Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Ширкат 2  раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   295
Ширкат
2
 раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги
Ширкат раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Х юрисдикциянинг 
солиқ ҳисобини юритиш усулига мувофиқ тайёрлаш, шунингдек Ширкат 
раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб 
 
2
Ёки муайян юрисдикциянинг меъёрий-ҳуқуқий базаси контекстига мос келадиган 
бошқа атама 


1206
АУ
ДИТ
МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ 
ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ 
АХС 800 ИЛОВА 
Ҳисоб юритиш асоси ҳамда тарқатишга нисбатан чеклашлар
Биз модификацияланган фикр (хулоса)ни билдирмасдан, Сизнинг 
эътиборингизни ҳисоб юритиш асосини тавсифловчи молиявий 
ҳисоботларга Х изоҳга қаратамиз. Молиявий ҳисоботлар АВС ширкати 
иштирокчиларига алоҳида фойда солиғи бўйича ўз декларацияларини 
тайёрлашда кўмаклашиш мақсадида тайёрланган. Натижада молиявий 
ҳисоботлар бошқа мақсадлар учун мос келмаслиги мумкин. Бизнинг 
ҳисоботимиз (хулосамиз) фақат АВС ширкати ва унинг шериклари учун 
мўлжалланган ва АВС ширкати ёки унинг шерикларидан бошқа 
томонларга тақдим этилиши мумкин эмас. 
[Аудиторнинг имзоси] 
[Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси] 
[Аудиторнинг манзили] 
МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ 
ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ 
АХС 800 ИЛОВА 
кўрсатишлардан холи молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб 
ҳисоблайдиган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади.
Аудиторнинг жавобгарлиги
Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз 
ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Биз аудитни 
Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур 
стандартлар бизга ахлоқий талабларни бажариш, шунингдек аудитни 
молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмаслигига 
оқилона ишонч билдиришни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва 
ўтказиш мажбуриятини юклайди.
Аудит молиявий ҳисоботларда акс эттирилган суммалар ва очиб 
бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун 
тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб-
таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки 
хато туфайли молиявий ҳисоботларда юзага келиши мумкин бўлган 
муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. 
Бундай рискларни баҳолашда, тадбиркорлик субъекти ички назорат 
тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида эмас, 
балки вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб 
чиқиш мақсадида, аудитор тадбиркорлик субъекти ўз молиявий 
ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан боғлиқ 
бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади. Аудит ўтказиш 
қўлланилаётган ҳисоб сиёсатининг мақбуллигини ва тадбиркорлик 
субъекти раҳбарияти томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг 
асослилигини баҳолашни, шунингдек молиявий ҳисоботларнинг 
ифодаланишини баҳолашни ҳам ўз ичига олади.
Биз ўзимиз олган аудиторлик далиллари ўз аудиторлик фикримизни 
билдиришда асос сифатида таяниш учун етарлича тегишли далиллардир 
деб ҳисоблаймиз.
Фикр 
Бизнинг фикримизча, АВС ширкатининг 20Х1 йил 31 декабрда тугаган 
йил учун молиявий ҳисоботлари барча муҳим жиҳатларда Х 
юрисдикциянинг [фойда солиғи тўғрисидаги тегишли қонунчилик 
тавсифи]га мувофиқ тайёрланган. 


АУ
ДИТ
1207
МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ 
ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ 
АХС 800 ИЛОВА 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling