Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Нофаол бозорларнинг таъсирлари
40. Баҳолаш ноаниқлиги ошади ва баҳолаш мураккаброқ бўлади, қачонки молиявий инструментлар ёки уларнинг таркибий қисмлари савдо қилинадиган бозорлар нофаол бўлиб қолса. Фаол бозор нофаол бўлиб қоладиган аниқ пайт мавжуд эмас, лекин шунга қарамасдан молиявий ҳисоботни тақдим этиш асослари ушбу масала юзасидан йўриқномани таъминлаши мумкин. Нофаол бозорнинг хусусиятлари савдо фаолиятининг ҳажмида ва даражасида йирик камайишни, мавжуд нархлар давр мобайнида ёки бозор иштирокчилари орасида сезиларли тарзда ўзгаришини ёки нархлар жорий бўлмаслигини ўз ичига олади. Бироқ, бозор нофаол бўлишини баҳолаш мулоҳазани талаб этади. 41. Қачонки бозорлар нофаол бўлса, белгиланган нархлар эски (яъни, эскирган) бўлиши мумкин, бозор иштирокчилари савдо қилиши мумкин бўлган нархларни акс эттирмаслиги мумкин ёки мажбурий битимларни (масалан, қачонки сотувчидан меъёрий ёки юридик талабларни қаноатлантириш учун активни сотиш талаб этилганда, ликвидлиликни ҳосил қилиш учун тезда активни сотиш муҳтожликлари ёки белгиланган юридик ёки муддат чекловлари натижасида ягона сотиб олувчининг мавжудлиги) акс эттириши мумкин. Шу туфайли, баҳолашлар 2-даражали ва 3-даражали баҳолаш учун дастлабки маълумотларга асосланган ҳолда ишлаб чиқилади. Бундай ҳолатларда, тадбиркорлик субъектлари қуйидагиларга эга бўлиши мумкин: 1-даражали баҳолаш учун дастлабки маълумотлар мавжуд бўлишини аниқлаш бўйича жараённи ўз ичига оладиган баҳолаш сиёсати; Баҳолаш усулларида баҳолаш учун дастлабки маълумотлар сифатида фойдаланилган ва ташқи манбалардан олинган муайян нархлар ёки баҳолаш учун дастлабки маълумотлар уларнинг ишончлилигини баҳолаш учун қандай МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 туфайли молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосига риоя этиш учун алоҳида тарзда тўғриланиши зарур бўлиши мумкин. Тўғриланишлар ноўрин бўлиши мумкин, агарда улар молиявий инструментнинг ҳисобланишини ва баҳоланишини молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосида таърифланган ҳаққоний қийматдан, масалан консерватизм мақсадларида, узоқлашган ҳолда тўғриласа. Кузатиладиган ва кузатилмайдиган маълумотлар 38. Юқорида таъкидлангандек, молиявий ҳисоботни тақдим этиш асослари кўп ҳолларда баҳолаш учун дастлабки маълумотларни кузатилувчанлик даражасига асосан тоифаларга бўлади. Молиявий инструментлар бўйича бозордаги фаолият камайиши ва баҳолаш учун дастлабки маълумотларнинг кузатилувчанлиги камайиши билан, баҳолаш ноаниқлиги ошади. Молиявий инструментларнинг баҳоланишини тасдиқлаш учун мавжуд бўлган маълумотларнинг хусусияти ва ишончлилиги унинг ҳисобланишига нисбатан баҳолаш учун дастлабки маълумотларнинг кузатилувчанлигига қараб ўзгаради, қайсики бозор хусусияти (масалан, бозор фаолиятининг даражаси ва унинг биржа орқали ёки биржадан ташқари бўлиши) таъсири остида бўлади. Шу туфайли, баҳолашни тасдиқлашда фойдаланиладиган далилнинг хусусияти билан ишончлилиги ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд ва қачонки бозор нофаол бўлиб қолса ва баҳолаш учун дастлабки маълумотлар камроқ кузатиладиган бўлса, раҳбарият учун баҳолашни тасдиқлаш учун маълумотларга эга бўлиш қийинроқ бўлиб қолади. 39. Қачонки кузатиладиган маълумотлар мавжуд бўлмаса, тадбиркорлик суъекти бозор иштирокчилари молиявий актив ёки молиявий мажбуриятни нархлашда фойдаланиши мумкин бўлган тахминни, жумладан риск тўғрисидаги тахминларни, акс эттирадиган кузатилмайдиган маълумотлардан (3-даражали баҳолаш учун дастлабки маълумотлар) фойдаланади. Кузатилмайдиган маълумотлар ҳолатларда мавжуд бўлган энг яхши маъулмотлардан фойдаланган ҳолда ҳосил қилинади. Кузатилмайдиган маълумотларни ҳосил қилишда, тадбиркорлик субъекти ўзининг маълумотларидан бошлаши мумкин, қайсики тўғриланади агарда оқилона тарзда мавжуд АУ ДИТ 1299 МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 маълумотлар (а) бошқа бозор иштирокчилари бошқа маълумотлардан фойдаланиши мумкинлигини ёки (б) бошқа бозор иштирокчилари учун мавжуд бўлмаган тадбиркорлик субъектига хос жиҳат (масалан, тадбиркорлик субъектига хос синергия) мавжудлигини кўрсатса. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling