Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Фикр ҳосил қилиш
16. Аудитор, агар у молиявий ҳисоботлар барча муҳим жиҳатларда молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асосига мувофиқ тайёрланган, деган хулосага келган бўлса, модификацияланмаган фикр билдиради. 17. Агар аудитор: (а) олинган аудиторлик далиллари асосида молиявий ҳисоботлар муҳим бузиб кўрсатишлардан холи эмас деган хулосага келган бўлса; ёки (б) унга молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд эмас, деган хулосага келиш имконини берувчи етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига эга бўлмаса, аудитор АХС 705 га мувофиқ аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)даги фикрни модификациялаши лозим. 18. Агар ҳаққоний тақдим этиш асоси талабларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботлар ҳаққоний тақдим этишни таъминламаса, аудитор бу масалани тадбиркорлик субъекти раҳбарияти билан муҳокама қилиши ва, молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоси талабларига ва масала қандай ҳал қилинганига қараб, аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)даги фикрни АХС 705 га мувофиқ модификациялаш зарур ёки зарур эмаслигини аниқлаши лозим. (А11 бандига қаранг) 19. Агар молиявий ҳисоботлар мувофиқлик асоси талабларига биноан тайёрланган бўлса, аудитор молиявий ҳисоботлар 1052 АУ ДИТ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) БЕРИШ АХС 700 (в) Молиявий ҳисоботлар таркибига кирувчи ҳар бир ҳисобот номини қайд этиш; (г) Ҳисоб сиёсати асосий қоидаларининг қисқача тавсифига ва бошқа шарҳловчи изоҳларга ҳавола этиш; ва (д) Молиявий ҳисоботларни ҳосил қилувчи ҳар бир молиявий ҳисоботда акс эттирилган сана ёки давр аниқ кўрсатилиши лозим. Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун жавобгарлиги 24. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)нинг мазкур қисмида тадбиркорлик субъектида молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун жавобгар бўлган шахсларнинг мажбуриятлари тавсифланади. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да фақат “тадбиркорлик субъекти раҳбарияти”га ҳавола этиш керак эмас, муайян юрисдикциянинг меъёрий-ҳуқуқий базаси контекстига мос келадиган атама ишлатилиши лозим. Айрим юрисдикцияларда тегишли ҳавола бошқарув юклатилган шахсларга қаратилиши мумкин. 25. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) “Тадбиркорлик субъекти [ёки бошқа мос келадиган атама] раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун жавобгарлиги” деган сарлавҳали қисмни ўз ичига олиши лозим. 26. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун жавобгарлиги тавсифланиши лозим. Тавсиф тадбиркорлик субъекти раҳбарияти молиявий ҳисоботларни молиявий ҳисоботлар тақдим этиш учун қўлланиладиган асосига мувофиқ тайёрлаш ва тадбиркорлик субъекти раҳбарияти фирибгарлик ёки хато туфайли юзага келган муҳим бузиб кўрсатишлар мавжуд бўлмаган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун зарур деб ҳисоблаган ички назорат тизимини таъминлаш учун жавобгар бўлиши тўғрисида тушунтиришни ўз ичига олиши лозим. (А20- А23 бандларига қаранг) 27. Агар молиявий ҳисоботлар ҳаққоний тақдим этиш асосига мувофиқ тайёрланган бўлса, аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) БЕРИШ АХС 700 ҳаққоний тақдим этишни қай даражада таъминлашини баҳолашга мажбур эмас. Бироқ, камдан-кам учрайдиган вазиятларда, агар аудитор мазкур молиявий ҳисоботлар янглиш тасаввур ҳосил қилиш учун имконият яратади, деган хулосага келган бўлса, аудитор бу масалани тадбиркорлик субъекти раҳбарияти билан муҳокама қилиши ва, мазкур масала қандай ҳал этилишига қараб, буни аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да кўрсатиш керакми, агар кўрсатиш керак бўлса, буни қай тарзда амалга ошириш зарур, деган саволларга жавоб бериши лозим. (А12 бандига қаранг) Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling