Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган аудиторлик
ҳисоботи (хулосаси) (43 бандга қаранг) A42. АХС 200 да тушунтирилишича, аудитор АХСга қўшимча равишда қонунчилик ёки тартибга солувчи органларнинг талабларини бажаришга мажбур бўлиши мумкин. 22 Бундай вазиятда аудитор аудиторлик хулосаси (ҳисоботи)да мазкур АХСда тавсифланган тартиб ёки таърифдан фарқ қиладиган тартиб ёк таърифни қўллашга мажбур бўлиши мумкин. 4-бандда тушунтирилганидек, аудитни АХСга мувофиқ ўтказишда аудиторлик хулосаси (ҳисоботи)даги изчиллик жаҳон бозорида унга нисбатан ишончни таъминлайди, дунё миқёсида эътироф этилган стандартларга мувофиқ ўтказилган аудиторлик текширувини осонгина идентификация қилиш учун имконият яратади. Агар қонунчилик ёки тартибга солувчи органлар ва АХС талаблари ўртасидаги фарқ фақат аудиторлик хулосаси (ҳисоботи)да қўлланилган тартиб ва таърифга тегишли ва аудиторлик хулосаси (ҳисоботи)га ҳеч бўлмаса 43(а)(i) бандида кўрсатилган элементларнинг ҳар бири киритилган бўлса, бундай аудиторлик хулосаси (ҳисоботи) Аудитнинг Халқаро стандартларига ҳавола этиши мумкин. Бинобарин, бундай вазиятларда, ҳатто аудиторлик хулосаси (ҳисоботи)да қўлланилган тартиб ва таъриф қонунчилик ёки тартибга солувчи органларнинг ҳисоботларга доир талабларида назарда тутилган бўлса ҳам, аудитор АХС талабларини бажарган ҳисобланади. Агар муайян юрисдикциянинг махсус талаблари АХСга зид бўлмаса, ушбу АХСда қўлланилган тартиб ва таърифни қабул қилиш аудиторлик хулосаси (ҳисоботи)дан фойдаланувчиларга аудиторлик хулосаси (ҳисоботи)ни АХСга мувофиқ ўтказилган аудит бўйича ҳисобот сифатида эътироф этишга кўпроқ даражада тайёр бўлишга ёрдам беради. (АХС 210 да қонунчилик ёки 22 АХС 200, А55 банди. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) БЕРИШ АХС 700 A39. Аудитор фикри молиявий ҳисоботлар бўйича билдирилиши, молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун жавобгарлик эса тадбиркорлик субъекти раҳбариятининг бўйнида бўлиши боис, аудитор, токи молиявий ҳисоботларни ташкил этувчи ҳисоботларнинг барчаси, шу жумладан илова қилинаётган изоҳлар тайёрлангани ва тадбиркорлик субъекти раҳбарияти улар учун ўз жавобгарлигини эътироф этгани хусусида далиллар олинмаган экан, етарлича тегишли аудиторлик далиллари олинган тўғрисида хулоса чиқариш имкониятига эга бўлмайди. A40. Айрим юрисдикцияларда қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларда молиявий ҳисоботларни ташкил этувчи ҳисоботларнинг барчаси, шу жумладан илова қилинаётган изоҳлар тайёрлангани тўғрисидаги қарор учун жавобгар бўлган шахслар ёки органлар (масалан, директор) белгиланади ва зарурий тасдиқлаш жараёни назарда тутилади. Бундай ҳолларда мазкур тасдиқлаш амалга оширилгани далиллари молиявий ҳисоботлар бўйича ҳисобот (хулоса) санаси қўйилишидан олдин олиниши лозим. Бироқ, бошқа юрисдикцияларда қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларда тасдиқлаш жараёни назарда тутилмайди. Бундай ҳолларда молиявий ҳисоботларни ташкил этувчи ҳисоботларнинг барчаси, шу жумладан илова қилинадиган изоҳлар тайёрлангани тўғрисида хулосалар чиқариш ваколатларига эга бўлган шахслар ёки органларни аниқлаш учун тадбиркорлик субъекти ўз бошқарув ва тартибга солиш тузилмаси доирасида ўзнинг барча молиявий ҳисоботларини тайёрлаш ва тугаллаш жараёнида бажарадиган тартиб-таомиллар эътиборга олинади. Айрим ҳолларда қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларда молиявий ҳисоботларни тайёрлаш жараёнидаги аудитни якунлаш кутилаётган муддат белгиланади. A41. Айрим юрисдикцияларда молиявий ҳисоботларни улар чоп этилгунга қадар акциядорлар томонидан узил-кесил тасдиқлаш талаб қилинади. Бундай юрисдикцияларда аудитор етарлича тегишли аудиторлик далиллари олингани тўғрисида бир қарорга келиши учун молиявий ҳисоботлар акциядорлар томонидан узил- кесил тасдиқланган бўлиши шарт эмас. АХС мақсадларида молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш санаси – бу эътироф этилган ваколатларга эга бўлган шахслар ёки органлар молиявий АУ ДИТ 1075 МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ (ХУЛОСА) БЕРИШ АХС 700 ҳисоботларни ташкил этувчи ҳисоботларнинг барчаси, шу жумладан илова қилинадиган изоҳлар тайёрланганини аниқлаган ва эътироф этилган ваколатларга эга бўлган шахслар ёки органлар мазкур молиявий ҳисоботлар учун ўз жавобгарлигини тан олган саналарнинг энг олдингиси. Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling