Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Молиявий инструментларнинг баҳоланиши
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Молиявий инструментларнинг баҳоланиши
Молиявий ҳисобот талаблари 34. Кўпгина молиявий ҳисоботни тақдим этиш асосларида, молиявий инструментлар, жумладан сингдирилган деривативлар, балансни тақдим этиш, фойда ёки зарарни ҳисоблаш ва/ёки очиб бериш мақсадларида кўп ҳолларда ҳаққоний қийматда баҳоланади. Умуман олганда, ҳаққоний қийматни баҳолашнинг мақсади тартибли операция жорий бозор шароитларига асосан баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасида содир бўлиши мумкин бўлган нархни келтириб чиқариш ҳисобланади; яъни, у мажбурий ликвидация ёки муҳтожлик сотуви бўйича битим нархи ҳисобланмайди. Ушбу мақсадга эришишда, барча ўринли мавжуд бозор маълумотлари инобатга олинади. 35. Молиявий активлар ва молиявий мажбуриятлар бўйича ҳақконий қийматни баҳолашлар ҳам битимларнинг дастлабки қайд қилинишида ҳам кейинроқ қийматда ўзгаришлар мавжуд бўлганда юзага келиши мумкин. Давр мобайнида содир бўладиган ҳаққоний қийматни баҳолашлардаги ўзгаришлар турли молиявий ҳисоботни тақдим этиш асосларида турли усулларда инобатга олиниши мумкин. Масалан, бундай ўзгаришлар фойда ёки зарар сифатида қайд қилиниши мумкин, ёки бошқа умумлашган даромадда қайд қилиниши мумкин. Шунингдек, молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосига боғлиқ тарзда, бутун молиявий инструментнинг ёки унинг фақатгина таркибий қисмининг (масалан, сингдирилган дериватив, қачонки у алоҳида тарзда ҳисобга олинса) ҳаққоний қийматда баҳоланиши талаб этилиши мумкин. 36. Айрим молиявий ҳисоботни тақдим этиш асослари ҳаққоний қийматни баҳолашларда ва тегишли очиб беришларда кучайтирилган мутаносибликни ва қиёсланувчанликни ҳосил қилиш учун ҳаққоний қиймат поғонасини ташкил этади. Баҳолаш учун дастлабки маълумотлар қуйидагилар каби турли даражаларда таснифланиши мумкин: 1-даражали баҳолаш учун дастлабки маълумотлар – баҳолаш санасида тадбиркорлик субъекти фойдаланиши мумкин бўлган бир хил молиявий активлар ёки молиявий МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 тадбиркорлик субъектнинг қайдларидан тўлиқ тарзда ва аниқ олинганлигини ҳамда у солиштиришдан олдин ёки солиштириш мобайнида сохталаштирилмаганлигини таъминлаш учун зарурдир. Назоратлар яна шуни таъминлаш учун зарурки, бунда қайдлар тенглаштириладиган мезонлар солиштириш моддаларининг нотўғри тозаланишини олдини олиш учун етарли тарзда чекланган бўлади. Тўлиқлик, аниқлик ва мавжудлик устидан бошқа назоратлар 31. Айрим молиявий инструментларга хос мураккаблик шуни англатадики, улар тадбиркорлик субъектининг тизимларида қандай қайд қилиниши кераклиги ҳар доим ҳам яққол намоён бўлмайди. Бундай ҳолатларда, раҳбарият битимларнинг муайян турлари қандай баҳоланишини, қайд қилинишини ва ҳисобга олинишини белгилайдиган сиёсатларни мониторинг қилиш учун назорат жараёнларини ташкил этиши мумкин. Ушбу сиёсатлар одатда қайд қилинадиган молиявий инструментларнинг тўлиқ таъсирларини тушуна оладиган муносиб малакали ходимлар томонидан олдиндан ташкил этилади ва кўздан кечирилади. 32. Айрим битимлар дастлаб амалга оширилишидан сўнг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Бекор қилиш ёки ўзгартиришга тегишли ўринли назоратларнинг қўлланилиши фирибгарлик ёки хато туфайли муҳим бузиб кўрсатиш рискларини камайтириши мумкин. Шу билан бирга, тадбиркорлик субъекти бекор қилинган ёки ўзгартирилган савдоларни қайта тасдиқлаш учун жорий этилган жараёнга эга бўлиши мумкин. 33. Йирик ҳажмдаги савдога эга молия ташкилотларида, бош ходим одатда алоҳида савдогарларнинг китоблари бўйича кунлик фойдалар ва зарарларни кўздан кечириб, улар ходимнинг бозор бўйича билимига асосан оқилона бўлишини баҳолайди. Буни амалга ошириш раҳбариятга муайян савдолар тўлиқ тарзда ёки тўғри қайд қилинмаганлигини аниқлашда имкон бериши мумкин ёки муайян савдогарнинг фирибгарлигини аниқлаши мумкин. Кўпроқ бош ходимнинг кўриб чиқишини таъминлайдиган битим рухсатининг тартиб-таомиллари мавжуд бўлиши муҳим ҳисобланади. АУ ДИТ 1295 МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling