Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи
материал Келишувни қабул қилиш (5–6-бандларга қаранг) A1. Қисқартирилган молиявий ҳисоботларни шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қиладиган молиявий ҳисоботлар аудити аудиторни қисқартирилган молиявий ҳисоботларга нисбатан ўз мажбуриятларини ушбу АХСга мувофиқ бажариш учун зарур билим билан таъминлайди. Агар аудитор ушбу қисқартирилган АУ ДИТ 1255 ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЛИШУВЛАРИ АХС 810 молиявий ҳисоботларни шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилган молиявий ҳисоботлар аудитини ҳам ўтказмаса, ушбу АХСни қўлланиши қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича фикр билдириш имконини берадиган етарлича тегишли далилларни таъминламайди. A2. 6-бандда тавсифланган жиҳатларга тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг розилиги унинг келишув шартларига ёзма розилиги билан тасдиқланиши мумкин. Мезонлар (6(а) бандига қаранг) A3. Қисқартирилган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбариятидан қисқартирилган молиявий ҳисоботлар барча муҳим жиҳатларда аудит қилинган молиявий ҳисоботлар билан мос келишини ёки унинг ҳаққоний қисқартмасини таъминлаш учун қисқартирилган молиявий ҳисоботларда акс эттирилиши лозим бўлган маълумотларни аниқлашни талаб қилади. Қисқартирилган молиявий ҳисоботлар ўз хусусиятига кўра ихчамлаштирилган ахборот ва чекланган очиб бериладиган маълумотлардан иборат бўлгани туфайли, у бундай ҳисоботлар мазкур вазиятда чалғитадиган ҳужжатларга айланмаслиги учун зарур бўлган маълумотларни ўз ичига олмаган бўлиши мумкинлиги риски анча кучли бўлади. Қисқартирилган молиявий ҳисоботларн тайёрлаш учун белгиланган мезонларнинг йўқлиги бу рискни янада кучайтиради. A4. Аудиторнинг қўлланилган мезонларнинг мақбуллиги тўғрисидаги қарорига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларга қуйидагилар киради: Тадбиркорлик субъектининг хусусияти; Қисқартирилган молиявий ҳисоботларнинг мақсади; Назарда тутилаётган қисқартирилган молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжлари; ва 1256 АУ ДИТ ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЛИШУВЛАРИ АХС 810 (д) Қисқартирилган молиявий ҳисоботлар мақсадини ҳисобга олганда, керакли маълумотларни ўз ичига олади ва мазкур вазиятда чалғитмаслик учун зарур даражада ихчамлаштирилган бўлади. A7. А6(а) бандига мувофиқ қисқартирилган молиявий ҳисоботларнинг қисқартма хусусиятини адекват тарзда очиб бериш ва аудит қилинган молиявий ҳисоботларни идентификация қилишга, масалан, қуйидаги сарлавҳадан фойдаланиш йўли билан эришиш мумкин: “20Х1 йил 31 декабрда тугаган йил учун аудит қилинган молиявий ҳисоботлар асосида тайёрланган қисқартирилган молиявий ҳисоботлар”. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling