Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
25 АХС 720 “Аудит қилинган молиявий ҳисоботлар ифодаланган ҳужжатлардаги бошқа маълумотларга нисбатан аудиторнинг жавобгарлиги”. АУ ДИТ 1079 МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) БЕРИШ АХС 700 ИЛОВА Илова (А14 бандига қаранг) Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботлари (хулосалари)га мисоллар 1-мисол: Кенг доирадаги фойдаланувчиларнинг молиявий маълумотларга бўлган умумий эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган, ҳаққоний тақдим этиш асоси (масалан, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари)га мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси). 2-мисол: Кенг доирадаги фойдаланувчиларнинг молиявий маълумотларга бўлган умумий эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган, мувофиқлик асоси талабларига биноан тайёрланган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси). 3-мисол: Кенг доирадаги фойдаланувчиларнинг молиявий маълумотларга бўлган умумий эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган, ҳаққоний тақдим этиш асоси (масалан, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари)га мувофиқ тайёрланган консолидацияланган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси). 1080 АУ ДИТ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) БЕРИШ АХС 700 ИЛОВА Компания 2 раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим этиш 3 , шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади. Аудиторнинг жавобгарлиги Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Биз аудитни Аудитнинг Халқаро стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур стандартлар бизга ахлоқий талабларни бажариш, шунингдек аудитни молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмаслигига оқилона ишонч билдиришни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва ўтказиш мажбуриятини юклайди. Аудит молиявий ҳисоботларда акс эттирилган суммалар ва очиб бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб- таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки хато туфайли молиявий ҳисоботларда юзага келиши мумкин бўлган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. Бундай рискларни баҳолашда, компания ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида 4 эмас, балки 2 Ёки муайян юрисдикциянинг меъёрий-ҳуқуқий базаси контекстига мос келадиган бошқа атама. 3 Агар тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг жавобгарлиги ҳаққоний ва ишончли нуқтаи назарни ифодалайдиган молиявий ҳисоботларни тайёрлашдан иборат бўлса, бу гап қуйидагича таърифланиши мумкин: “Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти тўғри ва ҳаққоний тасаввур берадиган молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш, шунингдек...”. 4 Агар аудитор молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш муносабати билан ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида ҳам фикр билдириши шарт бўлса, бу гап қуйидаги таърифга эга бўлади: “Бундай рискларни баҳолашда аудитор, вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик субъекти ўз молиявий ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”. 28-сноскада назарда тутилган МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) БЕРИШ АХС 700 ИЛОВА Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling