Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Муҳим бузиб кўрсатиш рискларини баҳолаш ва уларга муносабат
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Муҳим бузиб кўрсатиш рискларини баҳолаш ва уларга муносабат
билдириш Молиявий инструментларга тегишли умумий кўриб чиқишлар 85. АХС 540 20 баҳолашнинг ноаниқлигининг даражаси ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг муҳим бузиб кўрсатиш рискига таъсир этишини тушунтиради. Мураккаброқ молиявий инструментлардан, масалан келгуси пул оқимларининг юқори даражадаги ноаниқлигига ва ўзгарувчанлигига эга молиявий инструментлардан фойдаланиш муҳим бузиб кўрсатишнинг, хусусан баҳолашга тегишли муҳим бузиб кўрсатишнинг ошган рискига олиб келиши мумкин. Муҳим бузиб кўрсатиш рискига таъсир этадиган бошқа масалалар қуйидагиларни ўз ичига олади: тадбиркорлик субъекти дучор бўлган молиявий инструментларнинг ҳажми; молиявий инструментларнинг шартлари, жумладан молиявий инструментнинг ўзи бошқа молиявий инструментларни ўз ичига олиши ёки олмаслиги; молиявий инструментларнинг хусусияти. Фирибгарлик риски омиллари 21 86. Ходимларнинг ёлғон молиявий ҳисоботи учун мойилликлар иш ҳақи тизимлари молиявий инструментлардан фойдаланишдан олинган даромадларга боғлиқ бўлган ҳолатда мавжуд бўлиши мумкин. Тадбиркорлик субъектининг иш ҳақи сиёсатлари унинг риск иштаҳаси билан қандай ўзаро боғлиқликка эгалигини ҳамда бу унинг раҳбарият ва савдогарлари учун яратиши мумкин бўлган мойилликларни тушуниш фирибгарлик рискини баҳолашда муҳим бўлиши мумкин. 87. Қийин молиявий бозор шароитлари қуйида қайд қилинган мақсадларда раҳбарият ёки ходимлар учун ёлғон молиявий ҳисобот 20 АХС 540, 2-банд 21 Фирибгарлик риски омилларини қамраб оладиган талаблар ва йўриқнома учун АХС 240, Молиявий ҳисоботлар аудитидаги фирибгарликка нисбатан аудитор мажбуриятлари, га қаранг. МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 молиявий инструмент назорати фаолиятларининг операцион самарадорлигини баҳолаш; молиявий инструмент фаолиятларига тегишли тизимларни баҳолаш; ва молиявий инструментларга тегишли янги рисклар аниқланишини, баҳоланишини ва бошқарилишини баҳолаш. Молиявий инструментларни баҳолаш бўйича раҳбариятнинг методологиясини тушуниш 84. Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш бўйича раҳбариятнинг жавобгарлиги молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосининг талабларини молиявий инструментларнинг баҳоланишига нисбатан қўллашни ўз ичига олади. АХС 540 раҳбарият ҳисоблаб чиқилган баҳоларни қандай ҳисоблаши бўйича тушунчага ҳамда ҳисоблаб чиқилган баҳоларга асосланган маълумотларга эга бўлишни аудитордан талаб этади. 19 Баҳолашга нисбатан раҳбариятнинг ёндашуви ўринли баҳолаш методологиясининг ва мавжуд бўлиши кутилган далил даражасининг танланишини ҳам инобатга олади. Ҳаққоний қийматни баҳолашнинг мақсадига эришиш учун, тадбиркорлик субъекти молиявий инструментларнинг ҳаққоний қийматини баҳолаш учун шундай баҳолаш методологиясини ишлаб чиқадики, бунда ушбу методология мавжуд бўладиган барча ўринли бозор маълумотларини инобатга олади. Баҳоланаётган молиявий инструментни батафсил тушуниш тадбиркорлик субъектига баҳолаш методологиясида инобатга олиниши керак бўлган бир хил ёки ўхшаш инструментлар бўйича мавжуд бўлган ўринли бозор маълумотларини аниқлашга ва баҳолашга имкон беради. 19 АХС 540, 8(в)-банд АУ ДИТ 1325 МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling