Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   295
Фикр билдириш шакли
9. Агар аудитор қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича 
модификацияланмаган фикр билдириш зарур деган хулосага 
келган бўлса ва қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларда бошқача 
талаблар белгиланган бўлмаса, аудитор фикри (хулосаси) 
қуйидаги иборалардан бирини ўз ичига олиши лозим: (А9 
бандига қаранг) 
(a) 
Қисқартирилган молиявий ҳисоботлар барча муҳим 
жиҳатларда аудит қилинган молиявий ҳисоботлар билан 
[қўлланилган мезонлар]га мувофиқ мос келади; ёки 
(б) 
Қисқартирилган молиявий ҳисоботлар [қўлланилган 
мезонлар]га мувофиқ аудит қилинган молиявий 
ҳисоботларнинг ҳаққоний қисқартмаси ҳисобланади. 
ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) 
ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЛИШУВЛАРИ
АХС 810 
ҳисоботи (хулосаси)да келишув ушбу АХСга мувофиқ 
бажарилгани кўрсатилмаслиги керак. Аудитор келишув 
шартларида мазкур ҳолатга тегишли ҳавола қилиши лозим. 
Шунингдек аудитор мазкур ҳолат қисқартирилган молиявий 
ҳисоботларни шакллантириш учун асос бўлаётган молиявий 
ҳисоботлар бўйича аудит келишувига кўрсатиши мумкин бўлган 
таъсирни аниқлаши ҳам керак. 
Тартиб-таомиллар хусусияти
8. 
Аудитор қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича фикр 
билдириш учун асосни олиш мақсадида қуйидаги тартиб-
таомилларни ва ўзи зарур деб ҳисоблаши мумкин бўлган бошқа 
ҳар қандай тартиб-таомилларни бажариши лозим: 
(а) Қисқартирилган 
молиявий 
ҳисоботлар 
ўзининг 
қисқартирилган хусусиятини тегишли равишда очиб 
бериши ва аудит қилинган молиявий ҳисоботларни 
аниқлаш имконини беришини баҳолаш. 
(б) Агар қисқартирилган молиявий ҳисоботлар аудит 
қилинган молиявий ҳисоботлар билан бирга тақдим 
этилмаган бўлса, у мазкур ҳисоботларда қуйидагилар қай 
даражада аниқ тавсифланганига баҳо беради:
(i) 
Аудит қилинган молиявий ҳисоботлар кимдан ёки 
қаердан олинган; ёки 
(ii) Қисқартирилган молиявий ҳисоботларнинг назарда 
тутилаётган фойдаланувчиларига аудит қилинган 
молиявий ҳисоботларни тақдим этиш шарт 
эмаслиги назарда тутилган ва қисқартирилган 
молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун мезонлар 
белгиланган қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатлар. 
(в) Қисқартирилган молиявий ҳисоботларда қўлланилган 
мезонлар адекват очиб берилганини баҳолаш. 
(г) Қисқартирилган молиявий ҳисоботлар аудит қилинган 
молиявий ҳисоботлардаги тегишли маълумотлар билан 
мос келишини ёки уни мазкур маълумотлар асосида қайта 
ҳисоблаб чиқиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини 


АУ
ДИТ
1245
ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) 
ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЛИШУВЛАРИ
АХС 810 
аниқлаш молиявий ҳисоботлардаги тегишли маълумотлар 
билан солиштириш. 
(д) Қисқартирилган молиявий ҳисоботлар қўлланилган 
мезонларга мувофиқ тайёрланганини текшириш. 
(е) Қисқартирилган молиявий ҳисоботларнинг мақсадини 
ҳисобга олган ҳолда, қисқартирилган молиявий 
ҳисоботларда зарурий маълумотлар ифодаланганини ва у 
мазкур вазиятда чалғитмайдиган тегишли даражада 
шакллантирилганини текшириш. 
(ж) Аудит қилинган молиявий ҳисоботлар қисқартирилган 
молиявий 
ҳисоботларнинг 
назарда 
тутилаётган 
фойдаланувчилари учун ўринсиз монеликларсиз очиқлиги 
ёки очиқ эмаслигини текшириш, қонунчилик ёки меъёрий 
ҳужжатларда қисқартирилган молиявий ҳисоботларнинг 
назарда тутилаётган фойдаланувчиларига аудит қилинган 
молиявий ҳисоботларни тақдим этиш шарт эмаслиги 
назарда тутилган ва қисқартирилган молиявий 
ҳисоботларни тайёрлаш учун мезонлар белгиланган 
ҳоллар бундан мустасно. (А8 бандига қаранг) 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling