р асм. Замонавий автотрасса
Автомобил тутунида 200 дан ортиқ зарарли бирикмалар, шу жумладан ўпка раки ва бошқа оғир касалликларни келтириб чиқарувчи бирикмалар (бенз(а)пирен, қўрғошин ва бошқалар) мавжуд. Транспорт ҳаракатини тартибга солиш, метро, электр транспортини ривожлантириш, ёқилғи сифатини яхшилаш, дизел ва сиқилган газдан фойдаланиш ва бошқа тадбирлар йирик шаҳарлар ҳавосининг ифлосланишини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Экологик тоза транспорт воситаларини яратиш шу куннинг устувор вазифаларидан ҳисобланади.
8.3 Ўзбекистонда атмосферанинг ифлосланиши ва унинг олдини олиш муаммолари
Ўзбекистон Республикасида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши асосий экологик муаммолардан бири ҳисобланади. Шаҳарларнинг асосан тоғ олди ва тоғ оралиқ ботиқларида жойлашганлиги, иқлимнинг иссиқ ва қуруқлиги Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси ифлосланиш даражасининг нисбатан юқори бўлишига олиб келган. Ўзбекистонда атмосфера ҳавоси айниқса аҳоли, саноат ва транспорт юқори даражада тўпланган Тошкент ва Фарғона иқтисодий районларида кучли ифлосланган. Атмосферанинг ифлосланиши аҳолининг саломатлиги, ўсимликларнинг ҳолати ва ҳосилдорлиги, бинолар, металл конструкциялар, тарихий обидалар ва бошқаларга салбий таъсир кўрсатади.
Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиши ва сўнгги йилларда турли экологик тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида атмосферага ташланадиган чиқиндилар миқдорининг нисбатан камайиши кузатилади. Ифлословчи бирикмаларнинг ялпи чиқарилишида ҳаракатланадиган манбаларнинг ҳиссаси ортиқдир(5-жадвал ).
5-жадвал
1999-2004 йилларда Ўзбекистонда атмосферага ифлословчи бирикмалар чиқарилишининг ўзгариши(минг.т)
Do'stlaringiz bilan baham: |