Атт компанияси Маркетинг йўлидаги тўсиқлар


Download 118.78 Kb.
bet1/4
Sana19.06.2023
Hajmi118.78 Kb.
#1624373
  1   2   3   4
Bog'liq
marketing


Хизматлар маркетинги
Режа:



  1. АТТ компанияси

  2. Маркетинг йўлидаги тўсиқлар

  3. Хизматлар характеристикаси

  4. Хизматлар классификацияси

  5. Хизмат харид қилиш қарори

  6. Хизматлар учун маркетинг микс

Мавзу мақсадлари


Мазкур бўлимни ўрганиш асносида талабалар қуйидаги ишларни мустақил бажара олиш қобилиятига эга бўлишлари керак:

  • Хизматлар соҳасида маркетинг тамойилларини қўллашда вужудга келиши мумкин бўлган тўсиқларни билиш;

  • Хизмат хусусиятларининг маркетинг амалиётига таъсирини тахлил эта олиш;

  • Хизматлар классификациясини тавсифлай олиш;

  • Хизмат харида қарорини қабул қилиш жараёнини изоҳлай олиш;

  • Хизматлар учун маркетинг микс сиёсатини шакллантира олиш.



Халқаро маркетинг амалиёти


АТТ компанияси
1984 йилда АТТ компанияси АҚШ ҳукумати томонидан 8 та алоҳида компанияларга бўлиб юборилгандан кейин, унинг асосий қисми Ма Белл компанияси АТТ маркаси остида янгидан иш бошлади. АТТ асосан телефон хизматлари кўрсатувчи компания эди, аммо рақобатчиларнинг кўпайиши ва янги коммуникация технологияларнинг кашф этилиши кичик АТТни огир ахволга солиб қўйди.
1988 йилда компанияга келган бошқарувчи Роберт Аллен компания фаолиятига кўп ўзгартиришлар киритди. Унинг фикрича, истеъмолчилар билан бевосита ишловчи ходимлар юқори сифатли хизмат даражаси қандай бўлиши кераклиги ҳақида аниқроқ тасаввурга эга, шунинг учун ҳам бошқарув тизими гуруҳлар асосида ташкил этилди. Маълум бир соҳада ишловчи гуруҳларга эса компаниянинг турли даражадаги ходимлари жалб этила бошлади. Компаниянинг асосий қарор қабул қилувчи органи Фаолият Кенгаши бўлиб, у компания бўлимлари бошқарувчиларидан иборатдир. Демак, компаниянинг кундалик фаолиятини бир менежер эмас, балки кенгаш бошқарадиган бўлди, бу эса корпорацияларни бошқаришда ўзига хос бир янгиликдир. Телефон хизматларидан ташқари видео технологиялари, симсиз алоқа, маълумот узатиш, овоз таниш ва қайта ишлаш технологиялари ва компьютер тизимлари соҳалари ҳам ўзлаштирила бошланди, бу йўналишдаги ишлар ҳам махсус тузилган гуруҳлар орқали амалга оширила бошланди. Ҳар йили компания ходимлари менежерлар ишига баҳо бериш имкониятига эга бўлдилар.
Компания ҳозирда видео камерали телефонлар ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда. Компания ҳозирда нафақат хизматлар, балки шу хизматларни етказиш имконини берувчи техника ва технологиянинг таъминотчисига айланиб бормоқда. Бу эса хизматларнинг янада сифатли бўлишини таъминлайди.

Маркетинг йўлидаги тўсиқлар


Хизматлар соҳасининг ўсиб бориши маркетинг ғояларининг бу соҳада тадбиқ этилишини тақозо этади. Бироқ, ҳозиргача хизмат кўрсатувчиларнинг кўпчилиги маркетинг тамойилларидан тўлиқ фойдаланмаяптилар. Бунинг сабаби қуйидагича бўлиши мумкин.


Маркетингли фикрлашнинг чекланганлиги. Ишлаб чиқариш соҳасида сотиш концепцияси эскириб бораётган бўлишига қарамай, хизматлар соҳасида бу принцип ҳали ҳам ўз кучини йўқотмаяпти.
Рақобатнинг чекланганлиги. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги кўп тармоқлар, масалан, банклар, темир йўл, ҳаво транспорти, йўловчи ташиш ва маиший саноат сингари тузилмалар давлат назорати остида бўлганлиги ва ҳимоя қилинганлиги учун рақобат муҳити кучли эмас эди. Шунинг учун маркетинг принципларини тадбиқ этиш секин амалга оширилган.
Бошқарувнинг заифлиги. Кўп ҳолларда замонавий менежмент усулларидан фойдаланмаслик ҳам маркетингга нисбатан бефарқликни келтириб чиқаради.
Эскиришнинг йўқлиги. Кўп хизмат турлари, маҳсулотлардан фарқ қилиб, вақт ўтиши билан эскириш муаммосига дуч келмайди. Бу эса ўзгартириш қилиш заруриятини келтириб чиқармайди.
Хизматлар тақсимот каналининг узгармаслиги. Хизматларни истеъмолчиларга етказишда тақсимот канали жуда қисқа ва маълум бир худуд билан чегараланган бўлади. Бу эса хизматлар етказиш соҳасида янгилик киритишга тўсқинлик қилади.



Download 118.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling