Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   295
Қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси) (43 бандга қаранг) 
A42. АХС 200 да тушунтирилишича, аудитор АХСга қўшимча 
равишда қонунчилик ёки тартибга солувчи органларнинг 
талабларини бажаришга мажбур бўлиши мумкин.
22
Бундай 
вазиятда аудитор аудиторлик хулосаси (ҳисоботи)да мазкур 
АХСда тавсифланган тартиб ёки таърифдан фарқ қиладиган 
тартиб ёк таърифни қўллашга мажбур бўлиши мумкин. 4-бандда 
тушунтирилганидек, аудитни АХСга мувофиқ ўтказишда 
аудиторлик хулосаси (ҳисоботи)даги изчиллик жаҳон бозорида 
унга нисбатан ишончни таъминлайди, дунё миқёсида эътироф 
этилган стандартларга мувофиқ ўтказилган аудиторлик 
текширувини осонгина идентификация қилиш учун имконият 
яратади. Агар қонунчилик ёки тартибга солувчи органлар ва АХС 
талаблари ўртасидаги фарқ фақат аудиторлик хулосаси 
(ҳисоботи)да қўлланилган тартиб ва таърифга тегишли ва 
аудиторлик хулосаси (ҳисоботи)га ҳеч бўлмаса 43(а)(i) бандида 
кўрсатилган элементларнинг ҳар бири киритилган бўлса, бундай 
аудиторлик 
хулосаси 
(ҳисоботи) 
Аудитнинг 
Халқаро 
стандартларига ҳавола этиши мумкин. Бинобарин, бундай 
вазиятларда, 
ҳатто 
аудиторлик 
хулосаси 
(ҳисоботи)да 
қўлланилган тартиб ва таъриф қонунчилик ёки тартибга солувчи 
органларнинг ҳисоботларга доир талабларида назарда тутилган 
бўлса ҳам, аудитор АХС талабларини бажарган ҳисобланади. 
Агар муайян юрисдикциянинг махсус талаблари АХСга зид 
бўлмаса, ушбу АХСда қўлланилган тартиб ва таърифни қабул 
қилиш аудиторлик хулосаси (ҳисоботи)дан фойдаланувчиларга 
аудиторлик хулосаси (ҳисоботи)ни АХСга мувофиқ ўтказилган 
аудит бўйича ҳисобот сифатида эътироф этишга кўпроқ даражада 
тайёр бўлишга ёрдам беради. (АХС 210 да қонунчилик ёки 
22
АХС 200, А55 банди. 


1076
АУ
ДИТ
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ 
(ХУЛОСА) БЕРИШ
 
АХС 700 
маълумотларни тақдим этишга мажбур бўлишиёки ихтиёрий 
равишда шундай қарорга келиши мумкин. Масалан, қўшимча 
маълумотлар фойдаланувчи молиявий ҳисоботларни тақдим этиш 
учун қўлланиладиган асосини яхшироқ тушуниши ёки молиявий 
ҳисоботларнинг муайян моддаларини атрофлича тушунтириш 
мақсадида тақдим этилиши мумкин. Бундай маълумотлар одатда 
ё қўшимча жадвалларда, ё қўшимча изоҳлар кўринишида тақдим 
этилади. 
A46. Аудитор фикри хусусияти ва тақдим этиш усулига кўра молиявий 
ҳисоботлардан аниқ ажратиш мумки бўлмаган қўшимча 
маълумотларни қамраб олади. Масалан, бундай вазият молиявий 
ҳисоботларга изоҳлар молиявий ҳисоботлар молиявий 
ҳисоботларни тақдим этишнинг бошқа асосига қай даражада мос 
келишига оид тушунтиришларни ўз ичига олганда юзага келади. 
Аудитор фикри молиявий ҳисоботларда чапараста ҳаволалар 
қилинадиган изоҳлар ёки қўшимча жадвалларни ҳам қамраб 
олади.
A47. Агар аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)нинг кириш бандида 
молиявий ҳисоботларни ташкил этувчи ҳисоботлар тавсифидаги 
изоҳларга ҳавола этишнинг ўзи кифоя қилса, аудитор фикри 
билан қамраб олинадиган қўшимча маълумотлар мавжудлигига 
кириш бандида махсус ишора қилиш шарт эмас. 
A48. Қонунчилик ёки меъёрий ҳужжатлар қўшимча маълумотлар 
аудитини талаб қилмаслиги, тадбиркорлик субъекти раҳбарияти 
эса аудитордан қўшимча маълумотларни молиявий ҳисоботлар 
аудити доирасига киритишни сўрамасликка қарор қилиши 
мумкин. 
A49. Аудити ўтказилмаган қўшимча маълумотлар худди улар 
аудиторлик фикри билан қамраб олингандек тасаввур пайдо 
қиладиган йўсинда тақдим этилган-этилмаганини аудитор 
томонидан баҳолаш, масалан, молиявий ҳисоботларга доир 
мазкур маълумотлар ва аудити ўтказилмаган ҳар қандай қўшимча 
маълумотлар қаерда тақдим этилганини ва улар “аудит 
қилинмаган” деб аниқ белгиланганини аниқлашни ўз ичига олади 
A50. Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти аудитор фикри билан қамраб 
МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАР ТЎҒРИСИДА ФИКР ҲОСИЛ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТ 
(ХУЛОСА) БЕРИШ
АХС 700 
меъёрий ҳужжатларда аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да АХС 
талабларидан сезиларли даражада фарқ қиладиган атамалардаги 
таъриф ёки тартибни қўллаш назарда тутиладиган вазиятлар 
кўриб чиқилади.)
Муайян юрисдикциянинг аудит стандартлари ва Аудитнинг Халқаро 
стандартларига мувофиқ ўтказилган аудит бўйича аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси) (44-бандга қаранг) 
A43. Аудиторлик хулосаси (ҳисоботи)да аудитор, агар тегишли миллий 
аудит стандартларига риоя қилишга қўшимча равишда у аудит 
учун релевант бўлган ҳар бир АХСга риоя қилган бўлса, аудит 
Аудитнинг 
Халқаро 
стандартлари 
ва 
миллий 
аудит 
стандартларига мувофиқ ўтказилганини кўрсатиши мумкин.
23
A44. Агар Аудитнинг Халқаро стандартлари талаблари ва миллий 
аудит стандартлари талаблари ўртасида аудитор бошқача фикр 
ҳосил қилиши ёки муайян вазиятларда АХСга мувофиқ талаб 
этиладиган тушунтириш параграфни киритмаслигига олиб 
келиши мумкин бўлган зиддият мавжуд бўлса, АХС ва миллий 
аудит стандартларига ҳавола этиш ўринли бўлмайди. Масалан, 
айрим миллий аудит стандартлари аудиторга фаолиятнинг 
узлуксизлиги ҳақидаги фараздан фойдаланишнинг мақбуллиги 
муаммосига урғу берадиган тушунтириш параграфни киритишни 
тақиқлайди, ҳолбуки, АХС 570 бундай вазиятларда аудитор 
тушунтириш параграфни қўшимча қилишини талаб этади.
24
Бу 
ҳолда аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)да фақат аудиторлик 
ҳисоботи (хулосаси)ни тайёрлашда қўлланма сифатида 
фойдаланилган аудит стандартлари (Аудитнинг Халқаро 
стандартлари ёки миллий аудит стандартлари)га ҳавола этилади. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling