1126
АУ
ДИТ
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 ИЛОВА
Фикр билдиришдан бош тортиш учун асос
АВС компанияси XYZ хорижий қўшма корхонаси (Х мамлакати)га амалга
оширган инвестициялар Компаниянинг молиявий ҳолат тўғрисидаги
ҳисоботида ххх миқдорида акс эттирилган бўлиб, бу 20Х1 йил 31 декабр
ҳолатига бўлган АВС компанияси соф активларининг 90% ни ташкил
этади. Бизга XYZ хорижий қўшма корхонасининг раҳбарияти ва
аудиторлари билан мулоқот қилиш, шу жумладан XYZ хорижий қўшма
корхонаси аудиторларининг аудиторлик ҳужжатлари
билан танишиш
имконияти берилмади. Натижада биз Компаниянинг биргаликда
бошқарилаётган XYZ хорижий қўшма
корхонаси активларидаги
пропорционал улуши, унинг XYZ хорижий қўшма корхонаси қўшма
мажбуриятларидаги пропорционал улуши, унинг XYZ хорижий қўшма
корхонаси йил давомида олган даромад ва қилган харажатлардаги
пропорционал улушига, шунингдек хусусий капиталдаги ўзгаришлар
тўғрисида ҳисобот ва пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни ташкил этувчи
элементларга бирон-бир тузатишлар киритиш зарур бўлгани ёки
бўлмаганини аниқлай олмадик.
Фикр билдиришдан бош тортиш
Фикр билдиришдан бош тортиш учун асос ифодаланаётган параграфда
тавсифланган жиҳат аҳамиятга молик бўлгани боис,
биз аудиторлик
фикрини ифодалаш учун асосни таъминлашга қодир бўлган етарлича
тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлганимиз йўқ.
Бинобарин, биз молиявий ҳисоботлар бўйича фикр билдирмаймиз.
Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари
бўйича ҳисобот (хулоса)
[Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) мазкур қисмининг
шакли ва мазмуни
аудиторнинг ҳисоботлар (хулосалар) тақдим этиш бўйича бошқа
вазифалари хусусиятига қараб ўзгаради.]
[Аудиторнинг имзоси]
[Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси]
[Аудиторнинг манзили]
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 ИЛОВА
Do'stlaringiz bilan baham: