Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   295
чиқилган баҳоларни ва улар билан боғлиқ очиб бериладиган маълумотлар аудити 
2
АХС 315, Тадбиркорлик субъектини ва унинг муҳитини билиш орқали муҳим бузиб 
кўрсатиш рискларини аниқлаш ва баҳолаш 
3
АХС 330, Баҳоланган рискларга нисбатан аудиторнинг жавоб ҳаракатлари 
4
АХС 500, Аудиторлик далили 
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000
берилишига тегишли тартиб-таомиллар ..................................... 140–141 
Бошқа ўринли аудиторлик кўриб чиқишлар ..................................... 142–145 
Ёзма баёнотлар ...................................................................................... 142 
Бошқарув юклатилган шахслар ва бошқалар
билан ахборот алмашинуви ......................................................... 143–145 
Тартибга солувчи органлар ва бошқалар билан ахборот
алмашинуви ........................................................................................... 145 
Илова: Молиявий инструментларга тегишли назоратларга мисоллар 
Халқаро аудит амалиёти изоҳи (ХААИ) 1000, Молиявий 
инструментларни аудитдан ўтказишда махсус жиҳатлар, Халқаро 
сифат назорати, Аудит, Кўриб чиқиш, Бошқа ишонч билдириш ва 
Турдош хизматлар бўйича стандартларга Муқаддима билан бирга 
ўқилиши лозим. ХААИ лар аудиторларга Аудитнинг Халқаро 
Стандартларида (АХС ларда) келтирилган талаблардан ташқари 
қўшимча талабларни юкламайди ҳамда улар аудитга ўринли бўлган 
барча АХС ларга риоя этиш бўйича аудитор масъулиятини 
ўзгартирмайди. ХААИ лар аудиторларга амалий кўмакни таъминлайди. 
Улар миллий стандартлар бўйича масъул бўлган томонлар томонидан 
татбиқ этилишига мўлжалланади, ёки тегишли миллий материални 
ишлаб чиқишда фойдаланилади. Улар аудиторлик ташкилоти 
(фирма)лар тренинг дастурларни ва ички йўриқномани ишлаб чиқишда 
фойдаланиши мумкин бўлган материални ҳам таъминлайди.


АУ
ДИТ
1279
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000 
Кириш 
1. 
Молиявий инструментлар барча миқёсдаги молиявий ва номолиявий 
тадбиркорлик субъектлари томонидан турли мақсадлар учун 
фойдаланилиши мумкин. Айрим тадбиркорлик субъектлари йирик 
мулкларга ва операция ҳажмларига эга бўлса, бошқа тадбиркорлик 
субъектлари жуда кам молиявий инструмент операцияларида 
иштирок этиши мумкин. Айрим тадбиркорлик субъектлари рискни 
зиммага олиш ва ундан наф олиш мақсадида молиявий 
инструментларда ўз позицияларини эгаллаши мумкин бўлса, бошқа 
тадбиркорлик субъектлари дучорликларни хежлаш ёки бошқариш 
орқали муайян рискларни камайтириш мақсадида молиявий 
инструментлардан фойдаланиши мумкин. Мазкур Халқаро аудит 
амалиёти изоҳи (ХААИ) ушбу барча ҳолатлар учун ўринли бўлади. 
2. 
Қуйидаги Аудитнинг Халқаро Стандартлари (АХС лари) хусусан 
молиявий инструментларнинг аудитларига нисбатан ўринли бўлади: 
(a) 
АХС 540
1
ҳисоблаб чиқилган баҳоларни, жумладан ҳаққоний 
қийматда баҳоланган молиявий инструментларга тегишли 
ҳисоблаб чиқилган баҳоларни, аудитдан ўтказишга тегишли 
аудиторнинг масъулиятларини қамраб олади;
(б) 
АХС 315
2
ва АХС 330
3
муҳим бузиб кўрсатиш рискларини 
аниқлаш ва баҳолашни ҳамда ушбу рискларга жавоб 
ҳаракатларини қамраб олади; ва 
(в) 
АХС 500
4
аудиторлик далилини нима ташкил этишини 
тушунтиради ва аудитор фикри учун асос бўладиган оқилона 
хулосаларни ҳосил қилиш имконига эга бўлиш мақсадида 
етарлича тегишли аудиторлик далилига эга бўлиш учун 
аудиторлик тартиб-таомилларини белгилаш ва бажариш 
бўйича аудиторнинг масъулиятини қамраб олади. 
1
АХС 540, Ҳисоблаб чиқилган баҳоларни, жумладан ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling