Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   295
Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи 
материал
Махсус мақсадли асос таърифи (6-бандга қаранг) 
A1. Махсус мақсадли асосларга мисоллар: 

Тадбиркорлик субъектининг солиқ декларациясига илова 
қилинадиган молиявий ҳисоботлар тўплами учун солиқ 
ҳисобини юритиш базаси; 

Тадбиркорлик субъекти кредиторлар учун тайёрлаши талаб 
этилиши мумкин бўлган пул оқимлари тўғрисидаги 
маълумотлар ҳисобини юритиш касса усулига асосланган 
ҳисоб юритиш асоси. 

Тартибга солувчи орган томонидан мазкур тартибга солувчи 
орган талаблари бажарилишига эришиш мақсадида 
белгиланган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш тўғрисидаги 
қоидалар; ёки 

Шартномада, хусусан облигациялар чиқариш учун шартнома, 
қарз шартномаси ёки лойиҳа учун грантда белгиланган 
молиявий ҳисоботларни тайёрлаш тўғрисидаги қоидалар. 
A2. Шундай вазиятлар юзага келиши мумкинки, бунда маҳсус 
мақсадли асос молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг 
стандартлар ишлаб чиқиш бўйича ваколатли ёки эътироф этилган 
ташкилоти томонидан ёки қонунчилик ёинки меъёрий 
ҳужжатларда белгиланган негизига асосланади, бироқ мазкур 
асос талабларининг барчасини ҳам бажармайди. Бунга молиявий 
ҳисоботларни 
Х 
юрисдикция 
молиявий 
ҳисоботлар 
стандартларининг барчасига эмас, балки аксариятига мувофиқ 
тайёрлашни талаб қилувчи шартнома мисол бўлади. Агар битим 


1196
АУ
ДИТ
МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ 
ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ 
АХС 800 
Келишувни қабул қилишда кўриб чиқиладиган масалалар
Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоснинг 
мақбуллиги (8-бандга қаранг) 
A5. Махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар билан боғлиқ ҳолда назарда 
тутилаётган фойдаланувчиларнинг молиявий маълумотларга бўлган 
эҳтиёжлари молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланиладиган 
молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосининг мақбуллигини 
аниқлашда энг муҳим омил ҳисобланади.
A6. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос 
махсус мақсадли молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун 
стандартларни эълон қилиш ҳуқуқи эътироф этилган ташкилот 
томонидан белгиланган молиявий ҳисоботлар стандартларини 
қамраб олиши мумкин. Бу ҳолда мазкур стандартлар ушбу мақсад 
учун мақбул деб ҳисобланади, башарти бундай ташкилотлар 
пухта мулоҳаза юритиш ва манфаатдор шахсларнинг фикрларини 
ўрганишни назарда тутадиган тасдиқланган ва очиқ, ошкора 
жараёндан фойдаланган бўлсалар. Айрим юрисдикцияларда 
қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатлар муайян турдаги 
тадбиркорлик субъекти учун махсус мақсадли молиявий 
ҳисоботларни тайёрлашда тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосидан 
фойдаланишни амр этиши мумкин. Масалан, тартибга солувчи 
орган ўз талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида 
молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун қоидаларни белгилаши 
мумкин. Бунинг аксини кўрсатувчи белгилар мавжуд бўлмаса, 
молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг бундай асоси мазкур 
тадбиркорлик субъекти томонидан тайёрланган махсус мақсадли 
молиявий ҳисоботлар учун мақбул ҳисобланади. 
A7. Агар А6 бандида зикр этилган молиявий ҳисоботлар 
стандартлари қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларнинг талаблари 
билан тўлдирилган бўлса, АХС 210 аудитор молиявий ҳисоботлар 
стандартлари ва қўшимча талаблар ўртасида бирон-бир 
номутаносиблик бор-йўқлигини аниқлашини талаб қилади, 
шунингдек бундай номутаносибликлар мавжуд бўлган ҳолда 
аудитор бажариши лозим бўлган ҳаракатларни белгилайди.
9
 
9
АХС 210, 18-банд 
МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ 
ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ 
АХС 800 
шартларига мувофиқ бу мақбул бўлса, махсус мақсадли молиявий 
ҳисоботларда молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун 
қўлланиладиган асоснинг тавсифида молиявий ҳисоботларни 
тақдим этишнинг стандартлар ишлаб чиқиш бўйича ваколатли 
ёки эътироф этилган ташкилоти томонидан ёки қонунчилик 
ёинки меъёрий ҳужжатларда белгиланган асосига тўла 
мувофиқликни назарда тутиш ўринли бўлмайди. Юқорида 
келтирилган шартнома мисолида молиявий ҳисоботларни тақдим 
этиш учун қўлланиладиган асос тавсифида Х юрисдикциянинг 
молиявий ҳисоботлар стандартларига эмас, балки шартноманинг 
молиявий ҳисоботларни тайёрлаш тўғрисидаги қоидаларига 
ҳавола этилиши мумкин.
A3. А2 бандда тавсифланган вазиятларда махсус мақсадли асос, ҳатто 
у таянаётган молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асоси 
ҳаққоний тақдим этиш асоси ҳисобланса ҳам, ҳаққоний тақдим 
этиш асос бўлмаслиги мумкин. Бунинг сабаби шундаки, махсус 
мақсадли асос молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг 
стандартлар ишлаб чиқиш бўйича ваколатли ёки эътироф этилган 
ташкилоти томонидан ёки қонунчилик ёинки меъёрий 
ҳужжатларда белгиланган асосининг молиявий ҳисоботлар 
ҳаққоний тақдим этилишини таъминлаш учун зарур бўлган 
талабларининг барчасига мос келмаслиги мумкин. 
A4. Махсус мақсадли асосга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисобот 
тадбиркорлик субъекти тайёрлайдиган бирдан-бир молиявий 
ҳисобот бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда мазкур молиявий 
ҳисоботдан молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг мазкур 
асоси махсус мўлжалланган фойдаланувчилардан бошқа 
фойдаланувчилар ҳам фойдаланишлари мумкин. Бундай 
вазиятларда молиявий ҳисоботлар кенг тарқатилишига қарамай, 
юқорида кўрсатилган молиявий ҳисобот барибир АХС 
мақсадларида махсус мақсадли молиявий ҳисобот ҳисобланади. 
13–14-бандларнинг талаблари молиявий ҳисоботларни тайёрлаш 
мақсадига нисбатан англашилмовчиликларга йўл қўймаслик учун 
ишлаб чиқилган. 


АУ
ДИТ
1197
МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ 
ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ 
АХС 800 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling