Атроф-мухитни мухофаза килиш тадбирлари


ХАВОНИИГ ЧАНГ ВА БАКТЕРИАЛ, ИФЛОСЛАНИНШНИНГ ГИГИЕНИК ТАЪРИФИ


Download 35.23 Kb.
bet3/5
Sana24.12.2022
Hajmi35.23 Kb.
#1054099
1   2   3   4   5
Bog'liq
ХАВО ГИГИЕНАСИ

ХАВОНИИГ ЧАНГ ВА БАКТЕРИАЛ, ИФЛОСЛАНИНШНИНГ ГИГИЕНИК ТАЪРИФИ

Атмосфера хавоси ифлосланишининг яна бир тури суюк ва каттик аэрозоллардан иборат муаллак холатдаги моддалар хисобланади. Атмосферанинг ифлосланишида чанг-тузон хосил киладиган саноат манбалари асосий урин тутади. Физик-химиявий нуктаи назардан чанг ва тутун аэрозоллар системасидан иборат булиб, ундаги муаллак холатдаги моддалар дисперс фаза, атмосфера хавоси эса дисперс мухит хисобланади, бунда аэрозолларнинг активлиги уларнинг улчами (дисперслиги) билан белгиланади. Заррачаларнинг улчами нафас олганда уларнинг упкага тушиш даражасига таъсир курсатади. Улчами 0,3- мкм булган заррачалар упкага тушади, 1—5 мкм улчам даги заррачалар эса бурун бушлигида ушлаб колиниб,. шиллик пардани таъсирлантиради ва хроник яллигланиш процессларини келтириб чикаради. Чанг саноат шахарларида тепага кутарилар экан, тутун пардасини хосил килади, бу эса микроиклим шароитларини узгартиради, ёритилганликни камайтиради, куёш радиацияси интенсивлигини кучсизлантиради. Чангнинг организмга зарарли таъсири аввало унинг химиявий таркибига боглик. Чунончи, чангда. Кургошин марганец, фтор, мишьяк ва бошка моддалар аэрозоллари булса хроник захарланиш кузатилиши мумкин. Токсинн (захари) булмаган чанг асосан нафас органларининг утки/рва хроник ринитлар ларингитлар фарингитлар трахеитлар ва бронхитлар куринишида захарланиши келтириб чикаради. Ута майда дисперс хаводан нафас олинганда пневмокониознинг илк боскичи куринишидаги упка кассалиги пайдо булиши мумкин, унинг асосини чанг-нинг упка тукимаси билан узаро таъсири натижаси сифатида склеротик ва бошка жараёнлар ривожланиши ташкил килади . Хозирги пайтда индустриал марказларда хавонинг тутун босганлиги билан упка раки ривожланиши уртасида богланиш борлиги аникланган. Атмосфера ифлосланишларининг концентрацияси атмосферанинг унда буладиган турли физикавий ва химиявий жараёнлар асосида уз-узидан тозаланиши натижаси да хам пасаяди. Бу жараёнларнинг асосийларидан бири тезлиги заррачалар радиусига боглик булган чукиш процессидир. Шамолнинг бор-йуклиги

заррачаларнинг чукиш тезлигини, ва бинобарин уларнинг атмосферадаги «хаётини» анча узгартириши мумкин. Азот (1У)-оксид сульфид ангидрид, альдегидлар ультрабинафша. нурлар таъсири остида ер сатйда кислород ва озон хосил килиб диссоциланиши мумкин. Атмосфера ифлосланишларини камайтиришда яшил усимликлар ва атмосфера ёгинлари хам катта роль уйнайди. Яшил усимликлар 3'юзасида чанг-руборларни йигади, атмосферадан баъзи бир газларни (сульфид гази) ушлаб колади. Атмосфера ёгинлари хаводаги ифлослантирувчиларни ювиб кетади, ёмгирдан кейин хавонинг тоза блиши шу билан тушунтирилади. Атмосфера хавосида чанг ва тутун билан бирга бактериялар хам булиши мумкин. Микроорганизмлар хавога йуталганда, аксирганда, гаплашганда ва тупрокдан тушади. Бактериал аэрозолларнинг атмосфера хавосидаги тургунлиги метеорологик факторлар - температура, намлик, атмосфера босимига, хоналар ичида эса вентиляция бор-йлигига, йигиштириш усулига (хул, курук. ва .х к.) боглик. Хаво микрофлораси одатда куриб колишга, ультрабинафша нурланишга ва бошка ташки мухит омилларига чидамлилик билан характерланадиан сарциналар, микрококклар, спорали бактериялардан ташкил топган булади. Хоналар хавосининг ифлосланиши катта гигиеник ва эпидемиологик ахамиятга эга. Хаво алмашинувининг етишмаслиги, жойларда ахолининг зич яшаши, куёш нурларининг бактерицид таъсири булмаслиги одам нафас йлларидан тушадиган микробларнинг йигилишига имкон яратади. Хоналар хавосида купинча гемолитик ва яшил стрептококклар учрайди, улар микдорининг ошиши бошка патоген микроОфлора хам борлиги хакида тахмин килишга имкон беради. Патоген микрооргаоизмлар хаво-томчи йули билан утадиган инфекциялар (грипп, кукйутал, кизамик ва бошкалар) юкиш эхтимоли булган инфекцион касалхоналар ва йирингли хирургия булимлари хавосида учрайди. Медицина ходимлари аксирганда сухбатлашганда бактерияларнинг нафас йулларидан таркалишининг олдини олиш учун купинча дока маскалардан (яхшиси 3—4 каватли) фойдаланадилар.)

Хавони зарарсизлантириш бактерицид лампалар (БУВ-ЗО) билан нурлантириш ёрдамида амалга оширилади. Лампаларни девор, шифтларга рнатилади ва йигиштириш ва интенсив харакат булган пайтларда танаф фуслар билан вакти-вактида 30—40 минутга ишга туширилади. Лампалар зарарли таъсирининг олдини олиш учун уларни экранлаштириш керак. Операция ва боглаш хоналарида хавони дезинфекциялаш операциядан кейинги асоратлар сонини қанча камайтиради, турар жой ва коммунал бинолар хавосини бактериал ифлосланишдан- саклаш учун турри ва етарлича хаво алмашинуви булиши, хоналар нам усул билан йигиштирилиши хамда химиявий препаратлар (пропиленгликоль, триэтиленгликоль ва бошалар) ёрдамида дезинфекция килиниш лозим.


Download 35.23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling