Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet194/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   295
Очиб беришлар тоифалари 
67. Очиб беришлар талаблари қуйидагиларни ўз ичига олади: 
(a) 
молиявий ҳисоботларда акс эттирилган суммалардан келиб 
чиқадиган миқдорий очиб беришлар – масалан, молиявий 
активлар ва мажбуриятларнинг тоифалари; 
(б) 
муҳим мулоҳазани талаб этадиган миқдорий очиб беришлар 
– масалан, тадбиркорлик субъекти дучор бўлган бозор 
рискининг ҳар бир тури бўйича таъсирчанлик таҳлили; ва 
(в) 
сифатли очиб беришлар – масалан, тадбиркорлик 
субъектининг 
молиявий 
инструментлар 
устидан 
бошқарувини ифодалайдиган очиб беришлар; мақсадлар; 
молиявий инструментлардан юзага келадиган рискнинг ҳар 
бир турини бошқариш бўйича назоратлар, сиёсатлар ва 
жараёнлар; рискларни баҳолашда фойдаланиладиган 
методлар. 
68. Баҳолаш муайян ўзгарувчининг ўзгаришларига кўпроқ таъсирчан 
бўлса, баҳолашни қамраб олган ноаниқликларни кўрсатиш учун 
очиб беришнинг зарур бўлиш эҳтимоли юқорироқ бўлади. Муайян 
молиявий ҳисоботни тақдим этиш асослари таъсирчанлик 
таҳлилларининг, жумладан тадбиркорлик субъектининг баҳолаш 
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000
Баҳолаш экспертларидан фойдаланиш 
63. Раҳбарият ўзининг барча ёки айрим қимматли қоғозларини баҳолаш 
учун инвестицион банкдан, брокердан ёки бошқа баҳолаш 
ташкилотидан баҳолаш экспертини жалб этиши мумкин. Нархлаш 
хизматлари ва брокер котировкаларига ўхшамаган тарзда, умуман 
олганда фойдаланиладиган методология ва маълумотлар раҳбарият 
учун қачонки улар ўзларининг номидан баҳолашни амалга ошириш 
учун экспертни жалб этганда осонгина тарзда мавжуд бўлади. 
Раҳбарият экспертни жалб этган бўлишига қарамасдан, раҳбарият 
фойдаланиладиган баҳолаш учун якуний тарзда жавобгар бўлади. 
Молиявий мажбуриятларга тегишли масалалар 
64. Кредит рискнинг таъсирини тушуниш ҳам молиявий активларни 
ҳам молиявий мажбуриятларни баҳолашнинг муҳим жиҳати 
ҳисобланади. Ушбу баҳолаш ҳам эмитентнинг ҳам ҳар қандай 
кредитни қувватлаш таъминотчиларининг кредит сифатини ва 
молиявий қувватини акс эттиради. Айрим молиявий ҳисоботни 
тақдим этиш асосларида, молиявий мажбуриятнинг баҳоланиши 
шуни тахмин қиладики, бунда у баҳолаш санасида бозор 
иштирокчисига ўтказилади. Молиявий мажбурият бўйича 
кузатиладиган бозор нархи мавжуд бўлмаган ҳолатда, унинг 
қиймати одатда контрагент мос равишдаги активнинг қийматини 
баҳолашда фойдаланиши мумкин бўлган методдан фойдаланган 
ҳолда баҳоланади, бунда мажбуриятга хос омиллар (масалан 
учинчи-томон кредит яхшиланиши) мавжуд бўлмагунча. Хусусан, 
тадбиркорлик субъектининг ўз кредит рискини
10
кўп ҳолларда 
баҳолаш қийин бўлиши мумкин. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling