Аттестация – 2023 йил I. Сиёсий саволлар


Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган кредитлар (қарзлар) қандай мақсадларга йўналтирилади?


Download 362 Kb.
bet19/44
Sana31.03.2023
Hajmi362 Kb.
#1312080
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44
Bog'liq
siyosiy savollar

Ўзбекистон Республикаси томонидан жалб қилинадиган кредитлар (қарзлар) қандай мақсадларга йўналтирилади?




  • ривожланиш давлат дастурларини молиялаштиришга ёки биргаликда молиялаштиришга;

  • тармоқларни, иқтисодиёт соҳаларини ва минтақаларни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш бўйича тадбирларни молиялаштириш учун кредитларни (қарзларни) қайтадан кредитлашга йўналтирилади.




  1. Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари тўғрисида тушунча беринг



Давлат кафолати – қарз олувчи-резидент юридик шахснинг олган кредитларини битимларда белгиланган муддатда тўламаган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг қарз берувчи олдидаги қарзни тўлиқ ёки қисман тўлаб бериш мажбуриятидир.
Ўз.Рнинг давлат кафолатлари қарз берувчиларга қарз олувчи-резидентлар ўзи олган кредитлар (қарзлар) бўйича мажбуриятларни бажаришининг таъминоти сифатида берилади.
Жисмоний шахсларнинг мажбуриятлари бўйича Ўз.Рнинг давлат кафолатлари берилмайди.



  1. Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари қандай асосда берилади?

Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра берилади.


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўз.Рнинг давлат кафолатларини расмийлаштириш бўйича ваколатли органдир.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўз.Республикасининг берилган давлат кафолатлари билан шарт қилиб қўйилган тўловларни амалга оширгач, амалга оширилган тўловлар ва улар билан боғлиқ харажатлар суммасини қарз олувчи-резидентдан сўзсиз ундириб олиш ҳуқуқига эга.



  1. Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозлари тўғрисида тушунча беринг.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси номидан давлат қимматли қоғозларини чиқаради.


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан эмиссия қилинган давлат қимматли қоғозларини жойлаштиришда;
давлат қимматли қоғозлари бўйича қийматни, фоизларни ва бошқа тўловларни тўлашда;
давлат қимматли қоғозлари бўйича бошқа операцияларни амалга оширишда фискал агент сифатида иштирок этиши мумкин.




  1. Download 362 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling