Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Молиявий ҳисоботлар билан бирга тақдим этилган қўшимча


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   295
Молиявий ҳисоботлар билан бирга тақдим этилган қўшимча 
маълумотлар (А45-А51 бандларига қаранг) 
46. Агар молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган 
асосига мувофиқ талаб этилмайдиган қўшимча маълумотлар 
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ 
(ХУЛОСА) БЕРИШ
АХС 700 
стандартларига фақат мазкур ҳисобот (хулоса) ҳеч бўлмаса 
қуйидаги элементлардан ҳар бирини ўз ичига олган ҳолда ҳавола 
этилиши лозим: (А42 бандига қаранг) 
(а) Ном; 
(б) Келишув шартларига мувофиқ, адресат;
(в) Аудит қилинган молиявий ҳисоботларни таърифловчи кириш 
параграфи; 
(г) Тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг (ёки бошқа тегишли 
атамани қўлланг, 24-бандга қаранг) молиявий ҳисоботларни 
тайёрлаш ва тақдим этиш учун жавобгарлиги тавсифи; 
(д) Аудиторнинг молиявий ҳисоботлар бўйича фикр билдириш ва 
аудит кўлами учун жавобгарлиги тавсифи, шу жумладан: 

Аудитнинг Халқаро Стандартлари ҳамда қонунчилик ва 
меъёрий ҳужжатларга ишора; ва 

Мазкур стандартларга мувофиқ аудит тавсифи; 
(е) Аудитор фикри ифодаланган, молиявий ҳисоботлар бўйича 
билдирилган фикр акс эттирилган, молиявий ҳисоботларни 
тайёрлаш учун қўлланилган молиявий ҳисоботларни тақдим этиш 
учун қўлланиладиган асоси кўрсатилган (шу жумладан, агар 
Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари бўйича Кенгаш 
томонидан 
чиқарилган 
Молиявий 
ҳисоботнинг 
халқаро 
стандартлари ёки Давлат секторида бухгалтерия ҳисобининг 
халқаро 
стандартлари 
қўлланилган 
бўлмаса, 
молиявий 
ҳисоботларни тақдим этиш асоси мансуб бўлган юрисдикция 
кўрсатилган, 37-бандга қаранг) банд; 
(ж) Аудиторнинг имзоси; 
(з) Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) санаси; ва 
(и) Аудиторнинг манзили.


АУ
ДИТ
1059
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ 
(ХУЛОСА) БЕРИШ
 
АХС 700 
Муайян юрисдикциянинг аудит стандартлари ва Аудитнинг Халқаро 
Стандартларига мувофиқ ўтказилган аудит бўйича аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси)  
44. Аудитор аудитни муайян юрисдикциянинг (“миллий аудит 
стандартлари” деб аталадиган) аудит стандартларига мувофиқ 
ўтказиш мажбуриятини олиши, бунда уларга риоя этиш 
жараёнида у аудит ўтказишда қўшимча равишда АХС 
талабларини ҳам бажарган бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда 
аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да миллий аудит стандартларига 
қўшимча равишда Аудитнинг Халқаро стандартларига ҳам қайд 
этилиши мумкин, бироқ аудитор бундай ишорадан фақат 
қуйидаги ҳолларда фойдаланиш ҳуқуқига эга: (А43-А44 
бандларига қаранг) 
(а) Агар миллий аудит стандартлари талаблари ва АХС талаблари 
ўртасида аудитор (i) бошқача фикр ҳосил қилишига ёки (ii) муайян 
вазиятларда АХС га мувофиқ талаб этиладиган тушунтириш 
параграфни киритмаслигига олиб келиши мумкин бўлган 
зиддиятлар мавжуд бўлмаса; ва 
(б) Агар аудитор миллий аудит стандартларида амр этилган тартиб 
ёки таърифни қўллаётган бўлса, аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) 
ҳеч бўлмаса 34(а)(i) бандида назарда тутилган элементлардан ҳар 
бирини ўз ичига олиши лозим. 43(д) бандидаги қонунчилик ёки 
меъёрий ҳужжатларга ҳавола миллий аудит стандартларига ҳавола 
бўлиши лозим. Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) мазкур миллий 
аудит стандартларини идентификация қилиши лозим. 
45. Агар аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да ҳам миллий аудит 
стандартлари, ҳам Аудитнинг Халқаро стандартларига ишора 
қилинган бўлса, аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) миллий аудит 
стандартлари мансуб бўлган юрисдикцияни идентификация 
қилиши лозим. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling