилиш ва чиқаришни қисқартириш бўйича асосий натижаларга эришилди ва эришилмоқда. Озон бўзувчи моддалар исътемол қилинишини қисақартиришга қаратилган стратегия муваффақиятига бир неча омиллар ёрдам беради: муқобил моддалар ва ишлаб чиқилди, зарур бўлган ҳолларда Монериал протоколига ўзгаришлар киритиш учун илмий баҳслардан фойдаланилади,”УМУМИЙ, ЛЕКИН ТАҚСИМЛАНГАН ЖАВОБГАРЛИК ПРИНЦИПИ” тан олинди. 1980 йилда мавжуд бўлган озон даражаси тахминан 2050 йилга келиб яна тикланиши мумкинлиги Монериал протоколининг кўзга кўринган мувоффақиятларидан бири ҳисобланилади. Озон қатлами ер юзидан 15-40 км юқорида жойлашган бўлиб, атмосферанинг озон қатлами Қуёшдан тушувчи ультробинафша нурларини ушлаб қолувчи тўсиқ ҳисобланилади ва сайёрадаги ҳаётни муҳофаза қилиб туради. Экологик хавфлардан бири атмосферадаги озон қатламининг камайиб кетаётганлиги ва айрим жойларда озон туйнигини ҳосил бўлиши билан ифлослаш мумкин. Атмосферанинг озон қатлами 1839-йили К.Г.Шонбейн томонидан кашф этилган, кейинчалик бошқа олимлар ҳам уни ўрганишни давом этишган. 1920 йилдан бошлаб олимлар озон қатламининг миқдорини ўзгаришини кўзатганлар. 1966 йилда ернинг сунъий йўлдоши орқали озон қатламининг ўзгаришини кўзатишда давом этдилар. 1950 йилларда Ернинг дастлабки озон қаталмининг кўзатиш ва ўрганиш станциялари пайдо бўлди. 1966 йилда ернинг сунъий йўлдоши орқали озон қатламининг ўзгаришини кўзатишда давом этдилар. Ҳозирда Дунё бўйича юздан ортиқ станциялар фаолият кўрсатмоқдалар. Бизда Гидрометерология Бош бошқармаси томонидан атмосферанинг юқори ва қуйи қатламларидаги озон миқдори ва ундаги ўзгаришларни кўзатиб борадилар. Текширишлар шуни кўрсатадики саноат ишлаб чиқаришда мўзлатиш технологиясида, ўт ўчирувчиларда, сунъий иқлим ҳосил қилишда, электрон саноатида ишлатиладиган хлор ва бром каби кимёвий бирикмалар, фреонлар озон қатламини емиришга сабаб бўлмокда. 1984 йил Халкидикедаги (Япония метеорологик агентлиги) озон бўйича комиссиясининг маълумоти кўра 1982 йили кўклам кезларида Антарктиданинг Сева станциясида бир неча кун давомида озон жуда сийраклашиб кетган. 1985 йили Британия Антарктида экспедицияси Хале станциясидан озон қатламининг кескин сийраклашганини ва баъзи жойларда озон туйнуги ҳосил бўлгани ва бу ҳодиса 1980 йилдан бери давом этиб келаётганлигини маълум қилганлар. 1986-87 йилларда маҳсус экспедиция хлор бирикмаларининг турли хиллари иштирок этаётганлигини аниқлагач, бунга асосий сабаб хлорфторуглерод озонни емирганлигидир ва Анрактида осмонидаги стратосферада нозик кимёвий мувозанатнинг бузилишига олиб келган. Яна 1995 йил Шарқий Европадан ўзоқ Шарқгача бўлган кенгликда озон қатламининг 15-25% камайиб кетганлиги, Сибирда 35% камайганлиги кўзатилинган. 1985 йил 147 мамлакат иштирокида Вена Конвенцияси қабул қилинди ва у озон қатламини ўз муҳофазасига олди. Икки йилдан сўнг Монреальда Вена Конвенциясига мувофиқ протокол имзоланди. Бунга кўра озонни кемирувчи кимёвий бирикмалар кескин қисқартириш кераклиги. 1990 йилда Вена Конвенциясига қўшилган давлат вакиллари Лондон шаҳрида тўпланиб 21 асрда бу хатарли кимёвий биркмалар ишлаб чиқаришни тўхтатиш тўғрисида келишиб олинди. Ўзбекистон 1993 йил 18 майда Вена Концепциясига аъзо бўлди. Ўзбекистон озон қатламини сақлаш учун қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олган: озон қатламининг ҳолатини кўзатиб бориш, емирувчи моддалар ишлаб чиқариш ва ундан фойдалнишни босқичма - босқич тўхтатиб бориш, емирувчи моддалрни четга чиқариш ва четдан олиб киришни статистик маълумотлар бериб боришни, бу соҳада ўтказиладиган тадбирлар, ишланмалар тўғрисида ҳисобот топириш, озон қатламини муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон Миллий Дастўрини ишлаб чиқариш. Озонга хавф солмайдиган муқбил моддалар айниқса, маҳаллий суюлтирилган углеводородлардан олинадиган моддаларни татбиқ этишга қаратилган илмий-тадқиқот ишларига ёрдам кўрсатилди. Давлат табиат кўмитаси томонидан, фан ва техналогиялар маркази билан ҳамкорликда “Озон зарари фреон-12 ни маиший ва кичик мўзлатиш қурилмаларида озонга зарарсиз пропанбўтан аралашмаси билан алмаштириш технологиясини тажриба-саноат ўзлаштиришга тайёргарлик” мавзусини молиялаштириш амалга оширилди. 1995 йилдан бошлаб БМТнинг Бош Ассамблийяси қарори билан 16 сентябр атмосферанинг озон қатламини муҳофаза қилиш Халқаро куни деб эълон қилинди. Download 17.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling