2-мисол:
Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Молиявий ҳисоботлар тадбиркорлик субъекти – ширкат
раҳбарияти томонидан Х юрисдикциянинг солиқ ҳисоби (яъни
махсус мақсадли асос)га мувофиқ шерикларга алоҳида фойда
солиғи бўйича декларацияларни тайёрлашда кўмаклашиш
мақсадида тайёрланган. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти
молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосини танлашга ҳақли
эмас.
Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган
асос – мувофиқлик асосидир.
Аудит келишуви шартларида тадбиркорлик субъекти
раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун
жавобгарлиги тавсифи АХС 210 га мувофиқ акс эттирилган.
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тарқатиш чекланган.
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)
[Тегишли адресат]
Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган
бухгалтерия балансидан, кўрсатилган санада тугаган фойда ва зарарлар
тўғрисида ҳисоботдан, хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида
ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача
тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова
қилинаётган молиявий ҳисоботлари аудитини ўтказдик. Молиявий
ҳисоботлар Ширкат раҳбарияти томонидан Х юрисдикциянинг солиқ
ҳисобини юритиш асосида тайёрланди.
Ширкат
2
раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги
Ширкат раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Х юрисдикциянинг
солиқ ҳисобини юритиш усулига мувофиқ тайёрлаш, шунингдек Ширкат
раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб
2
Ёки муайян юрисдикциянинг меъёрий-ҳуқуқий базаси контекстига мос келадиган
бошқа атама
МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ
ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ
АХС 800 ИЛОВА
билдиришда асос сифатида таяниш учун етарлича тегишли далиллардир
деб ҳисоблаймиз.
Фикр
Бизнинг фикримизча, АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабрда
тугаган йил учун молиявий ҳисоботлари барча муҳим жиҳатларда
контракт Z бўлимининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш тўғрисидаги
қоидаларига мувофиқ тайёрланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |