Аттестация – 2023 йил I. Сиёсий саволлар


аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда


Download 363 Kb.
bet42/44
Sana23.04.2023
Hajmi363 Kb.
#1384389
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44
Bog'liq
Савол-жавоблар

аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.


  1. Ногиронлик пенсиялари кимларга тайинланади?

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга (15-модда) мувофиқ Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади.




  1. Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг пенсиялари учун қандай солиқ турлари мавжуд?

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга (67-модда) мувофиқ тўланадиган пенсияларга солиқ солинмайди.


  1. Ёшга доир нафақа неча ёшдан бошлаб тайинланади?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияси тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахсларга, ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 6-бандига мувофиқ, Ёшга доир нафақа:


эркакларга — 65 ёшга етганларида;
аёлларга — 60 ёшга етганларида;
болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёшга етганларида тайинланади.


  1. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармасининг вазифаларини тушунтириб беринг.

Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармаси 26.02.2021 йилда 6179-сонли Президент фармонига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг вазифалари:


пахта хом ашёси ва буғдой етиштириш харажатларини молиялаштириш;
асосий майдонларда экиладиган сабзавот маҳсулотларини етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлаш;
ички бозорда дон ва нон маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш учун зарур буғдойни бозор нархларида харид қилиш ва биржа савдоларига қўйиш;
фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларига замонавий, юқори самарали қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва ҳисоб-китоб тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
ривожланган давлатларнинг аграр соҳасини молиялаштириш бўйича тажрибасини ўрганиш ҳамда уларни республикада жорий қилиш.



  1. Download 363 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling