Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Талаблар Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)даги тушунтириш параграфлари
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кириш Ушбу АХСни қўллаш доираси
- Кучга кириш санаси
Талаблар
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)даги тушунтириш параграфлари 6. Агар аудитор молиявий ҳисоботларда тақдим этилган ёки очиб берилган, аудитор мулоҳазасига кўра, фойдаланувчилар молиявий ҳисоботларни тушунишлари учун ўта муҳим бўлган масалага фойдаланувчилар эътиборини қаратиш зарур, деган хулосага келган бўлса, аудитор аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га тушунтириш параграфни киритиши лозим, башарти аудитор мазкур масала молиявий ҳисоботларда муҳим даражада бузиб МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ТУШУНТИРИШ ПАРАГРАФЛАРИ ВА БОШҚА МАСАЛА ПАРАГРАФЛАРИ АХС 706 Кириш Ушбу АХСни қўллаш доираси 1. Ушбу Аудитнинг Халқаро Стандарти (АХС)да аудитор қуйидагиларни зарур деб ҳисоблаган ҳолларда аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га қўшимча параграфлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади: (a) Молиявий ҳисоботларда тақдим этилган ёки очиб берилган, фойдаланувчилар молиявий ҳисоботларни тушунишлари учун ўта муҳим бўлган масала ёки масалаларга фойдаланувчилар эътиборини қаратиш; ёки (б) Фойдаланувчилар аудит, аудиторнинг мажбуриятлари ёки аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тушунишлари учун ўринли бўлган, молиявий ҳисоботларда тақдим этилган ёки очиб берилган масала ёки масалалардан бошқа ҳар қандай масала ёки масалаларга фойдаланувчилар эътиборини қаратиш. 2. 1 ва 2-иловаларда аудитор учун аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га тушунтириш параграфларни ёки эътибор беришни талаб қиладиган бошқа параграфларни киритиш тўғрисидаги махсус талаблар ифодаланган АХС рўйхати келтирилган. Бундай вазиятларда ушбу АХСнинг мазкур параграфлар шакли ва уларни жойлаштиришга доир талаблари қўлланилади. Кучга кириш санаси 3. Ушбу АХС 2009 йилнинг 15 декабридан ёки ушбу санадан кейин бошланадиган даврлар учун молиявий ҳисоботлар аудитига нисбатан кучга киради. Мақсади 4. Молиявий ҳисоботлар бўйича фикр ҳосил қилган аудиторнинг мақсади аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да керакли маълумотларни қўшимча ифодалаш йўли билан фойдаланувчилар эътиборини қуйидагиларга тортишдан иборат (агар аудитор мулоҳазасига кўра бундай қилиш зарур бўлса): АУ ДИТ 1135 МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ТУШУНТИРИШ ПАРАГРАФЛАРИ ВА БОШҚА МАСАЛА ПАРАГРАФЛАРИ АХС 706 (а) Молиявий ҳисоботларда тегишлича тақдим этилгани ёки очиб берилганига қарамай, фойдаланувчилар молиявий ҳисоботларни тушунишлари учун ўта муҳим бўлган масалага; ёки (б) Вазиятга қараб, фойдаланувчилар аудит, аудиторнинг мажбуриятлари ёки аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)ни тушунишлари учун ўринли бўлган бошқа ҳар қандай масалага. Таърифлар 5. Аудитнинг Халқаро Стандартларида қўлланиладиган атамалар қуйида кўрсатилган маъноларга эга: (a) Тушунтириш параграфи – Аудиторлик ҳисоботининг (хулосасининг) молиявий ҳисоботда тегишли тақдим этилган ёки очиб берилган ва аудитор мулоҳазаси бўйича фойдаланувчилар молиявий ҳисоботларни тушуниши учун фундаментал муҳимликка эга бўлган жиҳатга эътиборни қаратадиган изоҳ параграфи. (б) Бошқа масала параграфи—Аудитор фикрига кўра фойдаланувчилар аудитни, аудитор жавобгарлигини ёки аудиторлик ҳисоботини (хулосасини) тушуниши учун аҳамиятли бўлган, молиявий ҳисоботларда тақдим этилган ёки очиб берилган маълумотлардан ташқари масала бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси )га киритилган параграф. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling