Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Аудитни режалаштириш ва ўтказишда кўриб чиқиладиган
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аудитор фикр ҳосил қилиши ва ҳисобот (хулоса) тақдим этишда кўриб чиқиладиган масалалар
Аудитни режалаштириш ва ўтказишда кўриб чиқиладиган
масалалар 9. АХС 200 аудитор Аудитнинг Халқаро Стандартларининг аудит учун ўринли бўлган барча талабларини бажаришини талаб қилади. 4 Махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар аудитини режалаштириш ва ўтказишда аудитор АХСни қўллаш келишув шартларида махсус кўриб чиқишни талаб этиши ёки талаб этмаслигини аниқлаши лозим. (А9-А12 бандларига қаранг) 10. АХС 315 аудитор тадбиркорлик субъекти танлаган ва қўллаётган ҳисоб сиёсати ҳақида тасаввур ҳосил қилишини талаб этади. 5 Шартнома қоидаларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботлар билан боғлиқ ҳолда аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни тайёрлашда қабул қилган шартноманинг ҳар қандай аҳамиятли талқинлари ҳақида тасаввур ҳосил қилиши лозим. Талқин, агар бошқа асосли талқиннинг қабул қилиниши молиявий ҳисоботларда тақдим этилган маълумотларда муҳим фарқлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлса, аҳамиятли деб ҳисобланади. Аудитор фикр ҳосил қилиши ва ҳисобот (хулоса) тақдим этишда кўриб чиқиладиган масалалар 11. Махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар бўйича аудитор фикр ҳосил қилиши ва аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тақдим этишда аудитор АХС 700 талабларини қўллаши лозим. 6 (А13 бандига қаранг) 4 АХС 200, 18-банд 5 АХС 315 “Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини тадбиркорлик субъект ва унинг муҳитини билиш асосида аниқлаш ва баҳолаш”, 11(в) банди 6 АХС 700 “Молиявий ҳисоботлар тўғрисида фикр ҳосил қилиш ва ҳисобот (хулоса) тақдим этиш” МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ АХС 800 Таърифлар 6. Аудитнинг Халқаро Стандартларида қўлланиладиган атамалар қуйида кўрсатилган маъноларга эга: (a) Махсус мақсадли молиявий ҳисоботлар – Махсус мақсадли асосга мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботлар. (A4 бандга қаранг) (б) Махсус мақсадли асос – Муайян фойдаланувчиларнинг молиявий маълумотларга бўлган талабларини қондириш учун мўлжалланган молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асоси. Молиявий ҳисоботни тақдим этиш асоси – молиявий ҳисоботни ҳаққоний тақдим этиш асоси ёки мувофиқлик асоси бўлиши мумкин. 2 (А1-А4 бандларига қаранг) 7. Ушбу АХСда “молиявий ҳисоботлар”га ҳавола “махсус мақсадли молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами, шу жумладан илова қилинаётган изоҳлар”ни англатади. Илова қилинадиган изоҳларда, қоида тариқасида, ҳисоб сиёсатининг асосий қоидалари ва бошқа шарҳловчи маълумотлар акс эттирилади. Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асос и талабларида молиявий ҳисоботлар шакли ва мазмуни ҳамда молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами таркибига нима кириши лозимлиги ифодаланади. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling