Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Илова (А13 бандига қаранг)


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   295
Илова
(А13 бандига қаранг) 
Махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар бўйича 
аудиторлик ҳисоботлари (хулосалари)га мисоллар

1-мисол: Шартномада назарда тутилган молиявий ҳисоботларни 
тақдим этиш қоидалари (мазкур мисол мақсадларида – мувофиқлик 
асоси)га мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ 
тўплами бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси). 

2-мисол: Х юрисдикциянинг солиқ ҳисоби (мазкур мисол 
мақсадларида – мувофиқлик асоси)га мувофиқ тайёрланган 
молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами бўйича аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси). 

3-мисол: Тартибга солувчи орган томонидан назарда тутилган 
молиявий ҳисоботларни тақдим этиш қоидалари (мазкур мисол 
мақсадларида – ҳаққоний тақдим этиш асоси)га мувофиқ 
тайёрланган молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами бўйича 
аудиторлик ҳисоботи (хулосаси). 


1202
АУ
ДИТ
МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ 
ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ 
АХС 800 ИЛОВА 
Компания
1
 раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун 
жавобгарлиги
Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни контракт Z 
бўлимининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш тўғрисидаги қоидаларига 
мувофиқ тайёрлаш, шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки 
хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи молиявий 
ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат 
тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади. 
Аудиторнинг жавобгарлиги
Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз 
ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Биз аудитни 
Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур 
стандартлар бизга ахлоқий талабларни бажариш, шунингдек аудитни 
молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмаслигига 
оқилона ишонч билдиришни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва 
ўтказиш мажбуриятини юклайди.
Аудит молиявий ҳисоботларда акс эттирилган суммалар ва очиб 
бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун 
тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб-
таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки 
хато туфайли молиявий ҳисоботларда юзага келиши мумкин бўлган 
муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. 
Бундай рискларни баҳолашда, тадбиркорлик субъекти ички назорат 
тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида эмас, 
балки вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб 
чиқиш мақсадида, аудитор тадбиркорлик субъекти ўз молиявий 
ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан боғлиқ 
бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади. Аудит ўтказиш 
қўлланилаётган ҳисоб сиёсатининг мақбуллигини ва тадбиркорлик 
субъекти раҳбарияти томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг 
асослилигини баҳолашни, шунингдек молиявий ҳисоботларнинг умумий 
ифодаланишини баҳолашни ҳам ўз ичига олади.
Биз ўзимиз олган аудиторлик далиллари ўз аудиторлик фикримизни 
 
1
Ёки муайян юрисдикциянинг меъёрий-ҳуқуқий базаси контекстига мос келадиган 
бошқа атама 
МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ 
ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ 
АХС 800 ИЛОВА 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling