Аттестация учун саволлар (Мутахассилик ва ихтисослик фанлар)


Download 37.08 Kb.
Sana10.11.2023
Hajmi37.08 Kb.
#1761663
Bog'liq
03-Атистатсия жавоблари


АТТЕСТАЦИЯ УЧУН САВОЛЛАР
(Мутахассилик ва ихтисослик фанлар)



  1. Зотий сифатни топинг? Илм, қудрат, ирода, ҳаёт, эшитиш, кўриш, калом ва таквин.

  2. Танасуx нима? (Ҳиндистондаги қадимий диёнатлар таносух (руҳнинг кўчиб юриши) ғоясига эътиқод қилар эдилар. Бу эътиқод бўйича, инсон иродасига ва тасарруфига мутлақо ўрин йўқ эди. Ҳар бир инсон қандайдир иложсиз уқубат тортмоғи лозим эди. Бунинг учун у қандайдир ёввойи йиртқич, уй ҳайвони ёки пасткаш ҳайвон ёхуд азобланган инсон шаклига кирмоғи зарур эди.) Ўлган киши ёки ҳайвоннинг руҳининг бошқа жонзотга кириши

  3. Туғилмасдан вафот этган чақалоқ (сиқт) қайта тирилтириладими? (Хадисда бор, тирилиши айтилган) ЖОН КИРИТЛГАНИ ТИРИЛАДИ

  4. Мотуридия мазҳабига кўра Аллоҳ таолонинг каломини банда эшитиши мумкинми? (Аллохнинг каломи укиса эшитади) Аллох Таолони нафсий каломини эшитиш мумкин эмас, балки унга далолат қиладган нарса эшитилади.

  5. Тил билан иқрор бўлиш иймоннинг рукними ёки шартими? Зоида рукн.

  6. Қайси жавобда феълий сифатларнинг таърифи мотуридия таълимотига кўра кўрсатилган? Мотуридийлар мазҳабига кўра, “Зотий” сифатлар деб унинг зидди билан васф этиш жоиз бўлмаган сифатлар тушунилади. “Феълий” сифатлар эса ўша сифат билан ҳам, унинг зидди билан ҳам васф этиш жоиз бўлган сифатлардир; (ризқ бериш, ўлдириш, тирилтириш)

  7. Ақида сўзининг луғавий маъносини топинг? Ишонч, ишониш, инониш, БОҒЛАШ, ТУГУН КИЛИШ

  8. Суннатнинг шариатдаги маъносини топинг? Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи ва саллам айтган сузлари, амаллари ва икрорлари суннатдир. йул, одат маъноси хам бор

  9. Гуноҳи кабира соҳиби дўзахда абадий қоладими? иймон эгалари дузахда абадий колмайдилар. Йуқ, гуноҳи миқдорича азобланиб кейин жаннатга киради.

  10. Суфийлар Аллох таолони таниш йўли нима билан бўлади дейишади? тафаккур билан, маърифат билан. Улар риёзат ва ботинни поклаш билан маърифатуллох бўлади дейдилар.

  11. Маърифатуллоҳ фақат илҳом билан ҳосил бўлади деб эътиқод қилувчилар кимлар? маърифатчилар, суфийларни бир тоифаси

  12. Иброҳим алайҳиссалом Холиқ Зотнинг борлигини кимларга исботлагани баён қилинган? мушрикларга, намрудга ва уни кавмига.

  13. Кимларнинг тутган йўллари “аслам” ва кимларнинг йўллари “аҳкам” дейилган? Салафлар муташобеҳ оятлар ҳақида тутган йўли аслам, халафлар тутган йўли аҳкам.

  14. Муташобиҳ оятлар борасида мотуридия мазҳаби эътиқодини баён қилинг? кандай булса шундай тушинилади, таъвил килинмайди. салафлар йулини танлаган. тавфиз қиламиз (маъносини Аллохга хавола қиламиз).

  15. Жаннат ва дўзах айни пайтда мавжудми? мавжуд

  16. Гуноҳлар мўминга зарар етказмайди деб эътиқод қилувчи фирқа? Муржиалар

  17. Гуноҳи кабирани ҳалол санаган шахс иймондан чиқадими? чикади. ха

  18. “Кабира гуноҳ иймондан чиқаради, лекин куфрга киритмайди” деб кимлар айтади? Муътазилийлар

  19. Иймон зиёда, нуқсонни қабул қиладими? йук, тоат билан Нури зиёда булади, ва маъсият билан нури камаяди.

  20. Намозда жамоатнинг ҳукми-....суннат муаккада

  21. Қироат 4 ракаатли суннат намозларининг қайси ракаатларида фарз бўлади? хар бир ракатида фарз.

  22. Нафл намозни ёлғиз аёллар жамоат бўлиб адо қилишса, намози жоизми? жоиз, аммо карохияти бор. Агар жамоат булишса имоми сафни уртасида туриши керак.

  23. Каъба ичида аёл ва эркак имомга иқтидо қилиб намоз ўқимоқда) Аммо иккаласининг қиблага юзланиши ҳар хил. Шунда аёлнинг эркак кишига сафда тенг келиши эркак кишининг намозига қандай таъсир қилади? Каъбада истисно сифатида дуруст.

  24. Қуйида келтирилган жумлалардан нотўғрисини топинг.

  25. Бир киши намоз ўқиётиб, намозни бетаҳорат бошладим деган гумон билан намоздан чиқди, кейин таҳорати борлигини эслади. Бу киши намозини қандай адо қилади? Агар саф ва масжиддан чиқса, уни намози бузилади, агар чиқмаган бўлса, намозни давом эттиради.

  26. Бир киши имомга иқтидо қилиб намоз ўқиётиб 1- саждада бурни қонади, у 2-саждани қилиб бўлгач таҳорат олиш учун намоздан чиқди. Таҳоратга бориб келгани асносида намозга зид амал қилмаса, намозини давом эттира оладими? тахорат қилиб келиб, қайси рукнда намоз бузилган бўлса, уша рукнни тўлдириб қўяди. Яъни биринчи саждани бошқаттан қилади.

  27. Киши намоз ўқиётиб, ташаҳҳуд миқдорича ўтиргандан сўнг жароҳатидан қон оқди, у нима қилади? намозини тугатади Ўрнидан туриб янги таҳорат олиб кейин салом билан намозни тугатади. Бу Абу Ҳанифа наздида, икки шогирд наздида намоз тугайди.

  28. Соҳиби тартиб киши ташаҳҳуд миқдорича ўтирганидан кейин қазо намози эсига тушиб қолса, бунинг ҳукми (Абу Ҳанифа р.ҳ га кўра). Олдин казони укиб, кейин вакти кирган намозини укийди.

  29. Имом намозда таҳорати синиб, ўрнига иккинчи ракатда келиб қўшилган масбуқни ўтказди. Масбуқ намозни давом эттириб, саломга яқинлашганда гапириб юборса,..? намози бузилади, кавмники дуруст булади. масалан бомдодда кавм янги имом билан иккинчи ракатини укиб намозини тугатади, имом масбук булиб узини иккинчи ракатини бузди ва намози фосид булди.

  30. Бир киши 4 ракаатли нафлга ният қилиб киришди, қироатларини қилиб, 2-ракаатда ўтириб, 3-ракаатга турганда намозини бузиб қўйди. Бу ҳолатда ҳукм қандай бўлади? 3-4- ракатини казо килади, 2 ракат казо булади

  31. Аср намозининг учинчи ракатида турган пайтда жамоатга такбир айтилса, 3-ракатга хали сажда қилмасдан аввал такбир айтилса намозини бузади, (чунки сажда қилиб қўймагандан кейин 3-ракат комил хисобланмайди) шунинг учун уни бузиш мумкин.

  32. Киши пешин намозининг 4-ракаатини ўқиб тугатаётганида жамоатга такбир айтилса, у қандай йўл тутади? намозини тугатиб, кейин (нафл нияти билан) иктидо килади.

  33. Закотга чиқариладиган туяларнинг энг каттаси неча ёш ва у нима дейилади? 5 ёш жазаъ

  34. Абу Ҳанифа р.ҳ қавли бўйича яйловда боқиладиган 55 та қорамоли бор одам закот чиқарадими? Закот чиқаради. 30 та қорамолдан бошланади унга табиъа бир ёшли бузоқ. ; 40 та қорамолга мусинна икки ёшли бузоқ. ; 40 дан зиёда бўлса 60 гача шунинг миқдорича бўлади. ; Битта зиёд бўлса мусиннанинг қирқдан бир бўлаги миқдорича.; Иккита зиёдига мусиннанинг йигирмадан бир. ; Учта зиёдига ўндан бир миқдорича.

  35. 130 та яйловда боқиладиган қорамол учун қандай закот чиқаради? 130 қорамолга уч табиъа ва бир мусинна. 130 қорамолга уч табиъа ва бир мусинна.

  36. Бир кишига ёшига етган ҳайвонни закотга чиқариш вожиб бўлса-ю, ундай ҳайвон чорвалари ичида бўлмаса закот олувчи нима қилади? Унга тенг келадиган нархини бериши мумкин. Садақа-закот олувчи унинг олийсини олиб ортиқчасини қайтаради. Ёки унинг пастини олиб ортиғини ҳам олади.

  37. Дон дун маҳсулотларини тахминий ўлчаб сотиш мумкинми? Жоиз эмас.

  38. Муштарий муробаҳа савдосида хиёнатга учраганда ҳукм қандай бўлади? Муштарий ихтиёрли Абу Ҳанифа р.а наздида хохласа борини пулини тўлдириб олади хохласа уни тарк қилади.

  39. Дарахти ва экини бор ер сотилганда мазкур савдо нималарни ўз ичига олади? Бу савдога ерда бор дарахт киради экин кирмайди. Бироқ уни номласа яъни уни савдога қўшса киради.

  40. Мевали дарахтни сотган вақтда мазкур савдога дарахтдаги мева ҳам кирадими? Мева кирмайди у сотувчига бўлади лекин уни шартлашса киради.

  41. Сотиб олинган мевани маълум вақт дарахтда қолишини шарт қилса нима бўлади? Байъ фосид бўлади.

  42. Савдо ақди тузилгандан кейин амалга оширилиши лозим бўлган ишлар кетма‑кетлигини топинг Савдо ақди ижоб ва қабул билан боғланади. Кейин байъ лозим бўлади бу иккаласига ихтиёр берилмайди. Лекин айб бўлса ёки кўрмаса. Пул аниқ бўлиши керак. Хохласа олдин мол кейин пул ҳохласа олдин пул кейин мол

  43. Зайтунни зайтун ёғига сотиш мумкинми? Мумкин.

  44. Рибо нима? судхурлик фоиз Рибо ҳаром ҳар бир ўлчов ва вазнда у қачонки ўз жинси билан ортиқча сотилса.

  45. Муштарий сотиб олган нарсасига айб етказиб қўйганидан сўнг эски айбини топиб олса нима қилади? Сотиб олган киши нуқсонни тўлдириб олади матони эса қайтармайди.Бироқ сотувчи яна матони айби билан қайтариб олса бўлади.

  46. Буғдойни унга ёки толқонга сотишнинг ҳукми қандай? жоиз булмайди, рибо булади.

  47. Кўзи ожиз киши савдо қилса савдоси қандай савдо бўлади? Кўзи ожиз кишини ушлаб, таътиб, хидлаб кўришлиги эътиборли. Агар уй жой сотиб олаётган бўлса ёнида турган одам тасвирлаб беришлиги эътиборли.

  48. Сотиб олинган нарсани қабз қилмасдан туриб сотиб юбориш мумкинми? Йук

  49. Дарахтнинг устида турган салоҳияти зоҳир бўлган мевани сотганда нима ҳукм содир бўлади? Байъ жоиз муштарий ўша ҳолда уни кесиб олиши мумкин.

  50. “Юз қоп ва нарҳи юз дирҳам” деб сотилган бир уюм таомни айтилганидан оз чиқиб қолганида муштарий нима қила олади? Муштарий ихтиёрли хохласа борини тўлдириб олади хохласа байъни бекор қилади.

  51. Разоъат собит бўлиш муддати қанча? 30 ой Ўттиз ой Имом Аъзам наздида, Имомайнда икки йил.

  52. Разоъат собит бўлишида бир неча маротаба эмиш шарт қилинадими? 1 марта кифоя қилади.

  53. Бикр қиз ёш болани эмизса разоъат собит бўладими? Ха собит булади.

  54. Разоъат қандай собит бўлади? Бир-икки эмиш билан собит булади

  55. Аёлнинг сути дорига қўшилиб эмизикли болага ичкизилганда ҳукм қандай бўлади? Агар сут ғолиб келса ризоъат бўлади аксинча йўқ.

  56. Талоқ неча турли бўлади? Аҳсан, ҳасан ва бидъий.

  57. Бидъий талоқнинг ҳукми нима? Талоқ воқеъ бўлиб ўзи осий бўлади.

  58. Суннатга мувофиқ уч талоқ қилмоқчи бўлган эр нима қилади? Унга дохил бўлган аёлини ҳар бир поклигида бир талоқдан уч талок қўяди.

  59. Эрнинг талоғи воқеъ бўлиши учун нималар шарт қилинади. Талоқ қўювчи оқил, болиғ бўлиши шарт.

  60. Талоқ лафзлари эътиборидан неча турга бўлинади? Икки турли сариҳ ва киноя.

  61. Талоқни аёлнинг аъзоларига изофа қилганда талоқ тушадими? Талоқ тушади. Аёлнинг бутун аъзосидан далолат қилувчи аъзони айтилса(масалан, бошинг талоқ, рухинг талоқ, юзинг талоқ, бўйнинг талоқ, фаржинг талоқ) деса талоқ тушади. Қўлинг ёки оёғинг талоқ деса тушмайди.

  62. Талоқни бирор шартга таълиқ қилишнинг ҳукми нима? Шарт топилса талоқ тушади.

  63. “Сен Маккада талоқсан” дейишлик билан “Маккага кирсанг талоқсан” дейишлик ўртасида қандай фарк бор? Сен маккада талоқсан деса зудлик билан талоқ тушади, чунки талоқ маконни қабул қилмайди. Агар маккага кирсанг талоқсан деса, шарт хосил бўлса, яъни Маккага кирса талоқ тушади.

  64. Духул қилинмаган аёлнинг уч талоқ қилишнинг ҳукми нима? Сунний талоқ.

  65. Аёлга талоқ қилиш ҳуқуқини топширгандан кейин мажлис ўзгаришининг аҳамияти борми? Бор. Ўрнидан туриб кетса талоқ қўйиш ҳуқуқи йўқ бўлади.

  66. Духул қилинмаган аёлга أنت طالق واحدة و واحدةдеса неча талоқ тушади? Бир талоқ тушади.

  67. Эр аёлига қарата талоқ ниятида اختارى نفسكдеса, аёл ўзини талоқ қила оладими? Ха

  68. اختارى نفسكдейилганидан сўнг аёл ўзини ихтиёр қилса нима бўлади? Нечта талоқ қўйса ҳам тушади.

  69. Эр аёлини талоқ қилишга бошқа кишини вакил қилиб طلق امرأتىдеган суратда ҳукм қандай бўлади? Қачонки шу вакил қилинган инсон талоқ қилса,талоқ тушади. Бу ерда маконни ўзгаришини эътибори йўқ.

  70. Эр аёлига طلقى نفسك деганда, аёл ўзини талоқ қилса, қандай талоқ тушади. Эр учни ният қилган бўлса 3та, бирни ният қилган бўлса битта талоқ тушади.

  71. Хулуънинг бадалини эр олиши жоизми? Ха

  72. Ражъат қандай амалга оширилади? Хотини бир талоқ қўйган киши ушбу талоғидан қайтмоқчи бўлса, хотинига сенга қайтдим, хотинимга қайтдим дейди. Ёки хотинига қўшилади, уни ўпади, шаҳват ила ушлайди, унинг фаржига шаҳват ила қарайди.

  73. Ҳайз кўрадиган ҳур аёл талоқ қилинса, унинг иддаси қандай бўлади? 3 хайз

  74. Ёшлиги ёки қарилиги сабаб ҳайз кўрмайдиган аёлнинг иддаси қандай бўлади? 3 ой

  75. Эри ўлган ҳур аёлнинг иддаси қандай бўлади? 4 ой 10 кун

  76. Ийлонинг муддати қанча? 4 ой. Ийло – аёлига яқинлик қилмасликни эр қасам ичиши.

  77. Талоқ қилинган аёлни ийло қилса бўладими? Ражъий талоқ қилинган аёлга ийло қилса ийло тушади. Талоқи бойин бўлса йўқ.

  78. Зиҳор каффорати тартиби қандай? Бир қул озод қилиш, топмаса икки ой рўза тутиш, агар қодир бўлмаса рўза тутишга олтмиш мискинни тўйдириш.

  79. Бир неча аёлини зиҳор қилгандаги ҳукм қандай бўлади? Эр музоҳир бўлиб ҳар бир аёли учун каффарот беради.

  80. Абу Ҳанифа р.ага кўра разоат: Разоат ози ва ками баробар, гўдак сут эмиш муддатида бошқа онани эмса, сут эмганлар унга ҳаром бўлади.

  81. Абу Ҳанифа р.а наздида маҳрамлик ҳосил бўладиган эмиш муддати... 30 ой

  82. Зуфар р.а “Эмиш муддати 3 йил” деганларида нимани далил келтирган Уч йил, чунки йил болани бир ҳолатидан бошқа ҳолатига ўтишида қулай бўлади.

  83. Қудурийга кўра “Эмиш муддати ўтгач, бирон аёлни эмган бола унга)..” Разоат утмайди.

  84. Киши Эмикдош синглисининг онасига уйланиши... Унга уйланиши ҳалол бўлади. Насабдагиси ҳаром бўлади.

  85. Бола аёлни эмганда қандай ҳолларда бола унинг эрига маҳрам бўлиб қолади Она сути унинг эрига тегишли, шу сабаб аёл кимни эмизса, у бу эрга маҳрам бўлади, Бу эринг ота-бобоси ва ўғилларига ҳам. Бу эр болага ота бўлади.

  86. Бир кўкракни эмган гўдаклар оила қура оладими? Жоиз булмайди

  87. Клизмада она сути юборилганда маҳрамлик собит бўлмаслигининг сабаби... Клизмада ризоат собит бўлмаслиги сабаби сут овқат тепадан келса бола ривожланади клизма эса пастдан келади.

  88. Аёл кундоши бўлган чақалоқни қасддан эмизган бўлса, ... Бойин талоқ тушади.

  89. Аҳсан талоқнинг тўғри таърифини топинг! Эр ўз хотинини унинг ҳайздан пок бўлганида, унга қўшилмасдан бир талоқ қўяди ва унинг иддаси чиқкунча уни тарк қилади.

  90. Аҳсан талоқнинг афзаллигининг сабаби ... Аҳсан талоқ пушаймонликдан узоқ ва аёл кишига зарари камроқ.

  91. Талоқ қилиш мубоҳ бўлади, Шаръий зарурат бўлиб, яшашликни хеч хам иложи бўлмай қолса мубох бўлади.

  92. Бир лафз билан 3 талоқ бериш ёки аёлнинг бир поклик ҳолатида талоқ қилишнинг ҳукми қандай? Бидъий талок

  93. Ҳасан талоқ нимага асосланади? Вақт ва саноққа асосланади

  94. Ҳайз кўрмайдиган аёл билан жинсий яқинлик қилингач, уни дарров талоқ қилиш мумкинми? Жоиз

  95. Ҳомиладор аёлни уч талоқ қилиш суннатга кўра, Хомиладор аёлни суннатга кўра уч талоқ қўйганда, икки талоқ орасини бир ойдан қилиб ажратади.

  96. Ҳайзли ҳолатида талоқ қилинган аёл, Талоқ тугади. Мустаҳаб: эрга бу хотинини ражъий талоқ қўйсин. Ҳайздан пок бўлса ва ҳайз кўрса сўнг пок бўлса хохласа талоқ қўяди. Хохласа хотинини қўйиб юбормайди.

  97. Бир киши жинсий яқинлик қилган ва ҳайз кўрадиган хотинига, “Сен суннатга мувофиқ уч талоқсан деса, ...” Бу хотин ҳар бир поклигида бир талоқ тушади.

  98. Кимларнинг талоғи дуруст ҳисобланади? Окил ва болиг

  99. Мажбур қилинган одамнинг талоғи –... тушади

  100. Маст кишининг талоғи –...тушади

  101. Соқов кишининг талоғи –...тушади. (имо ишора ёки ёзиш билан)

  102. انت مطلقة нинг ҳукми –... талоқ тушмайди, чунки талоқ бу суръатда берилмайди. Лекин ниятнинг эътибори бор. Талоқни ният қилган бўлса тушади.

  103. Битта талоқда эр бир нечта талоқни ният қилган бўлса – 1 талоқ тушади

  104. Эр аёлнинг бирон аъзосини айнан талоқ қилса).. Аёлни бир аъзоси унинг бутун жумласини англатса талоқ тушади. Сен талоқ, буйнинг талоқ, бошинг талоқ, руҳинг , жасадинг, фаржинг ёки юзинг талоқ деса тушади.

  105. Эр аёл танасининг бир қисмини талоқ қилса, Шунингдек ундан кенг ёйилган аъзосини талоқ қўйса талоқ тушади.

  106. Агар эр аёлига, “Сенга яримта талоқ деса”, Ярминг ёки учдан биринг талоқ деса ҳам, талоқ тушади. Қўлинг ёки оёғинг талоқ деса тушмайди.

  107. Эр аёлига, “Сен икки талоқнинг учта ярми миқдорича талоқсан”, деса).. 3 талок тушади.

  108. Эр аёлига, “Сен бирдан иккигача талоқсан”, деса Абу Юсуф ва Муҳаммад р.ага кўра, ...2 талок тушади.

  109. Эр, “Бир билан икки ўртасидаги миқдорча талоқсан деса, Абу Ҳанифа р.ага кўра ...1 талоқ тушади.

  110. Эр, “Бирдан учгача талоқсан” деса Абу Ҳанифа р.ага кўра ... 2 талоқ

  111. Эр, “Бир билан уч ўртасидаги миқдорча талоқсан” деса Абу Юсуф ва Муҳаммад р.а га кўра, ...3 талоқ

  112. Эр учта бармоғини кўрсатиб, “Сен мана шунча талоқсан”, деса, –...агар бармоғини ташқариси билан кўрсатса 2та талоқ тушади. Агар бармоғини ички тарафи билан кўрсатса 3 талоқ тушади.

  113. Эр, “Сен хунук талоқсан”, “Шайтоний талоқсан” ёки “Бидъат талоқсан”, деса –...боин талоқ

  114. Эр жинсий яқинлик қилмаган аёлига, “Сен уч талоқсан”, деса –...3 талоқ тушади.

  115. Киноя сўзлар орқали қачон талоқ тушади? Агар рад қилишни ёки сўкишни ният қилмай, балки талоқни ният қилган бўлса талоқ тушади.

  116. Эр, “Сен талоқсан, Аллоҳ хоҳласа!” деса нима бўлади? Талоқ тушмайди. Чунки Аллоҳ талоқни хохламайди.

  117. Маййитнинг тарикасига боғлиқ тўрт ҳуқуқни кетма-кетлиги тўғри ва хатосиз кўрсатилган жавобни топинг. Тажҳиз яъни ювиш кафанлаш, жаноза ўқишга, дафн қилиш, қарзи, васиятига маййит тарикаси (мероси) қолгани меросхурларга бўлинади.

  118. Макка шаҳрига биринчи асос солган пайғамбар номини кўрсатинг! Одам а.с.

  119. Иброҳим алайҳиссалом Маккага келишдан олдин қаерда яшаган эдилар? Шомда

  120. Илк бор Исмоил алайҳиссалом оналари Ҳожар билан Макканинг қайси жойида қўним топдилар? Каъбани ёнида хозирги

  121. “Зам-зам” сўзининг луғавий маъноси нима? тухта тухта

  122. Қайси пайғамбарлар Аллоҳ таолонинг буйруғи билан Каъба биносини қуришган? Иброхим ва Исмоил а.с

  123. Мусулмонларни биринчи бўлиб ҳаж ибодатига чорлаган пайғамбар исмини топинг! Иброхим а.с. (хаж сураси 27-оят)

  124. “Ҳаж” сўзининг луғавий маъносини кўрсатинг! қасд килиш

  125. Ҳаж сўзининг истилоҳий маъносини тўғри кўрсатинг! Махсус амалларни маълум бир жойда, муайян вақтда адо этишни қасд қилиш.

  126. Ҳаж ибодати қайси суранинг қайси ояти нозил бўлиши билан фарз бўлган? Оли Имрон 97 – оят

  127. Ҳижрий тақвимга кўра йилнинг қайси ойида ҳаж ибодати қилиш мумкин? Шаввол, Зулқъада ва Зулҳижжадан ўн кун бомдод намозигача.

  128. Ҳаж мусулмон киши учун умрида неча бор фарз қилинган? 1 марта

  129. Кимларга ҳаж ибодати фарз қилинган? Ҳур, болиғ, ақлли, соғлом кишиларга вақтики улар йўл озуқасига эга, уйга қайтгунча оиласининг нафақасига қодир бўлса ва йўл тинч-омон бўлса.

  130. Ҳажни ният қилган киши энг авволо нимага аҳамият қаратиши лозим? Аввало ҳожилар Аллоҳ розилигини қасд қилиш керак. (бақара сураси 197-оят)

  131. Ҳаж ибодати неча турга бўлинади? Қирон, таматтуъ ва ифрод

  132. Ҳажнинг рукн-фарзлари нечта? Иккита Арофатда вуқуф туриш ва тавофи изофа. (Абу Ханифа наздида)

  133. Ҳажнинг фарзлари қайсилар? 3та эхром, арафот, тавофи ифоза

  134. Эҳромга кириш мумкин бўлган жойлар-мийқотлар қайсилар? 5 та яламлам, зулхулайфа, зоти ирқ, жухфа, қорнул манозил,

  135. Пайғамбар алайҳиссалом белгилаб берган мийқотлар нечта? 4та (яламлам, зул хулайфа, жухфа, қорнул манозил)

  136. Мадина аҳлининг мийқоти қайси? Зул Хулайфа

  137. Шом-Сурия ва ўша тарафдан келадиган ҳожиларнинг мийқоти қайси? Жухфа

  138. Арофот чегарасида туришнинг ҳукми нима? Хажнинг фарзи

  139. Тавофи ифоза- тавофи зиёратнинг ҳукми нима? Хажнинг фарзи

  140. Ҳажнинг вожиблари нечта? 6 та

  141. Ҳажнинг вожиблари қайсилар? Сафо-Марвода саъй, Муздалифада туриш, тош отиш, соч олдириш ёки кискартириш, тавофи видоъ, курбонлик суйиш

  142. Вожиб aмaллаpдaн биpopтacини қилмaгaн oдaмга қандай каффорат белгиланган? Дам бир жонлик суйиш

  143. Ҳажнинг суннатлари нечта? 11 дан зиёд: ғусл, эхромдан олдин хушбуйланиш, талбия, тавофи кудум, тавофни узулуксиз бажариш, саъйни кетма кет бажариш, тахоратли булиш, арафа кечаси Минода ётиш, биринчи кун тош отгач курбонлик килиш, тош отишни кечга колдирмаслик.

  144. Ифрод ҳаж қилишни ният қилган киши қандай ният қилади? факат хажни ният килади Аллоҳумма инни урийдул ҳажжа фа яссирҳу лий ва тақаббал минний

  145. Таматтуъ ҳаж қилишни ният қилган киши нима деб ният қилади? Таматтуъ килишни ният килдим дейди Аллоҳумма инний урийдул умрата фаяссирҳу лий ва тақаббал минний. Кейин сайдан кейин ҳажжга нийт қилади.

  146. Ҳожи Kаъбaтyллoҳгa нигoҳи тyшганда нима қилади? Кўлларини баланд кутариб такбир айтади. Аллоҳу акбар ва Ла илаҳа иллаллоҳ дейди. Кейин ушбу дуони ўқийди: Аллоҳумма зид ҳазал байта ташрифан ва таъзийман а маҳобатан ва зид ман шаррафаҳу ва каррамаҳу мимман ҳажжаҳу ва ваътамараҳу ташрийфан ва таъзийман ва такбийрон ва биррон.

  147. Зам-зам сувидан тўйиб ичишнинг ҳукми нима? Суннат.

  148. Саъй қайси ўринда тугайди? Марвада тугайди

  149. Зулҳижжа ойининг саккизинчи тарвия куни ҳожилар қаерга чиқади? Мино водийсига чикадилар

  150. Ҳожилар Минода неча вақт намозни ўқишади? 5 вакт Минода тарвия куниинг пешин, аср, шом ,хуфтон ва арафа кунининг бомдод номозини ўқийди.

  151. Ҳожи арафа кунининг бомдодидан кейин нима амал қилади? арофот тоғига боради

  152. Арафада туриш қачондан бошланади? завол вақтидан бошланади

  153. Арофотда қайси намозлар қўшиб ўқилади? Пешин ва аср жамланиб, пешин вақтида ўқилади.

  154. Арофотда қачонгача туриш вожиб ҳисобланади? қуёш ботгунча Арафотда туриши вақти арафа куни заволидан кейин ҳайит кунининг тонги киргунича

  155. Муздалифага қачон борилади? куёш ботгандан кейин

  156. Муздалифада қайси намозлар қўшиб ўқилади? Шом ва хуфтон намози хуфтон пайтида ўқилади.

  157. Муздалифадан кейинги кун бомдодини ўқиб бўлгач қаерга борилади? МИНОГА, тош отишга.

  158. Taвoфи ифoзa қачонгача қилинади? хайит кунлари килиб олиш афзал, кеч қолса умрини охиригача килиши керак булади Тавофи ифоза ҳажжнинг рукни.. Уни вақти ҳайит куни тош отиб, жонлиқ сўйиб ва соч олдириб бўлгандан кейин бошланиб, ташриқ кунлари тугаши билан тамом бўлади.

  159. Ҳожи юртига қайтишидан олдин қандай амал қилади? тавофи видоъ Видо тавофи ва унга оид амалларни қилиб бўлган киши яна Байтуллоҳнинг зиёрати насиб бўлишини сўраб, орқаси билан юриб чиқиб кетади.

  160. Умра сўзи қандай маъноларни англатади? зиёрат

  161. Умра зиёрати умр давомида неча марта қилинади? суннат, куп марта йил давомида хохлаган вактда мумкин.

  162. Умрада қандай амаллар бажарилади? эхром, тавоф, саъй, соч олиш,

  163. “Тавоф” сўзининг таърифи қандай? айланиш - Каъбани айланиш

  164. Тавоф қаердан бошлаб қаерда тугатилади? Хажарул асвадда бошлаб тугатади

  165. Тавофнинг суннатлари қайсилар? Хажарул асваддан бошлаш, унгга караб юриш, чап елкани каъбага килиб, изтибоъ, рамл, бисмиллахи аллоху акбар ва бошка дуоларга машғул булиш, азият беришдан сакланиш.

  166. Сафо сўзи қандай маънони англатади? пок мусаффо тош, қоя

  167. “Марва” сўзи қандай маънони англатади? кора ялтирок тош, кварц

  168. “Сафо” ва “Марва” қандай ибодат жойлари ҳисобланади? саъй килинадиган вожиблар бажариладиган, умрада фарзи бажариладиган жой. куллар баланд кутарилиб дуо килиш суннат, такбир-тахлиллар айтилади. хажнинг вожиби, умранинг фарзи бажариладиган жой.

  169. Сафо ва Марвадаги саъйнинг вожиблари қайсилар? саъйни Сафодан бошлаш, Марвода тугатиш, 7 та саъй килиш, масофани тўлиқ босиб ўтиш, тавофдан сўнг саъй қилиш.

Download 37.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling