Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Ҳисоб юритиш асоси ҳамда тарқатишга нисбатан чеклашлар
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Компания 3 раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги
Ҳисоб юритиш асоси ҳамда тарқатишга нисбатан чеклашлар
Биз модификацияланган фикр (хулоса)ни билдирмасдан, Сизнинг эътиборингизни ҳисоб юритиш асосини тавсифловчи молиявий ҳисоботларга Х изоҳга қаратамиз. Молиявий ҳисоботлар АВС ширкати иштирокчиларига алоҳида фойда солиғи бўйича ўз декларацияларини тайёрлашда кўмаклашиш мақсадида тайёрланган. Натижада молиявий ҳисоботлар бошқа мақсадлар учун мос келмаслиги мумкин. Бизнинг ҳисоботимиз (хулосамиз) фақат АВС ширкати ва унинг шериклари учун мўлжалланган ва АВС ширкати ёки унинг шерикларидан бошқа томонларга тақдим этилиши мумкин эмас. [Аудиторнинг имзоси] [Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси] [Аудиторнинг манзили] 1208 АУ ДИТ МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ АХС 800 ИЛОВА Компания 3 раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Z низом Y бўлимининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш тўғрисидаги қоидаларига мувофиқ тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим этиш, 4 шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи бирлаштирилган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади. Аудиторнинг жавобгарлиги Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Биз аудитни Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур стандартлар бизга ахлоқий талабларни бажариш, шунингдек аудитни молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмаслигига оқилона ишонч билдиришни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва ўтказиш мажбуриятини юклайди. Аудит молиявий ҳисоботларда акс эттирилган суммалар ва очиб бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб- таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки хато туфайли молиявий ҳисоботларда юзага келиши мумкин бўлган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. Бундай рискларни баҳолашда, тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида 5 эмас, 3 Ёки муайян юрисдикциянинг меъёрий-ҳуқуқий базаси контекстига мос келадиган бошқа атама 4 Агар тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг жавобгарлиги ҳаққоний ва тўғри тасаввур берадиган молиявий ҳисоботларни тайёрлашдан иборат бўлса, бу гап қуйидагича таърифланиши мумкин: “Компания раҳбарияти ҳаққоний ва тўғри тасаввур берадиган молиявий ҳисоботларни Z низом Y бўлимининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш тўғрисидаги қоидаларига мувофиқ тайёрлаш, шунингдек...”. 5 4-сноскада назарда тутилган ҳолда бу гап қуйидагича янграши мумкин: “Бундай рискларни баҳолашда аудитор, тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида эмас, балки вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ АХС 800 ИЛОВА Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling