Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Кўриб чиқишларни режалаштириш
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Кўриб чиқишларни режалаштириш
12 73. Аудиторнинг аудитни режалаштиришдаги эътибори асосан қуйидагиларга қаратилган бўлади: бухгалтерия ва очиб бериш талабларини тушуниш; тадбиркорлик субъекти дучор бўлган молиявий инструментларини, уларнинг мақсади ва рискларини тушуниш; ихтисослашган кўникмалар ва билим аудитда зарурлигини аниқлаш; тадбиркорлик субъектининг молиявий инструмент битимлари ҳолатида ички назорат тизимини ва аудит доирасида бўладиган ахборот тизимларини тушуниш ва баҳолаш; ички аудит хизматининг хусусиятини, ўрнини ва фаолиятларини тушуниш; молиявий инструментларни баҳолаш бўйича раҳбариятнинг жараёнини, жумладан раҳбарият экспертдан ёки хизмат ташкилотидан фойдаланганини тушуниш; ва муҳим бузиб кўрсатиш рискини баҳолаш ва унга муносабат билдириш. Бухгалтерия ҳисоби ва очиб бериш талабларини тушуниш 74. АХС 540 аудитордан ҳисоблаб чиқилган баҳоларга нисбатан ўринли бўлган молиявий ҳисоботни тақдим этиш асосининг талаблари, жумладан тегишли очиб беришлар ва ҳар қандай меъёрий талаблар бўйича тушунчага эга бўлишни талаб этади. 13 Молиявий инструментларга молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосининг талабларининг ўзи мураккаб бўлиши ва кенг қамровли очиб беришларни талаб этиши мумкин. Мазкур 12 АХС 300, Молиявий ҳисоботларнинг аудитини режалаштириш, молиявий ҳисоботларнинг аудитин режалаштириш бўйича аудиторнинг жавобгарлигини қамраб олади. 13 АХС 540, 8(a)-банд 1318 АУ ДИТ МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 улардан фойдаланиш мақсадини; раҳбариятнинг ва, ўринли бўлганда, бошқарув юклатилган шахсларнинг молиявий инструментлар, улардан фойдаланиш ва бухгалтерия талаблари бўйича тушунчасини; уларнинг аниқ шартлари ва хусусиятлари бўйича тушунчаси ва бунинг натижасида уларнинг оқибатлари тўлиқ тарзда тушунилишини ва, хусусан битимлар боғланган бўлганда, молиявий инструмент битимларининг умумий таъсирини; улар тадбиркорлик субъектининг умумий риск бошқаруви стратегиясига қандай мос келишини. Ички аудит хизматидан, риск бошқаруви функциясидан сўровлар, агарда бундай функциялар мавжуд бўлса, ва бошқарув юклатилган шахслар билан муҳокамалар аудитор тушунчаси учун маълумотларни таъминлаши мумкин. 77. Айрим ҳолатларда, шартнома, жумладан номолиявий инструмент бўйича шартнома деривативни қамраб олиши мумкин. Айрим молиявий ҳисоботни тақдим этиш асослари айрим ҳолатларда бундай «сингдирилган» деривативларни асосий шартномадан ажратилишига рухсат беради ёки буни талаб этади. Раҳбариятнинг сингдирилган деривативларни аниқлаш, ва ҳисобга олиш, бўйича жараёнини тушуниш аудиторга тадбиркорлик субъекти дучор бўлган рискларни тушунишга кўмак беради. Аудитда ихтисослашган кўникмалар ва билимга эга шахслардан фойдаланиш 14 14 Қачонки бундай шахснинг профессионал малакалилиги аудит ва бухгалтерия соҳасида бўлса, бундан шахс аудиторлик ташкилоти (фирма)даги ёки ундан ташқарида бўлган ходим бўлишидан қатъий, ушбу шахс келишув жамоасининг қисми сифатида инобатга олинади ва у АХС 220, Молиявий ҳисоботларнинг аудити бўйича сифат назорати, нинг талабларига шартли бўлади. Қачонки бундай шахснинг профессионал малакалилиги аудит ва бухгалтерия соҳасидан бошқа соҳада бўлса, бундай шахс келишув аудиторнинг эксперти сифатида инобатга олинади ва АХС 620, Аудитор экспертининг ишидан Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling