Давлат томонидан қандай мақсадлар учун маблағ жалб қилинади?
иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини (ш.ж., ривожланиш давлат дастурлари) молиялаштириш;
давлат қарзини қайта молиялаштириш;
Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш учун жалб қилинади.
Давлат қарзининг энг юқори миқдори ҳар йили Олий Мажлис томонидан Давлат бюджети ва ДМЖнинг бюджетлари қ/қилинаётганда белгиланади.
Давлат томонидан маблағ жалб қилишда қандай мажбуриятлар юзага келади?
Давлат томонидан маблағ жалб қилиш:
Ўзбекистон Республикаси томонидан қарз олувчи сифатида чет давлатлар, халқаро ташкилот, ХМИдан ҳамда Ўз.Рнинг бошқа резидентлари ва норезидентларидан жалб қилинган кредитлар (қарзлар) бўйича мажбуриятлари;
Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари бўйича мажбуриятлари;
Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилган Давлат қимматли қоғозлари бўйича қарз мажбуриятлари тарзида амалга оширилиши мумкин.
Давлат томонидан маблағ жалб қилишда қарз мажбуриятларининг муддатларга тўғрисида тушунча беринг.
Қарз мажбуриятлари қисқа (1 йил), ўрта (1 – 5 йил) ва узоқ (5 йил ва ундан ортиқ) муддатларга бўлинади.
Ўзбекистон Республикаси томонидан хориждан жалб қилинадиган кредитлар (қарзлар) тўғрисида тушунча беринг.
Ўзбекистон Республикаси томонидан хорижий банклардан, давлатлардан, халқаро молия ва иқтисодий институтлардан, чет эл ҳукуматларининг молия ташкилотларидан жалб қилинадиган кредитлар (қарзлар) давлат томонидан хориждан маблағ жалб қилиш жумласига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |