Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Кириш Ушбу АХСни қўллаш доираси


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   295
Кириш
Ушбу АХСни қўллаш доираси
1. 
100 дан 700 гача бўлган Аудитнинг Халқаро Стандартлари (АХС) 
молиявий ҳисоботлар аудитига нисбатан қўлланилади ва улар 
бошқа тарихий молиявий маълумотларга нисбатан қўлланилганда 
вазиятга қараб мослаштирилиши лозим. Ушбу АХСда мазкур 
Аудитнинг Халқаро Стандартларини айрим молиявий ҳисоботлар 
ҳамда молиявий ҳисоботдаги махсус элементлар, счётлар ёки 
моддалар аудитига нисбатан қўллашга доир махсус масалалар 
кўриб чиқилади. Айрим молиявий ҳисоботлар ёки молиявий 
ҳисоботдаги махсус элементлар, счётлар ёки моддалар умумий 
мақсадли асос ёки махсус мақсадли асосга мувофиқ тайёрланиши 
мумкин. Агар тайёрлаш махсус мақсадли асосга мувофиқ амалга 
ошириладиган бўлса, аудитга нисбатан АХС 800
1
ҳам 
қўлланилади. (A1–A4 бандларга қаранг) 
2. 
Ушбу АХС гуруҳ аудити бўйича келишув жамоасининг талабига 
биноан гуруҳ молиявий ҳисоботлари аудити мақсадида гуруҳ 
компоненти молиявий ахбороти бўйича бажарилган иш 
натижасида чоп этиладиган аудитор ҳисоботи (хулосаси)га 
нисбатан қўлланилмайди (АХС 600
2
га қаранг). 
3. 
Ушбу АХС талаблари бошқа АХС талабларига нисбатан 
устунликка эга бўлмайди; шунингдек у келишув билан боғлиқ 
вазиятларда ўринли бўлиши мумкин бўлган барча махсус 
масалаларни кўриб чиқишни ҳам назарда тутмайди. 
Кучга кириш санаси
4. 
Ушбу АХС 2009 йилнинг 15 декабридан ёки ушбу санадан кейин 
бошланадиган даврлар учун айрим молиявий ҳисоботлар ёки 
молиявий ҳисоботдаги махсус элементлар, счётлар ёки моддалар 
аудитига нисбатан кучга киради. Муайян санада тайёрланган 
айрим молиявий ҳисоботлар ёки молиявий ҳисоботдаги махсус 
 
1
АХС 800 “Махсус масалалар – махсус мақсадли асосларга мувофиқ тайёрланган 
молиявий ҳисоботлар аудити”. 
2
АХС 600 “Махсус масалалар – гуруҳ молиявий ҳисоботларининг аудитлари (жумладан 
компонент аудиторлари ишлари)”. 


АУ
ДИТ
1215
МАХСУС МАСАЛАЛАР – АЙРИМ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ҲАМДА МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТДАГИ МАХСУС ЭЛЕМЕНТЛАР, СЧЁТЛАР ЁКИ МОДДАЛАР АУДИТИ 
АХС 805 
элементлар, счётлар ёки моддалар аудити ўтказилган ҳолда, ушбу 
АХС 2010 йил 14 декабрга бўлган ёки ушбу санадан кейинги 
ҳолат бўйича тайёрланган ахборот аудитига нисбатан кучга 
киради. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling