Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


-мисол:  Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   295
4-мисол
Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади: 

Аудит қилинган молиявий ҳисобот бўйича салбий фикр 
билдирилган. 

Мезонлар тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан 
ишлаб чиқилган ва Х изоҳда адекват тарзда очиб 
берилган. Аудитор мезонлар мазкур вазиятда мақбул 
ҳисобланади, деган қарорга келган. 
МУСТАҚИЛ АУДИТОРНИНГ ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ 
ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА АУДИТОРЛИК ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ) 
[Тегишли адресат] 
АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган 
қисқартирилган бухгалтерия баланси, кўрсатилган санада тугаган йил 
мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида қисқартирилган ҳисобот, 
хусусий капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида қисқартирилган ҳисобот ва 
пул оқимлари тўғрисида қисқартирилган ҳисоботдан, шунингдек илова 
қилинган изоҳлардан иборат бўлган илова қилинаётган қисқартирилган 
молиявий ҳисоботлар АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабрда 
тугаган йил учун аудит қилинган молиявий ҳисоботлари асосида 
шакллантирилган.
6
Қисқартирилган молиявий ҳисоботларда [АВС компаниясининг аудит 
қилинган молиявий ҳисоботларини тайёрлашда қўлланилган молиявий 
ҳисоботларни тақдим этиш асоси тавсифланади] талаб этадиган очиб 
бериладиган маълумотларнинг барчаси акс эттирилмаган. Бинобарин, 
қисқартирилган молиявий ҳисоботлар АВС компаниясининг аудит 
қилинган молиявий ҳисоботлари ўрнини босмайди. 
 
6
Агар қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га 
мазкур ҳисоботларни шакллантириш учун асос бўлган аудит қилинган молиявий 
ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санасидан кейинги сана қўйилган 
бўлса, ушбу хатбошига қуйидаги гап қўшилади: “Мазкур молиявий ҳисоботлар ва 
қисқартирилган молиявий ҳисоботлар бизнинг ушбу молиявий ҳисоботлар бўйича 
ҳисоботимиз (хулосамиз) санасидан кейин содир бўлган ҳодисалар таъсирини акс 
эттирмайди”. 


1272
АУ
ДИТ
ҚИСҚАРТИРИЛГАН МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР БЎЙИЧА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) 
ТАҚДИМ ЭТИШ КЕЛИШУВЛАРИ
АХС 810 ИЛОВА 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling