Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса) 20
Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари
бўйича ҳисобот (хулоса) [Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) мазкур қисмининг шакли ва мазмуни аудиторнинг ҳисоботлар (хулосалар) тақдим этиш бўйича бошқа вазифалари хусусиятига қараб ўзгаради.] [Аудиторнинг имзоси] [Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси] [Аудиторнинг манзили] 1128 АУ ДИТ МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ АХС 705 ИЛОВА Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса) 20 Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан, кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботдан, хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисоботдан, пул оқимлари тўғрисида ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова қилинаётган молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш учун жалб қилиндик. Компания 21 раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш ва ҳаққоний тақдим этиш, 22 шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади. Аудиторнинг жавобгарлиги Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Бироқ, фикр билдиришдан бош тортиш учун асос ифодаланган параграфда тавсифланган жиҳат туфайли, биз аудиторлик фикрини ифодалаш учун асосни таъминлашга қодир бўлган етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлганимиз йўқ. 20 Агар “Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот (хулоса)” деб номланган иккинчи кичик сарлавҳа қўлланилаётган бўлса, “Молиявий ҳисоботлар бўйича ҳисобот (хулоса)” кичик сарлавҳасидан фойдаланиш талаб этилмайди. 21 Ёки муайян юрисдикциянинг меъёрий-ҳуқуқий базаси контекстига мос келадиган бошқа атама 22 Агар тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг жавобгарлиги ҳаққоний ва тўғри тасаввур берадиган молиявий ҳисоботларни тайёрлашдан иборат бўлса, бу гап қуйидагича таърифланиши мумкин: “Компания раҳбарияти ҳаққоний ва тўғри тасаввур берадиган молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш, шунингдек...”. МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ АХС 705 ИЛОВА Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling