Аттестация – 2023 йил I. Сиёсий саволлар


Назорат тадбирини бюджет ташкилотида ўтказиш жараёнида, “Иш ҳақи ҳисоблаш китоби” маълумотлари “УзАСБО” дастурий мажмуасининг қайси модулидан олинади?


Download 362 Kb.
bet36/44
Sana31.03.2023
Hajmi362 Kb.
#1312080
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44
Bog'liq
siyosiy savollar

Назорат тадбирини бюджет ташкилотида ўтказиш жараёнида, “Иш ҳақи ҳисоблаш китоби” маълумотлари “УзАСБО” дастурий мажмуасининг қайси модулидан олинади?

“УзАСБО” дастурий мажмуасининг “УзАСБО-иш ҳақи” қисмида, “Ҳисоботлар” менюси, “Китоблар” подменюси, “Иш ҳақи ҳисоблаш китоби” сатри танланади ва керакли давр кўрсатилиб юклаш тугмалари босилади.





  1. УзАСБО” дастурий мажмуасининг қандай афзалликлари бор?

Афзалликлари:


Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар дастурий мажмуада намоён бўлади;
Барча фойдаланувчилар дастурнинг охирги версиясидан фойдаланишади;
Фойдаланувчининг компьютери носоз ҳолатга келганида маълумотлар йўқолмайди ва фойдаланувчи бошқа компьютердан дастурда ишлашда давом эттириш имкониятига эга ва бошқалар.



  1. Ташкилотнинг шахсий ҳисобварақларининг кўчирмалари “УзАСБО” дастурий мажмуасининг қайси қисмидан юклаб олинади?

“УзАСБО-баланс” қисмида “Ғазна-мижоз” менюси, “Шахсий ҳисобварақларидан кўчирмалар” сатри танланади, тегишли ҳисобрақам ва давр танланади.



  1. Ташкилотнинг харажатлар сметаси ижроси тўғрисида ҳисоботлар “УзАСБО” дастурий мажмуасидан қандай юклаб олинади?

“УзАСБО-баланс” қисмида “Е-ҳисоботлар” менюси танланади, тегишли сатр, ҳисобрақам ва давр танланади.



  1. ДМБАТ” дастурий мажмуаси тўғрисида тушунча беринг.

“ДМБАТ” дастурий мажмуаси бу Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқаришни автоматлаштирилган тизими ҳисобланади.
Бунда, бюджет маблағларини бошқариш махсус автоматлаштирилган дастурий маҳсулоти бюджет ташкилотлари ва уларнинг ҳисобварақлари, маблағлари, мажбуриятлари ва харажатлари, ҳисоботлари ва бюджет жараёнининг бошқа қисмлари киради.



  1. ДМБАТ” дастурий мажмуасининг “УзАСБО” дастурий мажмуасидан фарқи нимада?

“ДМБАТ” дастурий мажмуаси бу Молия вазирлигининг давлат молиясини бошқаришни автоматлаштирилган тизими ҳисобланади, УзАСБО эса бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботининг юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуа.



  1. ДМБАТ” дастурий мажмуасида бюджет маблағларини сарфланиши тўғрисида маълумотларни бюджет таснифидан қандай фойдаланиб юклаш мумкин?

“ДМБАТ” дастурий мажмуасидан бюджет таснифидаги тегишли бўлим, боб ва параграфлар бўйича тегишли фильтрларни қўллаш орқали фойдаланиш мумкин.



Download 362 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling