Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Муҳим бузиб кўрсатиш рискларини баҳолаш ва уларга муносабат


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet204/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   295
Муҳим бузиб кўрсатиш рискларини баҳолаш ва уларга муносабат 
билдириш 
Молиявий инструментларга тегишли умумий кўриб чиқишлар 
85. АХС 540
20
баҳолашнинг ноаниқлигининг даражаси ҳисоблаб 
чиқилган баҳоларнинг муҳим бузиб кўрсатиш рискига таъсир 
этишини тушунтиради. Мураккаброқ молиявий инструментлардан, 
масалан келгуси пул оқимларининг юқори даражадаги 
ноаниқлигига ва ўзгарувчанлигига эга молиявий инструментлардан 
фойдаланиш муҳим бузиб кўрсатишнинг, хусусан баҳолашга 
тегишли муҳим бузиб кўрсатишнинг ошган рискига олиб келиши 
мумкин. Муҳим бузиб кўрсатиш рискига таъсир этадиган бошқа 
масалалар қуйидагиларни ўз ичига олади: 

тадбиркорлик субъекти дучор бўлган молиявий 
инструментларнинг ҳажми; 

молиявий инструментларнинг шартлари, жумладан молиявий 
инструментнинг ўзи бошқа молиявий инструментларни ўз 
ичига олиши ёки олмаслиги; 

молиявий инструментларнинг хусусияти. 
Фирибгарлик риски омиллари
21
 
86. Ходимларнинг ёлғон молиявий ҳисоботи учун мойилликлар иш 
ҳақи тизимлари молиявий инструментлардан фойдаланишдан 
олинган даромадларга боғлиқ бўлган ҳолатда мавжуд бўлиши 
мумкин. Тадбиркорлик субъектининг иш ҳақи сиёсатлари унинг 
риск иштаҳаси билан қандай ўзаро боғлиқликка эгалигини ҳамда бу 
унинг раҳбарият ва савдогарлари учун яратиши мумкин бўлган 
мойилликларни тушуниш фирибгарлик рискини баҳолашда муҳим 
бўлиши мумкин. 
87. Қийин молиявий бозор шароитлари қуйида қайд қилинган 
мақсадларда раҳбарият ёки ходимлар учун ёлғон молиявий ҳисобот 
20
АХС 540, 2-банд 
21
Фирибгарлик риски омилларини қамраб оладиган талаблар ва йўриқнома учун АХС 240, 
Молиявий ҳисоботлар аудитидаги фирибгарликка нисбатан аудитор мажбуриятлари, га 
қаранг. 


1326
АУ
ДИТ
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000 
90. Тақдимнома даражасидаги муҳим бузиб кўрсатиш рискининг 
аудитор томонидан баҳоланиши қўшимча маълумотлар олиниши 
билан аудит мобайнида ўзгариши мумкин. Аудит мобайнида, 
масалан, қайдларни ёки ҳужжатларни текширишда эҳтиёткор бўлиш 
аудиторга шундай келишувларни ёки бошқа маълумотларни 
аниқлашга кўмак бериши мумкинки, қайсики раҳбарият олдин 
аниқламаган ёки аудиторга очиб бермаган молиявий 
инструментларнинг мавжудлигини кўрсатиши мумкин. Бундай 
қайдлар ва ҳужжатлар, масалан, қуйидагиларни ўз ичига олиши 
мумкин: 

бошқарув юклатилган шахсларнинг мажлисларининг 
баёнлари; ва

тадбиркорлик 
субъектининг 
профессионал 
маслаҳатчиларидан муайян тўлов ҳужжатлари ва улар билан 
ёзишмалар. 
Назоратларнинг операцион самарадорлигини текширишни, ва қандай 
даражада текширишни, аниқлашда кўриб чиқиладиган омиллар
91. Назоратлар самарали тарзда ишлашининг кутилиши қачонки яхши 
ташкил этилган назоратларга эга молиявий ташкилот билан 
шуғулланганда одатий ҳол бўлиши мумкин ва шу туфайли 
назоратларни тестдан ўтказиш аудиторлик далилига эга бўлишнинг 
самарали воситалари бўлиши мумкин. Қачонки тадбиркорлик 
субъекти савдо қилиш функциясига эга бўлса, моҳиятли 
тестларнинг ўзи шартномаларнинг ҳажми ва фойдаланилган турли 
тизимлар туфайли етарлича тегишли аудиторлик далилини 
таъминламаслиги мумкин. Бироқ, аудитордан АХС 330 орқали 
битимларнинг, счет қолдиғининг ва очиб беришнинг ҳар бир 
аҳамиятли туркуми бўйича кенг қамровли тартиб-таомилларни 
тузиш ва амалга ошириш талаб этилиши туфайли, фақатгина 
назоратларнинг тестлари ўзи етарли бўлмайди.
22
92. Кўп ҳажмдаги савдога эга бўлган ва молиявий инструментлардан 
фойдаланадиган тадбиркорлик субъектлари юқори даражада 
такомиллашган назоратларга ва самарали риск бошқаруви функциясига 
22
АХС 330, 18-банд 
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000
билан шуғулланишга нисбатан юқори даражадаги мойилликларни 
юзага келтириши мумкин: шахсий мукофотларни ҳимоя қилиш, 
ходимнинг ёки раҳбариятнинг фирибгарлигини ёки хатосини 
беркитиш, меъёрий, ликвидлилик ёки қарз олиш лимитларини 
бузишни четлаш ўтиш ёки зарарлар тўғрисида ҳисобот беришни 
четлаб ўтиш. Масалан, бозор барқарорсизлиги ҳолатларида, 
кутилмаган зарарлар бозор нархларидаги кескин тебранишлардан, 
актив нархларидаги кутилмаган сустликлардан савдо бўйича ноўрин 
мулоҳазалар ёки бошқа сабаблар туфайли юзага келиши мумкин. 
Шу билан бирга, молиялаштириш қийинчиликлари бизнеснинг 
тўловга лаёқатлилиги бўйича маълум раҳбариятга нисбатан 
босимларни юзага келтириши мумкин. 
88. Активларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши ва ёлғон молиявий 
ҳисобот бошқа ҳолларда самарали тарзда ишлайдигандек кўриниши 
мумкин бўлган назоратларни четлаб ўтишни кўп ҳолларда қамраб 
олиши мумкин. Бу маълумотлар, тахминлар бўйича назоратларни 
ҳамда зарарларни ва ўғриликларни беркитилишига имкон берадиган 
изчил жараён назоратларини четлаб ўтишни ўз ичига олиши 
мумкин. Масалан, улар зарарларни тиклашга интилиши туфайли, 
қийин бозор шароитлари савдоларни яшириш ёки ўзаро ҳисоб-
китоб қилишга нисбатан босимни ошириши мумкин. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   200   201   202   203   204   205   206   207   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling