Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Молиявий ҳисоботлар билан бирга тақдим этилган қўшимча
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Молиявий ҳисоботлар билан бирга тақдим этилган қўшимча маълумотлар (46–47-бандларга қаранг) A45. Айрим вазиятларда тадбиркорлик субъекти (қонунчилик, меъёрий ҳужжатлар ёки стандартларга мувофиқ) молиявий ҳисоботлар билан бирга молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосига мувофиқ талаб этилмайдиган қўшимча 23 АХС 200, А56 банди. 24 АХС 570 “Фаолиятнинг узлуксизлиги ҳақидаги фараз”, 19-банд. АУ ДИТ 1077 МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) БЕРИШ АХС 700 маълумотларни тақдим этишга мажбур бўлишиёки ихтиёрий равишда шундай қарорга келиши мумкин. Масалан, қўшимча маълумотлар фойдаланувчи молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосини яхшироқ тушуниши ёки молиявий ҳисоботларнинг муайян моддаларини атрофлича тушунтириш мақсадида тақдим этилиши мумкин. Бундай маълумотлар одатда ё қўшимча жадвалларда, ё қўшимча изоҳлар кўринишида тақдим этилади. A46. Аудитор фикри хусусияти ва тақдим этиш усулига кўра молиявий ҳисоботлардан аниқ ажратиш мумки бўлмаган қўшимча маълумотларни қамраб олади. Масалан, бундай вазият молиявий ҳисоботларга изоҳлар молиявий ҳисоботлар молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг бошқа асосига қай даражада мос келишига оид тушунтиришларни ўз ичига олганда юзага келади. Аудитор фикри молиявий ҳисоботларда чапараста ҳаволалар қилинадиган изоҳлар ёки қўшимча жадвалларни ҳам қамраб олади. A47. Агар аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)нинг кириш бандида молиявий ҳисоботларни ташкил этувчи ҳисоботлар тавсифидаги изоҳларга ҳавола этишнинг ўзи кифоя қилса, аудитор фикри билан қамраб олинадиган қўшимча маълумотлар мавжудлигига кириш бандида махсус ишора қилиш шарт эмас. A48. Қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатлар қўшимча маълумотлар аудитини талаб қилмаслиги, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти эса аудитордан қўшимча маълумотларни молиявий ҳисоботлар аудити доирасига киритишни сўрамасликка қарор қилиши мумкин. A49. Аудити ўтказилмаган қўшимча маълумотлар худди улар аудиторлик фикри билан қамраб олингандек тасаввур пайдо қиладиган йўсинда тақдим этилган-этилмаганини аудитор томонидан баҳолаш, масалан, молиявий ҳисоботларга доир мазкур маълумотлар ва аудити ўтказилмаган ҳар қандай қўшимча маълумотлар қаерда тақдим этилганини ва улар “аудит қилинмаган” деб аниқ белгиланганини аниқлашни ўз ичига олади A50. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти аудитор фикри билан қамраб 1078 АУ ДИТ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) БЕРИШ Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling