Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


АХС 700  ***  Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   295
 
АХС 700 
*** 
Стандартни қўллашга доир қўлланма ва шарҳловчи 
материал
Тадбиркорлик субъекти ҳисоб юритиш амалиётининг сифат 
жиҳатлари (12-бандга қаранг) 
A1. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти молиявий ҳисоботлардаги 
суммалар ва очиб бериладиган маълумотлар хусусида бир қатор 
мулоҳазалар чиқаради.
A2. АХС 260 да ҳисоб юритиш амалиётининг сифат жиҳатлари 
муҳокама қилинади.
11
Тадбиркорлик субъекти ҳисоб юритиш 
амалиётининг сифат жиҳатларини кўриб чиқишда аудитор 
тадбиркорлик 
субъекти 
раҳбариятининг 
мулоҳазаларида 
нохолислик мавжуд бўлиши мумкинлигидан хабар топиши 
мумкин. Аудитор холислик мавжуд эмаслигининг жамланма 
эффекти муҳим бузиб кўрсатишлар эффекти билан бирга 
молиявий ҳисоботлар муҳим бузиб кўрсатилишига олиб келади, 
деган хулосага келиши мумкин. Молиявий ҳисоботларда муҳим 
бузиб кўрсатишлар бор-йўқлигига аудитор томонидан берилган 
баҳога таъсир кўрсатиши мумкин бўлган холисликнинг мавжуд 
эмаслиги белгилари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: 

Аудит ўтказиш жараёнида тадбиркорлик субъекти 
раҳбариятига маълум қилинган бузиб кўрсатишларни 
танлаб тузатишни (масалан, эълон қилинган даромаднинг 
кўпайишига олиб келган бузиб кўрсатишларни тузатиш, 
лекин эълон қилинган даромаднинг камайишига олиб 
келган бузиб кўрсатишларни тузатиш эмас).

Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисоблаб чиқилган 
баҳоларни таърифлашда йўл қўйиши мумкин бўлган 
нохолисликни.
A3. АХС 540 да тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисоблаб 
чиқилган баҳоларни таърифлашда йўл қўйиши мумкин бўлган 
11
АХС 260 “Бошқарув юклатилган шахслар билан ахборот алмашинуви”, 2-илова. 


1062
АУ
ДИТ
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ 
(ХУЛОСА) БЕРИШ
 
АХС 700 
тавсифлаш фақат молиявий ҳисоботлар мазкур молиявий 
ҳисоботлар билан қамраб олинадиган давр мобайнида амал 
қиладиган ушбу тақдим этиш асосининг барча талабларига мос 
келган ҳолда ўринли бўлади. 
A7. Агар молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган 
асоснинг тавсифи аниқ бўлмаган шартли ёки чекловчи таърифлар 
(масалан, “молиявий ҳисоботлар Молиявий ҳисоботнинг халқаро 
стандартларига кўп жиҳатдан мос келади”)ни ўз ичига олса, у 
тақдим этиш асосининг тегишли тавсифи ҳисобланмайди, чунки 
у молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларни чалғитиши 
мумкин.
Молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг бир нечта асосига ҳавола этиш  
A8. Айрим ҳолларда молиявий ҳисоботларда у молиявий ҳисоботлар 
тақдим этишнинг икки асоси (масалан, тақдим этишнинг миллий 
асоси ва Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари)га 
мувофиқ тайёрлангани кўрсатилиши мумкин. Бундай вазият 
тадбиркорлик субъекти раҳбарияти молиявий ҳисоботларни 
тақдим этиш асосларининг иккаласига мувофиқ тайёрлашга 
мажбур бўлган ёки бунга қарор қилган, айни вақтда кўрсатилган 
асосларнинг иккаласи ҳам молиявий ҳисоботларни тақдим этиш 
учун қўлланиладиган асослари ҳисобланган ҳолда юзага келиши 
мумкин. Бундай тавсифлаш фақат молиявий ҳисоботлар тақдим 
этиш асосларининг ҳар бирига алоҳида-алоҳида мос келган ҳолда 
ўринли бўлади. Молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг иккала 
асосига мувофиқ тайёрланган деб баҳоланиши учун у 
мувофиқлаштирувчи ҳисоботлар киритишни талаб қилмасдан, 
бир вақтнинг ўзида тақдим этишнинг иккала асосига ҳам мос 
келиши лозим. Амалда, агар мазкур юрисдикцияда тақдим 
этишнинг бошқа асоси (масалан, Молиявий ҳисоботлар халқаро 
стандартлари) ўз миллий тақдим этиш асоси сифатида қабул 
қилинган ёки бир вақтнинг ўзида иккала асос ҳам мос келишига 
монелик қилувчи барча тўсиқлар бартараф этилган бўлмаса, 
бундай мос келиш эҳтимоли кам. 
A9. Молиявий ҳисоботларни тақдим этишнинг бир асосига мувофиқ 
тайёрланган ва изоҳ ёки тақдим этилган натижаларни тақдим 
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ 
(ХУЛОСА) БЕРИШ
АХС 700 
нохолислик кўриб чиқилади.
12
Тадбиркорлик субъекти 
раҳбарияти йўл қўйиши мумкин бўлган нохолислик аломатлари 
айрим ҳисоблаб чиқилган баҳоларнинг асослилиги хусусида 
хулосалар чиқариш мақсадида бузиб кўрсатишларни ўзида 
ифодаламайди. Бироқ, улар молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб 
кўрсатишлар бор-йўқлигини аудитор томонидан баҳолашга 
таъсир кўрсатиши мумкин. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling