Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса)


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   295
Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса)
17
 
Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган молиявий 
ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан, кўрсатилган санада тугаган йил 
мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботдан, хусусий 
капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисоботдан, пул оқимлари тўғрисида 
ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача 
тавсифи ва бошқа изоҳловчи маълумотлардан иборат бўлган илова 
қилинаётган молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш учун жалб 
қилиндик. 
Компания
18
 раҳбариятининг молиявий ҳисоботлар учун жавобгарлиги 
Компания раҳбарияти мазкур молиявий ҳисоботларни Молиявий 
ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрлаш ва ҳаққоний 
тақдим этиш,
19
шунингдек Компания раҳбарияти фирибгарлик ёки хато 
туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлардан холи молиявий 
ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблайдиган ички назорат 
тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлади. 
Аудиторнинг жавобгарлиги
Бизнинг жавобгарлигимиз мазкур молиявий ҳисоботлар бўйича ўзимиз 
Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказган аудит асосида 
фикр билдиришдан иборат. Бироқ, фикр билдиришдан бош тортиш учун 
асос ифодаланган параграфда тавсифланган жиҳат туфайли, биз 
аудиторлик фикрини ифодалаш учун асосни таъминлашга қодир бўлган 
етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга 
бўлганимиз йўқ.
17
Агар “Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот 
(хулоса)” деб номланган иккинчи кичик сарлавҳа қўлланилаётган бўлса, “Молиявий 
ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса)” кичик сарлавҳасидан фойдаланиш 
талаб этилмайди. 
18
Ёки муайян юрисдикциянинг меъёрий-ҳуқуқий базаси контекстига мос келадиган 
бошқа атама
19
Агар тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг жавобгарлиги ҳаққоний ва тўғри 
тасаввур берадиган молиявий ҳисоботларни тайёрлашдан иборат бўлса, бу гап 
қуйидагича таърифланиши мумкин: “Компания раҳбарияти ҳаққоний ва тўғри тасаввур 
берадиган молиявий ҳисоботларни Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига 
мувофиқ тайёрлаш, шунингдек...”. 


АУ
ДИТ
1127
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 ИЛОВА 
Фикр билдиришдан бош тортиш учун асос
АВС компанияси XYZ хорижий қўшма корхонаси (Х мамлакати)га амалга 
оширган инвестициялар Компаниянинг молиявий ҳолат тўғрисидаги 
ҳисоботида ххх миқдорида акс эттирилган бўлиб, бу 20Х1 йил 31 декабр 
ҳолатига бўлган АВС компанияси соф активларининг 90% ни ташкил 
этади. Бизга XYZ хорижий қўшма корхонасининг раҳбарияти ва 
аудиторлари билан мулоқот қилиш, шу жумладан XYZ хорижий қўшма 
корхонаси аудиторларининг аудиторлик ҳужжатлари билан танишиш 
имконияти берилмади. Натижада биз Компаниянинг биргаликда 
бошқарилаётган XYZ хорижий қўшма корхонаси активларидаги 
пропорционал улуши, унинг XYZ хорижий қўшма корхонаси қўшма 
мажбуриятларидаги пропорционал улуши, унинг XYZ хорижий қўшма 
корхонаси йил давомида олган даромад ва қилган харажатлардаги 
пропорционал улушига, шунингдек хусусий капиталдаги ўзгаришлар 
тўғрисида ҳисобот ва пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни ташкил этувчи 
элементларга бирон-бир тузатишлар киритиш зарур бўлгани ёки 
бўлмаганини аниқлай олмадик.
Фикр билдиришдан бош тортиш
Фикр билдиришдан бош тортиш учун асос ифодаланаётган параграфда 
тавсифланган жиҳат аҳамиятга молик бўлгани боис, биз аудиторлик 
фикрини ифодалаш учун асосни таъминлашга қодир бўлган етарлича 
тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлганимиз йўқ. 
Бинобарин, биз молиявий ҳисоботлар бўйича фикр билдирмаймиз. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling