Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Аудит қилинган молиявий ҳисоботларнинг фойдаланувчилар учун
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фикр билдириш шакли
Аудит қилинган молиявий ҳисоботларнинг фойдаланувчилар учун
очиқлигини баҳолаш (8(ж) бандига қаранг) A8. Аудит қилинган молиявий ҳисоботларнинг назарда тутилаётган қисқартирилган молиявий ҳисоботлар фойдаланувчилари учун ўринсиз монеликларсиз очиқлигини аудитор томонидан баҳолаш қуйидаги омилларга боғлиқ бўлади: Аудит қилинган молиявий ҳисоботларни кимдан ёки қаердан олиш мумкинлиги қисқартирилган молиявий ҳисоботларда аниқ тавсифланганми; Аудит қилинган молиявий ҳисоботлар чоп этилганми; ёки Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти назарда тутилаётган қисқартирилган молиявий ҳисоботлар фойдаланувчилари томонидан аудит қилинган молиявий ҳисоботларни эркин олиш жараёнини белгилаганми. Фикр билдириш шакли (9-бандга қаранг) A9. 8-бандда тавсифланган тартиб-таомилларни бажаришда олишган далилларни баҳолашга асосланган қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича модификацияланмаган фикрни билдириш зарурлиги тўғрисида хулоса аудиторга 9-бандда келтирилган иборалардан бирини ўз ичига олган фикр билдириш имконини беради. Муайян юрисдикцияда умумэътироф этилган амалиёт ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЛИШУВЛАРИ АХС 810 Қўлланилган мезонлар мазкур вазиятда чалғитмайдиган қисқартирилган молиявий ҳисоботлар тайёрланишига олиб келиши мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги. A5. Қисқартирилган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун мезонлар стандартларни ишлаб чиқиш бўйича ваколатли ёки эътироф этилган ташкилот томонидан ёинки қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларда белгиланиши мумкин. АХС 210 8 да тавсифланган молиявий ҳисоботлар билан боғлиқ ҳолдаги сингари, бундай ҳолатларнинг аксариятида аудитор мазкур мезонларни мақбул деб тахмин қилиши мумкин. A6. Қисқартирилган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун белгиланган мезонлар мавжуд бўлмаса, бундай мезонлар аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан, масалан, муайян соҳада қабул қилинган амалиёт асосида ишлаб чиқилиши мумкин. Мазкур вазиятда мақбул бўлган мезонлар қуйидаги хусусиятлар билан тавсифланадиган қисқартирилган молиявий ҳисоботлар тайёрланишига олиб келади: (а) Ўзининг қисқартма хусусиятини адекват тарзда очиб беради ва аудит қилинган молиявий ҳисоботларни аниқ кўрсатади; (б) аудит қилинган молиявий ҳисоботлар кимдан ёки қаердан олинганини ёки аудит қилинган молиявий ҳисоботларни қисқартирилган молиявий ҳисоботларнинг назарда тутилаётган фойдаланувчиларига тақдим этиш қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларга мувофиқ мажбурийлиги ёки мажбурий эмаслигини ва қисқартирилган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун мезонлар қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларда белгилангани ёки белгиланмаганини аниқ тавсифлайди; (в) Қўлланилган мезонларни адекват тарзда очиб беради; (г) Аудит қилинган молиявий ҳисоботлардаги тегишли маълумотлар билан мос келади ёки мазкур маълумотлар асосида қайта ҳисоблаб чиқилиши мумкин; ва 8 АХС 210 “Аудит бўйича келишувлар шартларини келишиш”, А3 ва А8-А9 бандлари АУ ДИТ 1257 ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЛИШУВЛАРИ АХС 810 (д) Қисқартирилган молиявий ҳисоботлар мақсадини ҳисобга олганда, керакли маълумотларни ўз ичига олади ва мазкур вазиятда чалғитмаслик учун зарур даражада ихчамлаштирилган бўлади. A7. А6(а) бандига мувофиқ қисқартирилган молиявий ҳисоботларнинг қисқартма хусусиятини адекват тарзда очиб бериш ва аудит қилинган молиявий ҳисоботларни идентификация қилишга, масалан, қуйидаги сарлавҳадан фойдаланиш йўли билан эришиш мумкин: “20Х1 йил 31 декабрда тугаган йил учун аудит қилинган молиявий ҳисоботлар асосида тайёрланган қисқартирилган молиявий ҳисоботлар”. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling