8.2 Атмосферанинг ифлосланиши муаммолари.
Атмосферанинг ифлосланиши деганда унинг таркиби ва ҳоссаларининг инсон саломатлиги, ҳайвонлар, ўсимликлар ва экосистемаларга салбий таъсир кўрсатадиган ўзгариши тушунилади. Атмосфера табиий ва сунъий йўллар билан ифлосланади.
Вулқонлар отилиши, чанг тўзонлар, ўрмон, даштлардаги ёнғинлар, ўсимлик чанглари, микроорганизмлар, космик чанг ва бошқалар табиий ифлосланиш манбаларидир.
Сунъий ифлосланиш манбаларига энергетика, саноат корхоналари, транспорт, маиший чиқиндилар ва бошқалар киради. Ҳозирги вақтда атмосфера ифлосланишининг 75% табиий манбаларга ва 25% антропоген манбаларга тўғри келади(3-жадвал).
3-жадвал
Атмосферага йил давомида чиқарилувчи бирикмалар(35)
Бирикмалар
|
Чиқарилиши, млн.т
|
Антропоген чиқиндиларнинг ҳиссаси, %
|
Табиий
|
Антропоген
|
қаттиқ заррачалар
|
3700
|
1000
|
27
|
СО
|
5000
|
304
|
5,7
|
CnHm
|
2600
|
88
|
3,3
|
NOx
|
770
|
53
|
6,5
|
SOx
|
650
|
100
|
13,3
|
COx
|
485000
|
18300
|
3,6
|
Атмосферанинг сунъий ифлосланиш даражаси ошиб бормоқда. Атмосферанинг маҳаллий, регионал ва глобал ифлосланиши кузатилади. Барча техноген манбалардан Ер атмосферасига чиқарилган ифлословчи бирикмалар 4-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |