Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Ҳисоб юритиш асоси ҳамда тарқатиш ва фойдаланишга нисбатан


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   295
Ҳисоб юритиш асоси ҳамда тарқатиш ва фойдаланишга нисбатан 
чеклашлар  
Биз модификацияланган фикр (хулоса)ни билдирмасдан, Сизнинг 
эътиборингизни ҳисоб юритиш асосини тавсифловчи молиявий 
ҳисоботларга Х изоҳга қаратамиз. Молиявий ҳисоботлар юқорида зикр 
этилган шартномада назарда тутилган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш 
тўғрисидаги қоидаларни АВС компанияси томонидан бажариш 
доирасида тайёрланган. Натижада молиявий ҳисоботлар бошқа 
мақсадлар учун мос келмаслиги мумкин. Бизнинг ҳисоботимиз 
(хулосамиз) фақат АВС компанияси ва DEF компанияси учун 
мўлжалланган ва АВС компанияси ёки DEF компаниясидан бошқа 
томонларга тақдим этилиши ёки бошқа томонлар улардан фойдаланиши 
мумкин эмас. 
[Аудиторнинг имзоси] 
[Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси] 
[Аудиторнинг манзили] 


АУ
ДИТ
1205
МАХСУС МАСАЛАЛАР – МАХСУС МАҚСАДЛИ АСОСЛАРГА МУВОФИҚ 
ТАЙЁРЛАНГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР АУДИТИ 
АХС 800 ИЛОВА 
2-мисол: 
Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади: 

Молиявий ҳисоботлар тадбиркорлик субъекти – ширкат 
раҳбарияти томонидан Х юрисдикциянинг солиқ ҳисоби (яъни 
махсус мақсадли асос)га мувофиқ шерикларга алоҳида фойда 
солиғи бўйича декларацияларни тайёрлашда кўмаклашиш 
мақсадида тайёрланган. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
молиявий ҳисоботларни тақдим этиш асосини танлашга ҳақли 
эмас. 

Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган 
асос – мувофиқлик асосидир. 

Аудит келишуви шартларида тадбиркорлик субъекти 
раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун 
жавобгарлиги тавсифи АХС 210 га мувофиқ акс эттирилган. 

Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тарқатиш чекланган. 
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ) 
[Тегишли адресат] 
Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган 
бухгалтерия балансидан, кўрсатилган санада тугаган фойда ва зарарлар 
тўғрисида ҳисоботдан, хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида 
ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача 
тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова 
қилинаётган молиявий ҳисоботлари аудитини ўтказдик. Молиявий 
ҳисоботлар Ширкат раҳбарияти томонидан Х юрисдикциянинг солиқ 
ҳисобини юритиш асосида тайёрланди. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling