Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Бошқа маълумотлар таърифи


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   295
Бошқа маълумотлар таърифи (5(а) бандига қаранг) 
A3. Бошқа маълумотлар, масалан, қуйидагиларни ўз ичига олиши 
мумкин: 

Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ёки бошқарув 
юклатилган шахсларнинг фаолият тўғрисидаги ҳисоботи. 

Молиявий операциялар тўғрисида маълумот ёки асосий 
молиявий кўрсаткичлар. 

Бандлик тўғрисида маълумотлар. 

Режалаштирилган капитал харажатлар.

Молиявий коэффициентлар. 

Мансабдор шахслар ва директорларнинг исм-шарифлари.

Танлаб олинган чораклик маълумотлар. 
A4. АХС мақсадларида бошқа маълумотлар, масалан, қуйидагиларни ўз 
ичига олмайди: 

Матбуот релизи ёки илова меморандум, масалан, аудит 
ўтказиш жараёнида текширилган молиявий ҳисоботлар ва 
улар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) ифодаланган 
ҳужжатга илова қилинаётган йўллов хати. 

Таҳлилчининг йўл-йўриқларида ифодаланган маълумотлар. 

Тадбиркорлик субъектининг веб-сайтида тақдим этилган 
маълумотлар. 
Бошқа маълумотлар билан танишиш (7-бандга қаранг) 
A5. Бошқа маълумотларни аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасига 
қадар олиш аудиторга мавжудлиги эҳтимол тутилаётган муҳим 


АУ
ДИТ
1187
АУДИТ ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНИДА ТЕКШИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР 
ИФОДАЛАНГАН ҲУЖЖАТЛАРДАГИ БОШҚА МАЪЛУМОТЛАРГА НИСБАТАН 
АУДИТОРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
АХС 720
зиддиятлар ва фактни очиқ-ойдин муҳим бузиб кўрсатишлар билан 
боғлиқ вазиятларни ўз вақтида ҳал қилиш имконини беради. Бошқа 
маълумотлар қачон тақдим этилиши тўғрисидаги масалани 
тадбиркорлик субъекти раҳбарияти билан келишиш фойдали 
бўлиши мумкин. 
Муҳим зиддиятлар
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасига қадар олинган бошқа 
маълумотларда аниқланган муҳим зиддиятлар (10-бандга қаранг) 
A6. 
Агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти бошқа маълумотларни қайта 
кўриб чиқишдан бош тортган бўлса, аудитор юридик масалалар 
бўйича аудитор маслаҳатчисининг тавсияси асосида бундан кейин 
қандай чоралар кўриш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. 
Давлат сектори ташкилотларига хос бўлган жиҳатлар
A7. Давлат секторида келишувдан бош тортиш ёки аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси) тақдим этишдан бош тортиш назарда 
тутилмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда аудитор тегишли давлат 
органи учун зиддиятни тавсифловчи ҳисобот чиқариши мумкин. 
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасидан кейин олинган бошқа 
маълумотларда аниқланган муҳим зиддиятлар (12–13-бандларга қаранг) 
A8. Агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти бошқа маълумотларни 
қайта кўриб чиқишга розилик берган бўлса, аудитор тартиб-
таомиллари тадбиркорлик субъекти раҳбарияти илгари чоп этилган 
молиявий ҳисоботларни, улар бўйича аудиторлик ҳисоботи 
(хулосаси)ни ҳамда бошқа маълумотларни олган жисмоний 
шахсларга бундай қайта кўриб чиқиш тўғрисида хабар берилишини 
кафолатлаш учун кўрган чораларни кўриб чиқишни ўз ичига олиши 
мумкин. 
A9. Агар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти бошқа маълумотларни 
қайта кўриб чиқишдан бош тортган, бироқ, аудитор фикрига кўра, у 
бошқа маълумотларни қайта кўриб чиқиши зарур бўлса, 
аудиторнинг бундан кейинги тегишли ҳаракатлари юридик 


1188
АУ
ДИТ
АХС 800 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling