Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   295
Нофаол бозорларнинг таъсирлари 
40. Баҳолаш ноаниқлиги ошади ва баҳолаш мураккаброқ бўлади, қачонки 
молиявий инструментлар ёки уларнинг таркибий қисмлари савдо 
қилинадиган бозорлар нофаол бўлиб қолса. Фаол бозор нофаол бўлиб 
қоладиган аниқ пайт мавжуд эмас, лекин шунга қарамасдан молиявий 
ҳисоботни тақдим этиш асослари ушбу масала юзасидан 
йўриқномани таъминлаши мумкин. Нофаол бозорнинг хусусиятлари 
савдо фаолиятининг ҳажмида ва даражасида йирик камайишни, 
мавжуд нархлар давр мобайнида ёки бозор иштирокчилари орасида 
сезиларли тарзда ўзгаришини ёки нархлар жорий бўлмаслигини ўз 
ичига олади. Бироқ, бозор нофаол бўлишини баҳолаш мулоҳазани 
талаб этади. 
41. Қачонки бозорлар нофаол бўлса, белгиланган нархлар эски (яъни, 
эскирган) бўлиши мумкин, бозор иштирокчилари савдо қилиши 
мумкин бўлган нархларни акс эттирмаслиги мумкин ёки мажбурий 
битимларни (масалан, қачонки сотувчидан меъёрий ёки юридик 
талабларни қаноатлантириш учун активни сотиш талаб этилганда, 
ликвидлиликни ҳосил қилиш учун тезда активни сотиш 
муҳтожликлари ёки белгиланган юридик ёки муддат чекловлари 
натижасида ягона сотиб олувчининг мавжудлиги) акс эттириши 
мумкин. Шу туфайли, баҳолашлар 2-даражали ва 3-даражали 
баҳолаш учун дастлабки маълумотларга асосланган ҳолда ишлаб 
чиқилади. Бундай ҳолатларда, тадбиркорлик субъектлари 
қуйидагиларга эга бўлиши мумкин: 

1-даражали баҳолаш учун дастлабки маълумотлар мавжуд 
бўлишини аниқлаш бўйича жараённи ўз ичига оладиган 
баҳолаш сиёсати; 

Баҳолаш усулларида баҳолаш учун дастлабки маълумотлар 
сифатида фойдаланилган ва ташқи манбалардан олинган 
муайян нархлар ёки баҳолаш учун дастлабки маълумотлар 
уларнинг ишончлилигини баҳолаш учун қандай 


1300
АУ
ДИТ
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000 
маълумотлардан фойдаланадиган моделларни ўз ичига олади. 
Раҳбарият қуйидагилардан фойдаланиши ҳам мумкин: 
(a) 
учинчи-томон нархлаш манбаси, масалан нархлаш хизмати 
ёки брокер котировкаси; ёки
(б) 
Баҳолаш эксперти. 
Учинчи-томон нархлаш манбалари ва баҳолаш экспертлари ушбу 
баҳолаш усулларининг биридан ёки кўпроғидан фойдаланиши 
мумкин. 
44. Кўпгина молиявий ҳисоботни тақдим этиш асосларида, молиявий 
инструментнинг ҳаққоний қийматининг энг яхши далили фаол 
бозордаги замондош битимларда намоён бўлади (яъни 1-даражали 
баҳолаш учун дастлабки маълумотлар). Бундай ҳолатларда, 
молиявий инструментнинг баҳоланиши нисбатан оддий бўлиши 
мумкин. Биржаларда листинг қилинган ёки ликвидли биржадан 
ташқари бозорларда савдо қилинадиган молиявий инструментлар 
бўйича белгиланган нархлар молиявий нашрлар, биржаларнинг 
ўзлари ёки учинчи-томон нархлаш манбалари каби манбалар орқали 
мавжуд бўлиши мумкин. Белгиланган нархлардан фойдаланганда, 
нарх баҳолаш санасида бозор шароитларини акс эттиришига ишонч 
ҳосил қилиш мақсадида раҳбарият котировканинг белгиланиш 
асосини тушуниши муҳимдир. Нашрлардан ёки биржалардан 
олинган белгиланган нархлар ҳаққоний қийматнинг етарли 
далилини таъминлаши мумкин, қачонки, масалан: 
(a) 
нархлар эскирган ёки «эски» бўлмаса (масалан, агарда 
котировка охирги савдо қилинган нархга асосланса ва савдо 
бир мунча аввал содир бўлган бўлса); ва 
(б) 
Котировкалар дилерлар етарли даврийлик ва ҳажм билан 
молиявий инструментни ҳақиқатда савдо қилиши мумкин 
бўлган нарх ҳисобланади. 
45. Қачонки молиявий инструмент бўйича жорий кузатиладиган бозор 
нархи (яъни, 1-даражали қўйилма) мавжуд бўлмаса, тадбиркорлик 
субъекти учун молиявий инструментни баҳолаш бўйича баҳолаш 
усулида фойдаланиш мақсадида бошқа нарх кўрсаткичларини 
жамлаш зарур бўлади. Нарх кўрсаткичлари қуйидагиларни ўз ичига 
олиши мумкин: 
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000
ҳисобланганлиги бўйича тасаввур. Масалан, фаол бозорда, 
савдо қилинмаган молиявий инструмент бўйича брокер 
котировкаси шунга ўхшаш молиявий инструмент бўйича 
ҳақиқий битимларни акс эттириш эҳтимоли мавжуд, аммо 
бозор камроқ фаол бўлиши билан, брокер котировкаси 
нархларни аниқлашда хусусий ҳолдаги баҳолаш усулларига 
кўпроқ таяниши мумкин; 

Ёмонлашаётган бизнес шароитлари контрагентга қандай 
таъсир этиши ҳамда контрагентдагига ўхшаш тадбиркорлик 
субъектларидаги ёмонлашаётган бизнес шароитлари 
контрагент ўзининг мажбуриятларини бажара олмаслигини 
кўрсатиши мумкинлиги (яъни, нофаолият риски) бўйича 
тасаввур; 

Баҳолаш ноаниқликларига нисбатан тўғрилашни амалга 
ошириш сиёсатлари. Бундай тўғриланишлар модел 
тўғриланишларини, 
ликвидлилик 
етарсизлигининг 
тўғриланишларини, кредит риски тўғриланишларини ва 
бошқа риск тўғриланишларини ўз ичига олиши мумкин; 

Қамраб олинган ноаниқлар ҳолатида ҳақиқатга яқин 
натижаларнинг кенглигини ҳисоблаш қобилияти, масалан 
таъсирчанлик таҳлилини амалга оширган ҳолда; ва 

Ҳаққоний қийматни баҳолаш қўйилмаси ҳаққоний қиймат 
поғонасининг бошқа даражасига ўтиш ҳолатини аниқлаш 
бўйича сиёсатлар. 
42. Муайян қийинчиликлар маълум молиявий инструментлар бўйича 
савдонинг кескин қисқартирилиши ёки ҳаттоки тўхтатилиши мавжуд 
бўлганда юзага келиши мумкин. Ушбу ҳолатларда, олдин бозор 
нархларидан фойдаланган ҳолда баҳоланган молиявий инструментлар 
моделдан фойдаланган ҳолда баҳоланиши зарур бўлиши мумкин.

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling