Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Аудитни режалаштириш ва ўтказишда кўриб чиқиладиган


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   295
Аудитни режалаштириш ва ўтказишда кўриб чиқиладиган 
масалалар (9-бандга қаранг) 
A9. АХС 200 аудитор (а) молиявий ҳисоботлар аудити бўйича 
келишувларга татбиқ этиладиган тегишли ахлоқий талабларни
шу жумладан мустақилликка қўйиладиган талабларни ва (б) 
аудит учун ўринли бўлган барча АХС талабларини бажаришини 
талаб қилади. Шунингдек у, юзага келган аудит вазиятида бутун 
АХС ўринли бўлмаган ёки талаб шартли ҳисоблангани, шарт эса 
мавжуд бўлмагани туфайли талаб ўринли ҳисобланмаган 
ҳолларни истисно қилганда, аудитор АХСнинг ҳар бир талабини 
бажаришини ҳам талаб этади. Истисноли вазиятларда аудитор 
АХСнинг тегишли талабидан четга чиқиш зарур, деган хулосага 
келиши мумкин, бунда аудитор мазкур талаб мақсадига эришиш 
учун муқобил аудиторлик тартиб-таомилларини бажариши 
лозим.
10
 
10
АХС 200, 14, 18 ва 22–23-бандлар


АУ
ДИТ
1199
МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ 
ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ 
АХС 800 
A10. Махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказишда АХС 
айрим талабларини қўллаш аудитор томонидан алоҳида таҳлил 
ўтказишни талаб қилиши мумкин. Масалан, АХС 320 да 
молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун ўринли 
ҳисобланадиган масалалар хусусида мулоҳазалар гуруҳ 
сифатидаги фойдаланувчиларнинг молиявий маълумотларга 
бўлган умумий эҳтиёжлари таҳлили натижаларига асосланади.
11
Бироқ, махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар аудити билан 
боғлиқ 
ҳолда, 
мазкур 
мулоҳазалар 
мақсадли 
фойдаланувчиларнинг 
молиявий 
маълумотларга 
бўлган 
эҳтиёжлари таҳлили натижаларига асосланади.
A11. Масалан, шартнома талабларига мувофиқ тайёрланган махсус 
мақсадли молиявий ҳисоботлар билан боғлиқ ҳолда, 
тадбиркорлик субъекти раҳбарияти аудит ўтказиш жараёнида 
аниқланган бузиб кўрсатишларни тўғрилаш ёки уларга бошқача 
усулда тузатиш киритишнинг чегаравий қийматини назарда 
тутилаётган фойдаланувчилар билан келишиши мумкин. Бундай 
чегаравий қийматнинг мавжудлиги аудиторни махсус мақсадли 
молиявий ҳисоботлар аудитини режалаштириш ва ўтказиш 
мақсадларида муҳимлик даражасини АХСга мувофиқ белгилаш 
талабини бажариш мажбуриятидан озод қилмайди. 
A12. Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви 
АХСга мувофиқ бошқарув юклатилган шахсларнинг аудити 
ўтказилаётган молиявий ҳисоботларга дахлдорлигига, хусусан 
мазкур молиявий ҳисоботларни тайёрлаш устидан назорат олиб 
бориш бошқарув юклатилган шахсларнинг вазифасига кириши 
ёки кирмаслигига асосланади. Махсус мақсадли молиявий 
ҳисоботлар билан боғлиқ ҳолда бошқарув юклатилган шахслар 
бундай мажбуриятга эга бўлмасликлари мумкин (масалан, 
молиявий маълумотлар фақат тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
фойдаланиши учун тайёрланганда). Бундай ҳолларда АХС 260
12
талаблари махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар аудити учун 
ўринли бўлмаслиги мумкин, тадбиркорлик субъектининг умумий 
фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботлари аудитини 
ўтказиш учун аудитор ҳам жавобгар бўлган ёки, масалан, 
 
11
АХС 320 “Аудитни режалаштириш ва бажаришда муҳимлик”, 2-банд
12
АХС 260 “Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви”. 


1200
АУ
ДИТ
МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ 
ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ 
АХС 800 ИЛОВА 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling