Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


АХС 700  Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   295
 
АХС 700 
Аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) (20-бандга қаранг) 
A13. Ёзма ҳисобот (хулоса) чоп этилган форматда чиқарилган 
ҳисоботларни ва электрон ташувчилардаги ҳисоботларни ўз 
ичига олади. 
A14. Иловада 21–42-бандларда тавсифланган элементларни ўз ичига 
оладиган молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботлари 
(хулосалари)га мисоллар келтирилган. 
Аудитнинг Халқаро стандартларига мувофиқ ўтказилган аудит бўйича 
аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)  
Ном (21-бандга қаранг) 
A15. Мазкур ҳисобот (хулоса) мустақил аудиторнинг ҳисоботи 
(хулосаси) ҳисобланишига ишора қилувчи ном, масалан, 
“Мустақил аудитор ҳисоботи (хулосаси)” деган ном аудитор 
мустақилликка қўйиладиган тегишли ахлоқий талабларнинг 
барчасини бажарганини тасдиқлайди ва, бинобарин, мустақил 
аудитор ҳисоботи (хулосаси)ни бошқа шахслар томонидан 
чиқарилган ҳисоботлар (хулосалар)дан фарқлаш имконини 
беради.
Адресат (22-бандга қаранг) 
A16. Аксарият ҳолларда қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларда 
аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) мазкур муайян юрисдикцияда 
кимнинг номига тузилиши лозимлиги назарда тутилади. Одатда 
аудиторлик ҳисоботи (хулосаси) мазкур ҳисобот (хулоса) ким 
учун тайёрланган бўлса, ўшанинг номига, кўпинча қайси 
тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларининг аудити 
ўтказилаётган бўлса, ўша тадбиркорлик субъектининг ё 
акциядорлари, ё бошқарув юклатилган шахслари номига 
тузилади. 
Кириш параграфи (23-бандга қаранг) 
A17. Кириш 
параграфида, 
масалан, 
аудитор 
тадбиркорлик 
субъектининг ... [молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун 
қўлланиладиган асосига мувофиқ талаб этиладиган молиявий 
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ 
(ХУЛОСА) БЕРИШ
АХС 700 
этишнинг бошқа асосига мувофиқ тақдим этилиши мумкин 
бўлган натижалар билан мувофиқлаштирадиган қўшимча 
ҳисоботни ўз ичига олган молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг 
бошқа асосига мувофиқ тайёрланган деб ҳисобланмайди. Бунинг 
сабаби шундаки, молиявий ҳисоботлар барча маълумотларни 
тақдим этишнинг бошқа асосида назарда тутилган йўсинда ўз 
ичига олмайди.
A10. Бироқ молиявий ҳисоботлар молиявий ҳисоботларни тақдим 
этишнинг бир асосига мувофиқ тайёрланган ва, бундан ташқари, 
унга изоҳларда мазкур молиявий ҳисоботлар тақдим этишнинг 
бошқа асосига қай даражада мос келиши тавсифланган бўлиши 
мумкин (масалан, миллий тақдим этиш асосига мувофиқ 
тайёрланган молиявий ҳисоботларда у Молиявий ҳисоботнинг 
халқаро стандартларига қай даражада мос келиши тавсифланган 
бўлиши мумкин). Бундай тавсиф қўшимча молиявий ахборот 
ҳисобланади ва, 47-бандда кўрсатиб ўтилганидек, молиявий 
ҳисоботларнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва, бинобарин, 
аудитор фикри билан қамраб олинади.

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling