Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Келишувни қабул қилишда кўриб чиқиладиган масалалар


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   295
Келишувни қабул қилишда кўриб чиқиладиган масалалар
Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоснинг 
мақбуллиги (8-бандга қаранг) 
A5. Махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар билан боғлиқ ҳолда назарда 
тутилаётган фойдаланувчиларнинг молиявий маълумотларга бўлган 
эҳтиёжлари молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қўлланиладиган 
молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосининг мақбуллигини 
аниқлашда энг муҳим омил ҳисобланади.
A6. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос 
махсус мақсадли молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун 
стандартларни эълон қилиш ҳуқуқи эътироф этилган ташкилот 
томонидан белгиланган молиявий ҳисоботлар стандартларини 
қамраб олиши мумкин. Бу ҳолда мазкур стандартлар ушбу мақсад 
учун мақбул деб ҳисобланади, башарти бундай ташкилотлар 
пухта мулоҳаза юритиш ва манфаатдор шахсларнинг фикрларини 
ўрганишни назарда тутадиган тасдиқланган ва очиқ, ошкора 
жараёндан фойдаланган бўлсалар. Айрим юрисдикцияларда 
қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатлар муайян турдаги 
тадбиркорлик субъекти учун махсус мақсадли молиявий 
ҳисоботларни тайёрлашда тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосидан 
фойдаланишни амр этиши мумкин. Масалан, тартибга солувчи 
орган ўз талаблари бажарилишини таъминлаш мақсадида 
молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун қоидаларни белгилаши 
мумкин. Бунинг аксини кўрсатувчи белгилар мавжуд бўлмаса, 
молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг бундай асоси мазкур 
тадбиркорлик субъекти томонидан тайёрланган махсус мақсадли 
молиявий ҳисоботлар учун мақбул ҳисобланади. 
A7. Агар А6 бандида зикр этилган молиявий ҳисоботлар 
стандартлари қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларнинг талаблари 
билан тўлдирилган бўлса, АХС 210 аудитор молиявий ҳисоботлар 
стандартлари ва қўшимча талаблар ўртасида бирон-бир 
номутаносиблик бор-йўқлигини аниқлашини талаб қилади, 
шунингдек бундай номутаносибликлар мавжуд бўлган ҳолда 
аудитор бажариши лозим бўлган ҳаракатларни белгилайди.
9
 
9
АХС 210, 18-банд 


1198
АУ
ДИТ
МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ 
ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ 
АХС 800 
A10. Махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказишда АХС 
айрим талабларини қўллаш аудитор томонидан алоҳида таҳлил 
ўтказишни талаб қилиши мумкин. Масалан, АХС 320 да 
молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун ўринли 
ҳисобланадиган масалалар хусусида мулоҳазалар гуруҳ 
сифатидаги фойдаланувчиларнинг молиявий маълумотларга 
бўлган умумий эҳтиёжлари таҳлили натижаларига асосланади.
11
Бироқ, махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар аудити билан 
боғлиқ 
ҳолда, 
мазкур 
мулоҳазалар 
мақсадли 
фойдаланувчиларнинг 
молиявий 
маълумотларга 
бўлган 
эҳтиёжлари таҳлили натижаларига асосланади.
A11. Масалан, шартнома талабларига мувофиқ тайёрланган махсус 
мақсадли молиявий ҳисоботлар билан боғлиқ ҳолда, 
тадбиркорлик субъекти раҳбарияти аудит ўтказиш жараёнида 
аниқланган бузиб кўрсатишларни тўғрилаш ёки уларга бошқача 
усулда тузатиш киритишнинг чегаравий қийматини назарда 
тутилаётган фойдаланувчилар билан келишиши мумкин. Бундай 
чегаравий қийматнинг мавжудлиги аудиторни махсус мақсадли 
молиявий ҳисоботлар аудитини режалаштириш ва ўтказиш 
мақсадларида муҳимлик даражасини АХСга мувофиқ белгилаш 
талабини бажариш мажбуриятидан озод қилмайди. 
A12. Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви 
АХСга мувофиқ бошқарув юклатилган шахсларнинг аудити 
ўтказилаётган молиявий ҳисоботларга дахлдорлигига, хусусан 
мазкур молиявий ҳисоботларни тайёрлаш устидан назорат олиб 
бориш бошқарув юклатилган шахсларнинг вазифасига кириши 
ёки кирмаслигига асосланади. Махсус мақсадли молиявий 
ҳисоботлар билан боғлиқ ҳолда бошқарув юклатилган шахслар 
бундай мажбуриятга эга бўлмасликлари мумкин (масалан, 
молиявий маълумотлар фақат тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
фойдаланиши учун тайёрланганда). Бундай ҳолларда АХС 260
12
талаблари махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар аудити учун 
ўринли бўлмаслиги мумкин, тадбиркорлик субъектининг умумий 
фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботлари аудитини 
ўтказиш учун аудитор ҳам жавобгар бўлган ёки, масалан, 
 
11
АХС 320 “Аудитни режалаштириш ва бажаришда муҳимлик”, 2-банд
12
АХС 260 “Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви”. 
МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ 
ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ 
АХС 800 
A8. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос 
и шартномада ёки А6 ва А7 бандларида тавсифлангандан бошқа 
манбаларда назарда тутилган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш 
бўйича қоидаларни қамраб олиши мумкин. Бу ҳолда, келишув 
вазиятларида молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун 
қўлланиладиган асоснинг мақбуллиги АХС 210 га 2-иловада 
келтирилган тавсифга мувофиқ молиявий ҳисоботлар тақдим 
этишнинг мақбул асослари одатда намойиш этадиган белгиларни 
мазкур тузилма намойиш этиши ёки намойиш этмаслигини кўриб 
чиқиш йўли билан аниқланади. Махсус мақсадли асос билан 
боғлиқ ҳолда молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг мақбул 
асослари одатда намойиш этадиган бундай белгилардан ҳар 
бирининг муайян келишув учун муҳимлик даражасини аниқлаш 
профессионал мулоҳаза масаласи ҳисобланади. Масалан, 
тадбиркорлик субъекти соф активларининг қийматини улар 
сотилаётган санада аниқлаш мақсадида, сотувчи ва харидор 
уларнинг эҳтиёжлари учун умидсиз дебиторлик қарзлари бўйича 
захираларнинг ўта консерватив баҳолари мақбул бўлиши 
тўғрисида ўзаро келишувга эришишлари мумкин (ҳатто бундай 
молиявий маълумотлар умумий мақсадли асосга мувофиқ 
тайёрланган молиявий маълумотлар билан таққослаганда бетараф 
ҳисобланмаса ҳам). 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling