Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
фойдаланиш, нинг талаблари қўлланилади. АХС 620 бухгалтерия ва аудитнинг
ихтисослашган соҳалари билан бошқа соҳалардаги профессионал малакалиликни фарқлаш профессионал мулоҳазага тегишли масала бўлишини тушунтиради, аммо фарқланиш молиявий инструментларни ҳисобга олишнинг методларидаги профессионал МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 ХААИ ни ўқиш молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосининг барча талабларини тўлиқ тушунишни ўрнини қопламайди. Муайян молиявий ҳисоботни тақдим этиш асослари қуйидагилар каби соҳаларнинг кўриб чиқилишини талаб этади: Хеж ҳисоби; «1-кун» фойдаларини ёки зарарларини ҳисобга олиш; Молиявий инструмент битимларининг тан олиниши ва ҳисобдан чиқарилиши; Ўз кредит риски; ва Риск ўтказмаси ва ҳисобдан чиқариш, хусусан тадбиркорлик субъекти мураккаб молиявий инструментларнинг шаклланишида ва тузишда иштирок этган ҳолатда. Молиявий инструментларни тушуниш 75. Молиявий инструментларнинг хусусиятлари риск ва дучорликнинг муайян жиҳатларини мужмаллаштириши мумкин. Тадбиркорлик субъекти инвестиция қилган ёки у дучор бўлган инструментлар, жумладан инструментларнинг хусусиятлари бўйича тушунчага эга бўлиш аудтиорга қуйидагиларни аниқлашда кўмак беради: битимнинг муҳим жиҳатлари тушиб қолдирилиши ёки нотўғри тарзда қайд қилиниши; баҳолаш ўринли бўлиб кўриниши; уларга хос рисклар раҳбарият томонидан тўлиқ тарзда тушунилиши ва бошқарилиши; ва молиявий инструментлар жорий ва узоқ муддатли активлар ва мажбуриятларга ўринли тарзда таснифланиши. 76. Аудитор тадбиркорлик субъектининг молиявий инструментларининг тушунчасига эга бўлишда кўриб чиқиши мумкин бўлган масалаларга мисоллар қуйидагиларни ўз ичига олади: тадбиркорлик субъекти молиявий инструментларнинг қайси турларига дучор бўлишини; АУ ДИТ 1319 МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 улардан фойдаланиш мақсадини; раҳбариятнинг ва, ўринли бўлганда, бошқарув юклатилган шахсларнинг молиявий инструментлар, улардан фойдаланиш ва бухгалтерия талаблари бўйича тушунчасини; уларнинг аниқ шартлари ва хусусиятлари бўйича тушунчаси ва бунинг натижасида уларнинг оқибатлари тўлиқ тарзда тушунилишини ва, хусусан битимлар боғланган бўлганда, молиявий инструмент битимларининг умумий таъсирини; улар тадбиркорлик субъектининг умумий риск бошқаруви стратегиясига қандай мос келишини. Ички аудит хизматидан, риск бошқаруви функциясидан сўровлар, агарда бундай функциялар мавжуд бўлса, ва бошқарув юклатилган шахслар билан муҳокамалар аудитор тушунчаси учун маълумотларни таъминлаши мумкин. 77. Айрим ҳолатларда, шартнома, жумладан номолиявий инструмент бўйича шартнома деривативни қамраб олиши мумкин. Айрим молиявий ҳисоботни тақдим этиш асослари айрим ҳолатларда бундай «сингдирилган» деривативларни асосий шартномадан ажратилишига рухсат беради ёки буни талаб этади. Раҳбариятнинг сингдирилган деривативларни аниқлаш, ва ҳисобга олиш, бўйича жараёнини тушуниш аудиторга тадбиркорлик субъекти дучор бўлган рискларни тушунишга кўмак беради. Аудитда ихтисослашган кўникмалар ва билимга эга шахслардан фойдаланиш 14 14 Қачонки бундай шахснинг профессионал малакалилиги аудит ва бухгалтерия соҳасида бўлса, бундан шахс аудиторлик ташкилоти (фирма)даги ёки ундан ташқарида бўлган ходим бўлишидан қатъий, ушбу шахс келишув жамоасининг қисми сифатида инобатга олинади ва у АХС 220, Молиявий ҳисоботларнинг аудити бўйича сифат назорати, нинг талабларига шартли бўлади. Қачонки бундай шахснинг профессионал малакалилиги аудит ва бухгалтерия соҳасидан бошқа соҳада бўлса, бундай шахс келишув аудиторнинг эксперти сифатида инобатга олинади ва АХС 620, Аудитор экспертининг ишидан Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling