Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   295
Компания
13
 раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги
Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Молиявий 
ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш ва ҳаққоний 
тақдим этиш,
14
шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато 
туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи молиявий 
ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат 
тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади. 
Аудиторнинг жавобгарлиги
Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз 
ўтказган аудит асосида фикр билдиришдан иборат. Биз аудитни 
Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказдик. Мазкур 
стандартлар бизга ахлоқий талабларни бажариш, шунингдек аудитни 
молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмаслигига 
оқилона ишонч билдиришни таъминлайдиган тарзда режалаштириш ва 
ўтказиш мажбуриятини юклайди. 
Аудит молиявий ҳисоботларда акс эттирилган суммалар ва очиб 
бериладиган маълумотлар бўйича аудиторлик далилларини олиш учун 
тартиб-таомилларни бажаришни ўз ичига олади. Танланган тартиб-
таомиллар аудиторнинг мулоҳазасига, шу жумладан фирибгарлик ёки 
хато туфайли молиявий ҳисоботларда юзага келиши мумкин бўлган 
муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига берилган баҳога боғлиқдир. 
Бундай рискларни баҳолашда, тадбиркорлик субъекти ички назорат 
тизимининг самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида
15
эмас, 
13
Ёки муайян юрисдикциянинг меъёрий-ҳуқуқий базаси контекстига мос келадиган 
бошқа атама
14
Агар тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг жавобгарлиги ҳаққоний ва тўғри 
тасаввур берадиган молиявий ҳисоботларни тайёрлашдан иборат бўлса, бу гап 
қуйидагича таърифланиши мумкин: “Компания раҳбарияти ҳаққоний ва тўғри тасаввур 
берадиган молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига 
мувофиқ тайёрлаш, шунингдек...”. 
15
14-сноскада назарда тутилган ҳолда бу гап қуйидагича янграши мумкин: “Бундай 
рискларни баҳолашда аудитор, тадбиркорлик субъекти ички назорат тизимининг 
самарадорлиги тўғрисида фикр билдириш мақсадида эмас, балки вазиятга мос 


АУ
ДИТ
1123
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 ИЛОВА 
балки вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб 
чиқиш мақсадида, аудитор тадбиркорлик субъекти ўз молиявий 
ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан боғлиқ 
бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади.
16
Аудит ўтказиш 
қўлланилаётган ҳисоб сиёсатининг мақбуллигини ва тадбиркорлик 
субъекти раҳбарияти томонидан ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг 
асослилигини баҳолашни, шунингдек молиявий ҳисоботларнинг умумий 
ифодаланишини баҳолашни ҳам ўз ичига олади. 
Биз ўзимиз олган аудиторлик далиллари ўз аудиторлик фикримизни 
қўшимча изоҳлар билан билдиришда асос сифатида таяниш учун 
етарлича тегишли далиллардир деб ҳисоблаймиз. 
Қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асос  
АВС компанияси йил давомида сотиб олган ва улуш бўйича ҳисобга 
олиш усули бўйича акс эттирилган XYZ хорижий қўшма корхонасига 
амалга оширган инвестициялар 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган 
молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботида ххх суммада акс эттирилган, 
АВС компаниясининг XYZ хорижий қўшма корхонаси соф фойдасидаги 
улуши эса ххх миқдорида АВС компаниясининг кўрсатилган санада 
тугаган йил учун фойдаси жумласига киритилган. Биз 20Х1 йил 31 
декабр ҳолатига бўлган АВС компанияси XYZ хорижий қўшма 
корхонасига амалга оширган инвестицияларнинг баланс қиймати ва XYZ 
хорижий қўшма корхонаси йил давомида олган соф фойдада АВС 
компаниясининг улуши хусусида етарлича тегишли аудиторлик 
далиллари олиш имкониятига эга бўлганимиз йўқ, чунки бизга XYZ 
келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик 
субъекти ҳаққоний ва тўғри тасаввур берадиган ўз молиявий ҳисоботларини 
тайёрлаши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”. 
16
Агар аудитор молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш муносабати билан ички назорат 
тизимининг самарадорлиги тўғрисида ҳам фикр билдириши шарт бўлса, бу гап 
қуйидаги таърифга эга бўлади: “Бундай рискларни баҳолашда аудитор, вазиятга мос 
келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, тадбиркорлик 
субъекти ўз молиявий ҳисоботларини тайёрлаши ва ҳаққоний тақдим этиши билан 
боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”. 14-сноскада назарда тутилган 
ҳолда бу гап қуйидагича янграши мумкин: “Бундай рискларни баҳолашда аудитор, 
вазиятга мос келадиган аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш мақсадида, 
тадбиркорлик субъекти ҳаққоний ва тўғри тасаввур берадиган ўз молиявий 
ҳисоботларини тайёрлаши билан боғлиқ бўлган ички назорат тизимини кўриб чиқади”. 


1124
АУ
ДИТ
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 ИЛОВА 
 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling