Қатнашдилар: Тошкент шахар иибб йххб бошлиғи ўринбосари подполковник А. Садиров, Тошкент шахар иибб йххб рўваиоб бошлиғи подполковник А. Умаров, бўлинма бошлиқлари подполковник И.Қурбонов, М. Адилов, майор К
Download 55.5 Kb.
|
Мажлис баёни31.01.2020.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қатнашдилар
- КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА
- Мажлис раиси А.Садиров
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари А.Садиров ҳузурида РЎ ва ИОБ шахсий таркиби ва ҳайдовчиларни тайёрловчи ўқув ташкилотлари ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилиши -сонли Б А Ё Н И « 31 » январь 2020 йил Тошкент шаҳар Қатнашдилар: Тошкент шахар ИИББ ЙХХБ бошлиғи ўринбосари подполковник А.Садиров, Тошкент шахар ИИББ ЙХХБ РЎваИОБ бошлиғи подполковник А.Умаров, бўлинма бошлиқлари подполковник И.Қурбонов, М.Адилов, майор К.Каримов, бўлим бош инспектори С.Ахмедов, бўлим етакчи мутахассиси майор Ш.Хикматов, бўлинма инспекторлари катта сержант Б.Эргашев, сержант Б.Содиқов, Ш.Шарипов ҳамда ҳайдовчиларни тайёрловчи ўқув ташкилотлари ўқитувчи ва раҳбар ходимлари.КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛА: 1. Тошкент шахрида жойлашган ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш чора тадбирлари ҳақида. 2. Бошқа масалалар. Кун тартибидаги масала юзасидан Тошкент шахар ИИББ ЙХХБ бошлиғи ўринбосари А.Садиров сўзга чиқиб ўқув ташкилоти ходимларини РЎваИОБ бош инспектори лавозимига майор Саркор Ахмедов тайинланганлигини таништирди. Ҳозирги кунда малакали ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув ташкилотлари олдидаги муҳим вазифа эканлиги ва бу вазифага амалга оширилиши хамда назорати янги тайинланган бош инспекторга юкланганлигини, ушбу масала юзасидан баъзи тахлиллар тайёрланганлигини маълум қилган холда, ушбу маълумотларни йиғилганларга етказиш учун сўзни бўлим етакчи мутахассиси капитан Ш.Хикматовга берди. Бўлим етакчи мутахассиси капитан Ш.Хикматов сўзга чиқиб, йиғилиш асосий мақсади Тошкент шаҳар худудида жойлашган барча ҳайдовчиларни тайёрлаш билан шуғулланувчи уқув ташкилотлари ходимлари билан яқиндан танишишлигини, ўқув ташкилотларида амалга оширилаётган ишлар, эришилган ютуқлар хамда хизмат фаолиятидаги мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиши лозим булган вазифаларни белгилаб олишдан иборатлигини, кун сайин автотранспорт воситаларини сони ошиб бораётганлиги ҳисобга олган холда йўлларда «ҳаракат хавфсизлиги»ни таъминлаш энг катта долзарб муаммолардан бирига айланаётганлигини, ҳайдовчилардан янада сергак ва эхтиёткор бўлишни хамда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этиш талаб этилаётганлигини, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва таълим сифатини ошириш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир қанча ҳужжатлар имзоланганлиги ва ҳаётга тадбиқ қилинганлигини, Тошкент шаҳрида ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишлари билан шуғулланувчи жами 100 та ўқув ташкилоти рўйхатга олинганлигини ва бу кўрсаткич ўсиб бораётганлигини, йилдан йилга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш истагини билдираётган ва биринчи маротаба ҳайдовчилик гувоҳномасини олаётган фуқаролар сони кўпайиб бораётганлигини, йўл транспорт ҳодисаларида хайдовчининг айби ўртача 80%ни ташкил этаётганлигини, бир йилгача хайдовчилик иш стажига эга бўлган ҳайдовчилар томонидан содир этилган йўл транспорт ҳодисаларининг сони юқори эканлигини, хайдовчилик гувохномаси олиш учун имтихонга такдим этилаётган номзодларнинг биринчи маротаба имтихон топшириш фоизлари охирги 3 йилда камайиб кетаётганлигини айтиб жорий йилнинг 20 куни ичида энг паст кўрсаткич билан имтиҳон топширган гуруҳлар таҳсил олган ўқув ташкилотларини ўқиб эшиттирди. Имтиҳон топшириш кўрсаткичларнинг пастлигига сабаб ўқув ташкилотлари томонидан ўқувчиларни ўқитиш даражаси анча пастлиги, ички имтиҳонлар юзаки ўтказилаётганлиги ва шаффофлик таъминланмаётганлигини такидлаб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли Қарори талаблари ижросини таъминлаш борасида мунтазам равишда РЎ ва ИОБ ходимлари томонидан ўқув ташкилотларида 906 маротаба текширувлар ўтказилганлигини, ушбу текширувларнинг 79 тасида аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга кадар ўқув ташкилотида янги тузилган ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш вактинча тўхтатилганлигини, гуруҳларда ўқувчиларнинг давомати ва билим савияси, ўзлаштириши суст бўлганлиги учун ўқиш муддати турли муддатга узайтирилган гуруҳлар сони 70 тани ташкил этишини, аниқланган камчиликлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига хамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига такдимнома киритилганлигини маълум қилиб, 2019 йил давомида моддий техник базасида бир қатор камчиликлари бўлган ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этмаган, доимий равишда ўқувчилар давомати суст бўлганлиги сабабли кетма-кет ўқув ташкилотида янги тузилган ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш вақтинча тўхтатилган ёки гуруҳлардаги ўқиш муддати узайтирилган ўқув ташкилотларига тўхталиб ўтди. Ўқув ташкилотларида ўтказилган текширувлар вақтида асосан қандай камчиликлар аниқланаётганлигини, деярли барча ўқув ташкилотларида камчиликлар борлигини, ўқув ташкилотларида ҳайдовчи кадрларни тайёрлаш сифати анча пастлигини, имтиҳонларни топшириш тартиб қоидалари тўғрисида ўқув ташкилотлари томонидан ўқувчиларга тушунча берилмаётганлигини, амалий имтихонларга тўхтаб туриш тормоз тизимида носозлиги бўлган ўқув автомобиллари тақдим қилинаётганлигини айтиб амалий машқ усталари ва тегишли ходимлар ўқув машқ автомобилларини ишга чиқишдан олдин техник холатини доимий соз холда назорат қилиб боришларини, ўқув ташкилотларида ўқувчиларнинг давомати ва ўзлаштириш даражасини кўтаришни, ўқув интизомини кучайтиришни, ҳайдовчилик маданиятига катта эътибор беришликни, юқори савияда ўқув машғулотларини ўтказишни, ҳайдовчилар сонига эмас сифатига эътибор беришни, ҳар қандай коррупция холатига йўл қўймасликни талаб қилди. Шу билан бир қаторда Тошкент шахар ИИББ ЙХХБ бошлиғи ўринбосари подполковник А.Садиров томонидан имтихон топшириш фоизлари паст бўлган Юнусобод Транс Сервис УК раҳбари Д.Илхомов, Себзор АКЖ раҳбари Ж.Хамзаев, АвтоДрайЭлегант раҳбари У.Рахимов, АвтоБестСтади раҳбари З.Манноповалар, 2019 йил давомида камчиликлар бартараф этилмаганлиги учун кетма-кет ўқув ташкилотида 2 маротаба янги тузилган ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш вақтинча тўхтатилган Учтепа АКЖ раҳбари О.Рашидов, ЗуфарбекБизнесСервис ХК раҳбари Г.Юсуповалар огоҳлантирилди. Аниқланган камчиликлар юзасидан киритиладиган тақдимномалар сонини кўпайтиришликни, ушбу тақдимномаларни муҳокамасида ЙҲХБ ходимлари иштирокини таъминлашни, ўқув машғулотларига мунтазам қатнашмаётган ўқувчиларга нисбатан қатъий чора кўришликни, ўқув ташкилоти ишларида шаффофликни таъминланишини, ўқитувчи ва амалий машқ усталарини аттестация қилиниши масаласини кўриб чиқишликни, малакали ҳайдовчилар тайёрлаш бўйича ҳар бир ўқув ташкилоти камида биттадан таклиф бериши кераклигини сўраб, яқин орада замонавий РЎ ва ИОБ биноси ҳамда ўқув автодроми қурилишини маълум қилди. Юқоридаги масала юзасидан тизимда амалга оширилаётган ишлар юзасидан МК “Ватанпарвар” ташкилоти Тошкент шаҳар кенгаши раиси А.Жумаев сўзга чиқиб, малакали ҳайдовчиларни тайёрлаш борасида қатор ишлар амалга оширилаётганлигини, жумладан, барча ўқув ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар бўйича раҳбар ўринбосари лавозими жорий қилинганлигини, янги электрон ўқув-услубий қўлланма ишлаб чиқилганлиги ва ўқув жараёнида фойдаланиш бошланганлигини, ўқув ташкилоти ва ўрта мактабларда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилиниб аҳолининг ҳаракат хавфсизлиги бўйича саводхонлиги оширилаётганлигини, ўқув ташкилоти ходимлари малака оширишлари учун юқори ташкилот томонидан 5,7,21 кунлик ўқишлар ташкил қилинганлигини, Россия Давлати билан тажриба алмашиш ишлари олиб борилаётганлиги маълум қилди. Ушбу масала юзасидан “Транскасб” корхоналар уюшмаси кадрлар тайёрлаш бўйича бош мутахассис Н.Б.Зокиров сўзга чиқиб ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва малакали ҳайдовчи кадрлар тайёрлаш борасида уюшма ва унинг тасарруфидаги ўқув ташкилотлари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилаётганлигини, малакали ўқитувчи ходимлар томонидан янги электрон ўқув-услубий қўлланма ишлаб чиқилганлигини, турли хил тадбирлар амалга оширилаётганлигини, ўқув машғулотларига қатнамаётган ўқувчилар ўқишдан четлатилаётганлигини маълум қилди. Ташкилий масалалар юзасидан Ёшлик АКЖ раҳбари Б.Максумов сўзга чиқиб, ўқув автодромидаги йўлларни қисман таъмирлаб беришликларини сўради. Ушбу масалага жавобан Тошкент шахар ИИББ ЙХХБ бошлиғи ўринбосари подполковник А.Садиров яқин орада Тошкент шаҳри худудидаги автодромлар базасида янги инновацион ўқув автодромлари қурилишини, ҳозирги кунда маблағ ажратилиши ва ташкилий ишлар олиб борилаётганлигини маълум қилди. Юқоридагиларни инобатга олган холда Қ А Р О Р Қ И Л И Н Д И : Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 31 майдаги 408-сонли Қарори талабларига асосан ўқув ташкилотларида бир йилда камида бир маротаба атрофлича, ҳар бир ўқув гуруҳларидаги ўқувчилар давомати ҳар ойда камида бир маротаба текширилишини; Ўтказилган текширувларда аниқланган камчиликларни бартараф этмаган ҳамда Рўйхатдан ўтказиш ва имтихон олиш бўлимларида ўтказиладиган имтиҳонларга билими суст бўлган ўқувчиларни тақдим қилган ўқув ташкилотларининг юқори ташкилотларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига тақдимнома киритилишини хамда ушбу тақдимномаларни мухокамасига ЙҲХБ мутасадди ходимларини жалб қилинишини; Бўлим бош инспектори майор С.Ахмедов тегишли ташкилотлар билан келишилган холда ўқув ташкилоти раҳбар, ўқитувчи ва амалий машқ усталарини малака аттестациясидан ўтказилишини; Бўлим бош инспектори майор С.Ахмедов ва бўлинма раҳбарлари подполковник М.Адилов, майор К.Каримовларга имтиҳонларга бегона фуқаролар хамда ”учинчи” шахсларнинг аралашиб юришини олдини олиш, имтиҳон олинишини шаффофлигини таъминланишини; Бўлим бош инспектори майор С.Ахмедовга барча ўқув ташкилотлари томонидан малакали ҳайдовчи кадрлар тайёрланишини умумий назорат қилинишини. Мажлис раиси А.Садиров Download 55.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling